Кечагина ўтган кунимиз

Тожикча мусобақа: Ислом Карим қизини уй қамоғига ташлади, Имомали Раҳмон ўз идорасининг ижрочи раҳбари этиб тайинлади

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг тожик раҳбарлари мунтазам ўзаро мусабоқалар ичида яшайдилар. Бир маҳаллар бу икки тожик Самарқанд кимники бўлиши керак деган масалада салк кам муштлашишгача боришган эди. Умрбод президент бўлиш маслаласида улар баробар кетмоқдалар Аммо, қизлари масласида Имомали Раҳмон ҳозирча олдинга…

Яшасин Ал-Хоразмий авлодлари: Фарғоналик фермер ҳар бир бош қуёндан ўртача 25 килограмм гўшт етиштиришга эришибди

Айнан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлги томонидан тарқатилгани боис ҳам шубҳали бўлган бир хабарга кўра, Фарғона вилояти Қува туманидаги “Водий қуён ҳамкорлик” агрофирмаси 7 йилдан бери қуён кўпайтириб, уларнинг ҳар бошидан 25 килограмм парҳез гўшт топшираётган экан. Қуён гўшти келишув асосида…

Абдулазиз Комил Пекинда ШҲТнинг тожикистонлик Бош котиби билан учрашди

Кеча Хитойга иш ташрифи билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил бугун Пекинда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Рашид Алим билан учрашгани Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида хабар қилинди. Масхарабозлик руҳидаги хабарда Абдулазиз Комилнинг ШҲТ Бош котибини лавозимига…

АҚШда асосий фоиз ставкаси оширилмади, Нью-Йорк фондлар биржаси ўпирилиб тушди, “Ҳаракат” яна ҳақ бўлиб чиқади

Бу мамлакатда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида 9 йил ичида биринчи марта қарзга берадиган пулдан оладиган фойданинг фоизини, яъни расмий тилда «асосий фоиз ставкаси»ни номигагина, аниқроғи, 0,25 фоизга оширгани ҳақидаги хабарни таҳлил қилар экан,…

Америкалик тадқиқотчиларга кўра, Ал-Қоида ИШИДддан хавфлироқ эмиш, у бечоралар Абдураҳим Пўлатга қулоқ солишса эди, Ислом терроризмининг ҳақиқий хавфини тезроқ тушунишган бўларди

Инглизларнинг The Independent газетаси икки АҚШлик ташкилот – Урушни Ўрганиш Институти (Institute for the Study of War) ва Америка Тадбиркорлик Институти (American Enterprise Institute) биргаликда ўтказган тадқиқотлар бўйича ҳисобат эълон қилганини билдирди. Ҳисобатга кўра, Ал-Қоидагининг Суриядаги бўлими Жабҳат ал-Нусра салафий-жиҳидчилар…

Ислом Карим учун кутилмаган хабар: Украина-Ўзбекистон эркин савдо битими у тарафдан тасдиқланди

Украина Радаси Ўзбекистон билан 2011 йилда имзоланган эркин савдо битимини ратификация қилди. Мазкур битимда Украина ва Ўзбекистон ўртасида савдо режимини соддалаштириш, божхона тўловларини тўла бекор қилиш назарда тутилади. Битимга кўра, томонлар бир бирларини 2020 йил 31 декабрига қадар ўзаро бож…

Ўзбекистон коррупция даражаси пасайдими?!

Дунёда коррупция муаммоларини тадқиқ этувчи Transparency International халқаро ташкилоти ўтган йил бўйича дунё мамлакатларидаги коррупция рейтингини эълон қилди. Бизнинг мамлакатимиз Ўзбекистон ўтган йилгига қараганда ўрнини бироз яхшилаб, 19 балл тўплаган (ўтган йилги кўрсаткич – 18 балл). Яъни, 168 давлат орасида…

Ўзбекистондан Қобулга ўтаётган электр линияси толиблар томонидан қулатилди

Афғонистонда толиб жангарилари Ўзбекистондан Қобулгача ўтувчи электр тармоғини портлатди. Натижада пойтахт Кобул ва Афғонистоннинг бир қатор вилоятлари аҳолиси худди ўзбекистонликлар каби электр энергиясидан маҳрум бўлишди. Бугун Бағлон вилоятида рўй берган портлашданг сўнг афғон расмийлари электр тармоғини бир неча кунда тиклай…

Британияликлар Қорақалпоғистонда цемент заводи қуришмоқчи

Буюк Британиянинг Chief Corporate Solutions LP ширкати мамлакатимиз шимолида янги цемент заводини қуришни режалаштирган. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлигига кўра, завод қурилиши лойиҳаси шу йилги инвестицион дастурга киритилган. Вазирликка кўра, мавжуд цемент заводлари янги қурилиш жойидан анча узоқда…

Ўзбекларга нисбатан адолатсизлик: Дунё мамлакатларнинг эркинлик рўйхатида Ўзбекистонга 2-чи ўрин, табиий, охиридан 2-чи ўрин берилибди

АҚШдаги дунёнинг машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилоти Freedom House жаҳон давлатларининнг навбатдаги йиллик эркинликлар даражаси рўйхатини эълон қилди. Эркинлик энг кўп бўлган мамлакатларга 100, энг паст даражадагиларга 1 баҳо берилган. 100 баҳоси Исландия, Норвегия, Швеция, Финландия ва Сан Марино давлатларига тегибди.…