Кечагина ўтган кунимиз

Туркияда исён битди, расмий ҳокимият ўз ичидаги фатхулла-гуленчиларни тозалаш ва қамоққа олиш билан шуғулланмоқда. Абдураҳим Пўлат нима дейди?

Ҳа, исён битгандан кейин, расмий ҳокимият сўнги 1,5 йилда секин-аста қилаётган муҳим бир ишини ўта тезлаштирди ва ҳокимиятни фатхулла-гуленчилардан тозалаш ишини тезлаштирди. Буни ФЕТОга қарши операция деса бўлади. ФЕТО, туркча FETÖ – Fetullahçı Terör Örgütü, ўзбекчаси Фатхуллачи Террор Ташкилотидир. Бу…

Туркияда исён битди ҳисоб, 1374 исёнчи қўлга олинди, уларнинг ичида генерал ва адмираллар бор

Бутун Туркия бўйлаб исёнчиларни қўлга олиш шамоли эсмоқда, дейилади Миллиёт газетасининг сайтида ҳозиргина эълон қилинган хабарда. Уларнинг ичида энг юқори унвонли икки ҳарбий бор. Булар – Эгей Армияси штабининг бошлиғи генерал-майор Мумдиҳ Ҳақбилен ва Мерсин гарнизони ҳамда Оқденгиз армия қўмондони…

Қуролли Кучлар Бош Штабининг бошлиғи Ҳулиси Акар қутқарилди

Исёнчилар тарафидан қайсибир ҳарбий авиабазада гаровда ушлаб турилган Туркия Қуролли Кучлари Бош Штабининг бошлиғи Ҳулиси Акар махсус опреция натижасида қутқарилгани ва ҳозир хавфсиз жойга олиб кетилаётгани ҳақидаги икки жумлали хабар “Миллиёт” газетасининг сайтида ҳозиргина эълон қилинди. Бошқа тафсилотлар йўқ.

Ражаб Эрдўғон Отатурк аэропортида баёнот берди, ҳокимият ўз қўлида эканлигини эълон қилди, атрофда тўпланганлар олдига чиқди

Сўнги соатларда қаердалиги ҳам билинмаган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Отатурк аэропортига етиб келганини аввалги хабаримизда билдирган эдик. Орадан бироз вақт ўтиб, у шу ерда баёно берди ва ҳокимият ўз қўлида эканлигини, ҳукумат Анқарада ўз вазифасини бажараётганини эълон қилди. У исёнчилар…

Бир неча соатдан бери ғойиб бўлган Ражаб Эрдўғон ўз учоғида Отатурк аэропортига инди

Туркияда исён бошланган соатларда Истанбулдаги бир меҳмонхонада баёнот бериб, одамларни майдонларга чақиргандан кейин Эрдўғон қаерда эканлиги ҳақида ахборот воситаларида ҳеч қандай хабар берилмади. У ғойиб бўлди. Русларнинг агентликлари қандайдир чет элдаги манбаларга асосланиб, у Германига қараб қочгани, аммо Германия уни…

Туркия Буюк Миллат Мажлисига ҳам вертолётлардан бомба отилди

“Жумҳурият” газетасининг сайтидаги хабарга қараганда, маҳаллий вақт билан кечаси соат 2-3 ларда Туркия Буюк Миллат Мажлиси биносига исёнчиларнинг вертолётлардан бомба ёки бомбалар ташланган. Яраланганлар бор. Мажлис раиси Исмол Қаҳрамон ва яна бир нечта депутат ўша ерда экан, улар тезда сақланиш…

Исёнчилар Анқара Хавфсизлик Мудирлиги биносига вертолётлар ва аскарлар билан ҳужум қилдилар, 16 хавфсизик хизмати ходими ўлдирилди

Давлат тўнтариши қилиш мақсадидаги исёнчилар Анқара Хавфсизлик Мудирлиги биносига вертолётлар ва аскарлар билан ҳужум қилгани ва 16 хавфсизик хизмати ходими ўлдирилгани ҳам кўрсатмоқдаки, воқеалар қонли тус олмоқда. Аммо, Истанбулда аҳвол бошқачага ўхшайди. Эрдўғоннинг чақириғи билан Отатурк аэропорти олдига бир неча…

Туркиядаги узуқ-юлуқ хабарлардан хулоса: Давлат тўнтаришига уриниш Қуролли Кучларнинг расмий қўмондонлари тарафидан уюштирилмаган

Аслида, Туркия нима бўлаётганини тушуниш қийин. Ражаб Эрдўғон халқни майдонларга чиқишга чақирганидан, у ҳокимиятни йўқотгандек кўринади. У Германиядан бошпана сўраб, у ерга қочгани ҳақида ҳам тасдиқланмаган хабарлар бор. Аммо, бошқача хабарлар ҳам кўп. Тўнтариш қилишга уринган ҳарбийлар, Қуролли Кучлар Бош…

Ражаб Эрдўғон Истанбулдаги Отатурк аэропортига кетмоқда ёки қочмоқда: Унга кўра, тўнтаришни Фатхулла Гулен тарафдорлари қилмоқда эмиш

Туркияда қуролли кучлар давлат тўнтариши қилгани ҳақидаги тўла тасдиқланмаган хабарлардан кейин ноаниқлик ҳукм сурар экан, Миллиёт газетасининг сайтида Президент Ражаб Эдўғон Истанбулдаги аэропортга кетаётгани хабар қилинди. У мамлакатдан қочмоқчими ёки ўша ерда тўнтарувчиларга қарши штаб қурмоқчими, маълум эмас. У баёнот…

Cенсация, ҳазил эмас, чин: Туркияда давлат тўнтариши, ёки тўнтариш ҳаракати бўлди

Шу дақиқаларда Туркиянинг энг катта газеталарининг сайтларида Истанбулда кўрфаз устидаги иккита кўприк аскарлар томонидан транспорт учун бекитилгани хабар қилинди. Баъзилар йўл бир тарафга бекилганини гапиришмоқда, ҳарбийларнинг бир қисми ўз раҳбарларига қарши ёки ҳукуматга қарши тўнтариш ҳаракатида эканликлари айтилмоқда. Бош вазир…