Кечагина ўтган кунимиз

Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқмоқда: АҚШнинг Миллий Истиҳборот директори Жеймс Клаппер ўз мамлакатига ислом жиҳодчиларидан хавф ортиб бораётганини тан олди

АҚШ Миллий Истиҳборот (Разведка) ташкилотининг директори Жеймс Клаппер 9 февраль куни Конгресснинг юқори палатаси Сенатнинг Қуролли Кучлар Комитетидаги тингловда ҳисобот нутқи сўзлар экан, ўз мамлакатига Шимолий Корея, Россия ва Хитойдан келаётган кибер-хавфларни ҳам тилга олди, Эрон терроризмни молиялаштиришда ҳаммадан илгари…

Путинга яна бир зарба: НАТО Россияни Абхазия ва Жанубий Осетия Гуржистонники эканлигини тан олишга чақирди

Брюсселда НАТО-Гуржистон комиссиясининг йиғилиши олдидан НАТО Бош Котиби Йенс Столтенберг Россиядан Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлат сифатида тан олиш қарорини бекор қилишга ва улар мустақил Гуржистоннинг минтақалари эканлигини тан олишга чақирибди ва Гуржистон чегараларининг дахлсизлигини бузмаслик кераклигини урғулабди. Ҳа,…

Тайвандаги зилзила қурбонларининг сони 60 га яқинлашмоқда, “Ҳаракат”нинг фикри тўғри чиқмоқда

Жаҳон ахборот воситалари 5 февраль куни Тайваннинг жанубидаги ер қимирлаш ҳақидаги хабарларида Тайнан шаҳридаги одамлар яшайдиган 17 қаватли босиб қолиши ва ўша уйда яшовчи 10-11 киши ҳалок бўлганига асосий эътиборни бериб, бошқа ҳалок бўлганларнинг сони бир нечта кишидан иборат эканлигига…

Қирғизистонда 8 та энг коррупциялашган муассаса номи эълон қилинди, Ўзбекистонда ҳам эълон қилинадими?

Қирғизистон Миллий Статистика Қўмитаси мамлакатда энг коррупциялашган 8 та давлат органи номини маълум қилди. Булар орасида Қирғизистонда Жазоларни Ижро Этиш Давлат Хизмати, Гиёҳванд Моддаларни Назорат қилиш Давлат Хизмати ва Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги энг коррупциялашган, деб топилган. Ундан кейинги ўринларда Давлат…

Ўзбек-америка автозаводи газ ўрнатилган автоуловлар йиға бошлади

Андижондаги GM Uzbekistan заводида газ баллонлари ўрнатилган Lacetti автомобилларини конвейерга қўйди. Сиқилган газ метанда ишлайдиган ва керакли баллон ускуналари ўрнатилган автомашиналарнинг илк серияси яқин кунларда кўчага чиқади. Мазкур Lacetti автоуловларга Италиянинг Landi Renzo ширкатининг газ баллонлари ўрнатилмоқда. Газ баллонлари ўрнатилган…

Ташқи ишлар вазиримиз АҚШ элчиси билан учрашди

Бугун, 11 февралда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратленни қабул қилди. Вазирликнинг бир неча қатор умумий сўзлардан иборат хабарига кўра, суҳбат давомида элчи ва вазир 19-21 январь кунлари Вашингтонда бўлиб ўтган…

Москвада қотилликда айбланган ўзбекистонликлар қамалди

Москва шаҳар суди томонидан ҳамюртларимиз Баҳодир Сайдуллаев ва Обид Абдураҳимов одам ўлдиришда айбланиб, узоқ муддатли қамоқ жазоларига ҳукм қилинди. Судланувчиларнинг бири Сайдуллаев ёлланма қотилликни уюштириш, Абдураҳимов эса уни амалга оширишда айбланди. Жиноят иши тафсилотларига кўра, икки йил аввал Сайдуллаев рашк…

Мексика қамоқхонасидаги исёнда 50 киши ўлибди, Ўзбекистон номли қамоқхонада ҳам исён бўлиши муқаррар, унинг олдини олишниннг ягона йўли демократиядир

Reuters Агентлиги Мексикадаги маҳаллий ахборот воиталарига асосланиб хабар беришича, бугун эрталаб бу мамлакатнинг шимолий шарқида жойлашган Монтеррей штатидаги Топо-Чико қамоқхонасида маҳбуслар исён кўтаришган ва 50 га яқин одам ҳалок бўлган, сони номаълум бўлган маҳбуслар қамоқхонадан қочган. Ҳуқуқ-тартибот органлари исённи бостириб,…

Самарқандда ўғит заводи қурилгани яхши, аммо…

Самарқанд вилоятида Хитой билан ҳамкорликдаги Samarkand-NPK қўшма корхонасининг ўғитлар заводи қуриб битказилган. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, мазкур заводда азот, фосфор ва калий моддаларидан таркиб топган NPK ўғит ишлаб чиқарилади. Заводда йилига салкам чорак миллион тонна NPK ўғит ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.…

Абдулазиз Комил НАТО вакилини қабул қилди

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Тошкентдаги Марказий Осиё давлатлари билан алоқа ва ўзаро муносабат бўйича НАТО ходими Бюросига тайинланган янги раҳбар Розария Пулизини қабул қилди. Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига кўра, суҳбат давомида турли соҳалардаги Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги…