Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан давлат чегараларини ёпди

Ўтган кунги хабарларимизни “ШҲТ саммити ўзбек ҳукуматини ақлдан оздирди” дея номалагандик. Хабаримизда тилга олинган иддаолар кўп ўтмай ўз исботини топа бошлади. Ўзбекистон 15 июндан 25 июнга қадар қўшни Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон фуқаролари, ҳамда бу мамлакатлардан транспорт воситалари ва…

Россияда ўз чақалоғини бўғиб ўлдирган ҳамюртимиз 11 йилга қамалди

“Озодлик” радиосининг Россиядаги мухбирлари Тула шаҳар туман судининг ўз чақалоғини бўғиб ўлдирган ўзбекистонлик 27 яшар Камола Давроновани 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилгани хусусида тафсилотли хабар тарқатди. Маълум бўлишича, 27 ёшли муҳожир аёл Туланинг Пролетар туманида яшаб келган. 2015 йилнинг…

Бечора Европа: Бельгияда янги терактлар бўлиши мумкинлиги сабабли огоҳлантириш эълон қилинган

Бу мамлакат полициясининг ҳолати, янги терактлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга асосланиб, юксак тайёрлик даражасига чиқарилибди. Бу ҳақда Европа Стратегик Тадқиқотлар ва Хавфсизлик Маркази хабар тарқатди. Маълум бўлишича, сўнги ҳафталарда Суриядан энг камида иккита террористик гуруҳ, табиий, исломий террористик гуруҳ, Европага…

АҚШ Маркзий Қўшинларининг қўмондони кеча Ўзбекистонда эди, бугун Тожикистонда

Яқинда бу лавозимга тайинланган генерал Жозеф Вотел кеча Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Карим билан, бугун эса Душанбеда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашганининг сабаби битта – Афғонистонда Толибон қайтадан кучайиб бериётгани туфайли, бу мамалакатда аҳволнинг ёмонлашиб боришидир. Икки мамлакатнинг расмий…

Сурияда гўёки тинчлик, Сурия қўшинлари ИШИДнинг пойтхати Раккани босиб ололмадилар

4 июнда бутун дунё ахборот воситалари Сурия армияси ИШИДнинг пойтахти Раккага ғарбдан ҳужум бошлаганини билдирдилар. Сурияликларга Россия қўшинлари ёрдам бераётгани, айни замонда, Ракканинг шарқий қисмига курдларнинг армияси киришга бошлагани ҳам айтилди. Ахборот воситалари тез кунларда ИШИД мағлубиятга учрайдигандек кайфият яратиш…

Туркиянинг аянчли аҳволи: Бугун Президент Ражаб Эрдўғон аскарлар билан ифтор қилди

Шу кунларда Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон ҳар куни қандайдир ташкилот тарафидан уюштирлаётган ифторда қатнашаётгани оммавий ахборот воситаларида хабар қилинмоқда. Туркия ўз Конституциясига кўра, дунёвий давлатдир. Дунёвий давлатда диний маросимлар ўтказилиши тақиқланмайди, аммо давлат раҳбарининг ифтори расмий давлат маросимларидан бирига айланиши…

Орландодаги қирғинни қоралаган Саудия қироли қип-қизил иккиюзламачи эканлигини намойиш қилди

Reuters Агентлигининг хабарига кўра, Саудия қироли Салмон ибн Абдул-Азиз Ал Сауд Орландодаги гейлар клубида қилинган қирғинни қоралаб, шундай дебди: “Флоридада террористик ҳужум бўлгани, унинг натижасида одамлар ўлгани ва яралангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан эшитдик. Биз самовий динлар, айни замонда,…

Ўзбекистон испан ширкатини судга берди, маҳаллий йўлсозларни қачон жазолайди?

Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ичидан ўтувчи Қамчиқ довони автомобиль йўлини сифатсиз таъмирлагани учун Испаниянинг «Корсан Корвиам Констракшн СА» ширкатини судга берди. Маълум бўлишича, мазкур "Тошкент-Ўш" йўлига ётқизилган цемент-бетон қоплама стандартларга жавоб бермайди. Бу эса ишнинг сифатсиз якунланишига сабаб бўлган. Бу ҳақдаги…

Сурхондарёда афғон наркоташмачилари ҳибсга олинди

Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг Сурхондарё вилояти бошқармаси вакиллари Афғонистондан контрабанда йўли билан катта миқдорда гиёҳванд моддалар олиб ўтган наркодилерларни қўлга олди. Ҳибсга олинган уч нафар афғонистонликдан 14 кило героин хом ашёси ва 5 килограмм наша…

Қизиқ: Ўзбекистон жанубида мамлакат чегараси номаълум учоқ тарафидан бузилди

Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматига кўра, шу йилнинг 10 июнида Сурхандарё вилояти Музробод туманида ўзбек чегарачилари АН-2 русумли самолётнинг мамлакат ҳаво ҳудудини бир неча бор бузиб ўтганини хабар қилган. Танитувчи белгиси бўлмаган АН-2 учоғи тахминан 1000 метр…