Кечагина ўтган кунимиз

БМТ Россияни Қримтатарлар Миллий Мажлисини тақиқлаш қарорини бекор қилишга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Котибининг инсон ҳақлари бўйича ўринбосари Иван Шимонович (расмда) Киевда матбуот конференцияси ўтказгани “Озодлик” радиосининг украинча хизмати қошидаги Қрим масалалари бўйича шуғулланувчи “Крым-Реалии” сайти тарафидан эълон қилинди. Иван Шимонович шу ерда Россия Олий судига мурожаат қилиб, Қримтатарлар…

Германия парламентининг туркларни қатлиомда айбловчи баёнотига Турк Дунёсидан биринчи жавоб – Озорбайжон бу баёнотни қоралади

Кеча Германиянинг парламенти Бундестаг 1915 йили Туркияда арманилар қатлиом қилинган ҳақида ҳуқуқий кучи бўлмаган қарор, тўғрироғи баёнотни тасдиқлагач, табиий, биринчи реакция Туркия тарафидан келди. Бу ҳақда хабар берар экан, Турк Дунёси бу масалада Туркия билан бирга бўлиши кераклигини, аммо Турк…

Германия парламенти турклар арманиларни қирғин (геноцид) қилганини тан олувчи ҳуқуқий кучи бўлмаган қарор чиқарди. Турк Дунёси нима дейди?

Германиянинг парламенти Бундестаг бугун, яъни 2 июнь куни 1915 йили Туркияда арманилар қирғин қилингани ҳақида қандайдир қарор чиқармоқчи эканлиги анчадан бери айтиб келинарди. “Ҳаракат” атайлаб бу масалага эътибор бермасдан, бугунги қарорни кутди. Туркия ахборот воситаларининг хабарида айтилишича, бугун Бундестаг мутлақо…

Туркия яна кеч қолди: Месхет туркларини Туркиянинг шарқий қисмига кўчириш бошланганга ўхшайди, бундай ишни 70 йил аввал ўзбекларни кўчиришдан бошлаш керак эди

Туркиянинг энг катта газетаси “Миллиёт” хабар қилишича, бу мамлакатнинг ғарбида жойлашган Бурса шаҳрида яшовчи месхет туркларининг 30 оиласи шарққа, аниқроғи, Ван кўли, Эрон ва Ироқ чегараларига яқин бўлган Битлис вилоятига кўчирилибди. Турк месхетлари жойлаштирилаётган ҳудудларни яқинда Туркия ҳарбий кучлари курд…

Юсуф Жума: Энди ҳамма энг биринчи

Ичи маразлар севинчи, Ичи қора, ол суюнчи. Энг биринчи шоир ўлди, Энди ҳамма энг биринчи. Улуғ талашмади ўрин, Ким билан талашсин лочин. Ҳамма ҳангги, ҳамма чивин – Энди ҳамма энг биринчи. Қофияни бешлаб ташланг, Шоҳ созини хушлаб яшанг. Бир биринг…

Юсуф Жума: Буюк Устозим Эркин Воҳид хотирасига

Бу очундан – ялғончидан Ўтган, улуғим, алвидо!!! Улуғларнинг йўлларини Тутган, улуғим, алвидо!!! Гап уқарми қорабошлар, Ичи тошлар, сирти лошлар. Маҳмуд Қошғарий қошига Кетган, улуғим, алвидо!!! Аҳли нодон буёқдадир, Абу Райҳон у ёқдадир. Ал Беруний ҳузурига Eтган, улуғим, алвидо!!! Аҳли тутуқ…

Остонада Евросиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг йиғилиши бўлмоқда, хабарларда пичоққа илинадиган нарса йўқ

Бугун Остонада Евросиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕИИ) давлатлари раҳбарларининг Евросиё Олий Иқтисодий Кенгаши деб аталадиган йиғилиши бўлмоқда. Унда ЕИИга аъзо давлатларнинг президентлари Нурсултон Назарбой, Владимир Путин, Александр Лукашенко, Алмазбек Атамбаев ҳамда Серж Саргсян қатнашмоқдалар. Хабарларга кўра, аввал бу раҳбарларнинг ўзларигина йиғилиш…

АҚШ элчихонаси журналист Солижон Абдураҳмоновнинг туғилган кунини нишонламоқчи

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси шу кунларда ўзбекистонлик таниқли журналист ва ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмоновнинг 66 ёшга тўлганини нишонлашини маълум қилган. Элчихонанинг Фейсбукдаги саҳифасида 2008 йил июнида уйдирма айбловлар билан ҳибсга олиниб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган журналистнинг таваллуд куни унинг яқинлари…

Ўрис ихтирочига азоб берган ўзбекистонлик энага жавобгарликка тортилди

Ногирон бўлиб қолган таниқли рус ихтирочиси Владимир Бруверга энагалик қилиб, унга муттасил азоб берган ўзбекистонлик Насиба А. жиноий жавобгарликка тортилди. Квартирада ўрнатилган видеокамерага олинган тасвирлар қаровчи касал одамни роса қийноқларга солганини исбот қилган. Москва шаҳар Тергов қўмитаси ҳамюртимиз устидан тергов…

Чагаев ва Браун жанги бўлмаган деб ҳисобланди

Бокс бўйича WBA таснифидаги энг оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги камари учун ўзбекистонлик Руслан Чагаев ва австралиялик Лукас Браун ўртасида Грозний шаҳрида ўтказилган жанг натижалари бекор қилинди. Бу ҳақда WBA президенти Гилберто Мендоса эълон қилди. Жанг натижалари бекор қилинишига Браун…