Кечагина ўтган кунимиз

Барак Обама Демократик Партиянинг президентликка номзоди Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашини очиқлади

Маълумки, бундан 8 йил аввал айнан Барак Обама ва Ҳиллари Клинтон Демократик Партиянинг президентликка номзоди бўлиш учун курашгандилар ва ўшанда Барак Обама демократлар ичида ғолиб чиқиб, кейин президентлик сайловида ҳам ғалаба қозонган эди. Унинг биринчи президентлик пайтида Ҳиллари Клинтон унинг…

Нурсултон Назарбой Оқтепадаги терактда ҳалок бўлганларни хотирлаш учун бугунни Миллий мотам куни деб эълон қилди

5 июнь куни Қозоғистоннинг Оқтепа шаҳрида исломчи экстремистлар деб тахмина қилаётганлар гуруҳи иккита қурол сотиш дўкони ва қандайдир ҳарбий объектга ҳужум қилиши натижасида 7 киши ҳалок бўлиб, 37 киши ярадор бўлган эди. Ҳалок бўлганларнинг 3 нафари ва ярадор бўлганларнинг кўпчилиги…

Жаҳон давлатларининг хавфсизлик даражаси бўйича рўйхатида Ўзбекистонга 109-чи ўрин берилибди

Дунё давлатларининг турли кўрсатгичлар бўйича рейтинглари рўйхатини тузувчи халқаро ташкилотлар хира пашшадек кўпайиб кетгани ҳозир ҳеч кимга сир эмас. Мана ўшандайлардан яна биттаси дунё давлатларининг хавфсизлик даражаси бўйича рўйхатини эълон қилибди. Қароргоҳи Австралиянинг Сидней шаҳрида жойлашган Vision of Humanity ташкилоти…

Туркияда депутатларнинг даҳлсизлигини бекор қилиш қонуни Президент Эрдўғон тарафидан кеча имзоланди, бугун кучга киради

Аввалги хабарларимиздан маълумки, 20 май куни Туркия Буюк Миллат Мажлиси жиддий жиноятларга алоқаси борлиги ҳақида етралича маълумотлар бўлган депутаталарнинг даҳлсизлигини бекор қилиш қонунини қабул қилган эди. Бу қонун Туркия Конституциясида депутатларга берилган мутлоқ даҳлсизликка доир моддаларни ўзгартиради. Кеча Президент Ражаб…

Юсуф Жума: Эркин Воҳид яшайверади

То бор экан очунда ўзик* Эркин Воҳид яшайверади. То бор экан очунда ўзбек Эркин Воҳид яшайверади. Сайроқилар қўшиқларида, Галдир**ларнинг ёшликларида, Қалбларнинг қон тешикларида Эркин Воҳид яшайверади. Кечаларнинг оқ тонгларида, Уфқларнинг ол рангларида, Улуғ руҳларнинг жангларида Эркин Воҳид яшайверади. Куйимсани жондан…

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху расмий ташриф билан Москвага келди

Маълумки, Совет замонидан бери руслар Яқин Шарқнинг асосий муаммолари бўйича кўпроқ араблар тарафида, Ғарб, табиий, Исроил тарафида бўларди. Бу масалада ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Аммо, Яқин Шарқда Россия-Эрон иттифоқининг таъсир кучи ортди, АҚШники камайди, бунинг устига, Биньямин Нетаньяхунинг Барак Обама…

Ўзбекистонда авиайўловчиларни текшириш тартиби тасдиқланди

Маҳаллий матбуот тарқатган хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси хавфсизлиги йўлида авиайўловчиларни текшириш тартиби тўғрисидаги қарорни имзоланди. Унга мувофиқ, ҳаво хавфсизлиги текширувига барча ҳаво кемалари, йўловчилар, экипаж аъзолари, аэропорт ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар ҳеч қандай истисносиз…

Ўзбек олимлари ярани тез битказувчи восита ихтиро қилишди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемиясининг Биоорганик кимё институти олимлари янги яра битказувчи восита ихтиро қилишди. Мазкур восита фармацевтика саноати, чунончи этиологияси ва тўқима патологияси ҳар хил бўлган яраларни даволашда тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлган даволовчи композицияни олиш технологиясида фойдаланиш учун мўлжалланган,…

Ўзбекистон делегацияси Бишкекка жўнаб кетди

Бугун Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азим бошчилигидаги делегация Қирғизистон пойтахтига учиб кетди. Бу ерда эртага МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши ўтказилади ва Ўзбекистон ҳукумати номидан унинг раҳбари эмас, балки ҳар доимгидек унинг ўринбосари музокаралар олиб боради. Ўзбекистон…

Ўзбекистон жанубида жазирама 44 даражага кўтарилади

Мазкур расмий маълумот бугун Ўзбекистон гидрометеорология маркази томонидан айтилди. Марказ хабарига кўра, эртага, 7 июнда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида Цельсий шкаласи бўйича 44 даражагача иссиқ бўлади. Меҳнат муҳофазаси ҳақидаги қонунларда жазирама туфайли одамларга давлатнинг ёрдам бериши кўзда тутилгани ва бизнинг…