Кечагина ўтган кунимиз

“Ҳаракат” яна ҳақ чиқди: Brexit, яъни Буюкбританиянинг ЕИдан чиқиши, АҚШ иқтисодини чўктиролмади, аксинча, ўсишига ёрдам берди, Dow Jones тарихий рекордни урди

23 июнда Буюкбританиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича ўтказилган референдумда ЕИдан чиқиш тарафдорлари ғалаба қозонгач, дунё хабар агентликларидан фарқли ўлароқ, “Ҳаракат” шундай таҳлил берган эди: “дунё ёш бола эмаслиги ва Буюкбританиянинг ЕИдан чиқиши дунёни катта барқарорсизликка олиб боролмаслиги тезда кўринади”. Амалда…

Қозоғистонда давлат тўнтариши уринишига мафиянинг алоқаси борми?

Бир неча кундан бери қозоқ матбуотининг илк саҳифаларини банд қилиб келаётган хабарларда келтирилаётган гўёки фактлар жуда ғайриоддий кўринади. Бу хабарлар чимкентлик бир бой давлат тўнтариши қилиб, ҳокимиятни қўлга олиш ҳаракатида бўлгани ва ҳозир фош этилгани ҳақида. Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Қўмитаси…

Даҳшат: Санкт-Петербургда бир яшар қизалоқнинг жасади топилди, яна ўзимизнинг чақалоқ

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Курортний мавзеидаги кўп қаватли уйлардан бирида эндигина бир ёшга тўлган қизалоқнинг жасади топилди. Ленинград вилояти тергов қўмитасига кўра, терговчиларнинг дастлабки тафтишларидан маълум бўлганки, қизалоқнинг онаси – Ўзбекистондан келган 28 яшар аёл – ёлғизлик ва ночорликдан бундай ишга…

Ўзбекистон ва ўзбекларга хушхабар: Россия ҳукумати ноқонуний муҳожирларнинг гуноҳидан ўтмоқчи

Кремль сайтининг хабарига кўра, президент аппарати ҳузуридаги Миллатлараро Муносабатлар Кенгаши мамлакатдаги барча меҳнат муҳожирлари фаолиятини легаллаштириш мақсадида уларнинг шу пайтгача ғайриқонуний равишда яшаб келганларини авф этиш таклифи билан чиқди. Ўзига хос амнистия деб аталаётган бу амалиётдан кўпроқ ўзбек мардикорлари манфаатдор.…

Ўзбекистонда жазирама, тоғолди ҳудудларга эса сел хавфи эълон қилинди

Ўзбекистон Гидрометеорология маркази хабарига кўра, мамлакатимизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 14—15 июнь кунлари сел келиши хавфи бор. Шу кунлари тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, сел келиш хавфи юқори. Аксинча, мамлакатда…

АҚШ долларининг “қора бозор”даги курси ҳам, расмий курси ҳам, яна кўтарилди

Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 12 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2953 сўм 84…

Эринмаган турк хабарчилари: Эмина Эрдўғон Варшавада 127 минг лиралик нарса сотиб олибди. Ҳа, нима бўпти?

Туркияда сўлчи мухолифатга яқин бўлган “Жумҳурият” газетаси Туркия Президенти Ражаб Эрдўғоннинг хотини Эмина Эрдўғон Варшавага НАТО саммитига борган эри билан бирга бўлгани ва 10 тача хавфсизлик хизматчиси қуршовида дўконларда юриб, 127 минг лиралик нарсалар сотиб олганини хабар қилибди. Бу газета…

Оқтепада Сурияга бориб террористларга қўшилиш ниятидаги 12 киши турли муддатларга қамалди

5 июнь куни Қозоғистоннинг Оқтепа шаҳрида исломчи экстремистлар деб тахмин қилаётганлар гуруҳи иккита қурол сотиш дўкони ва қандайдир ҳарбий объектга ҳужум қилиши натижасида 13 террорист ўлдирилгани, 14 таси ярадор бўлгани ҳақидаги хабарларда яна 20 киши охирги дақиқаларда террористик ҳужумларда иштирок…

Москва Халқаро Алоқалар Институтига ўқишга кириш учун келган ҳижобли қизни институт биносига ҳам киритишмабди, тўғри қилишибди

Бир неча кун аввал Москва Халқаро Алоқалар Институтига кириш учун ҳужжатларини топширишга келган ҳижобли қизни институт биносига киритишмаган экан, бу воқеадан хабардор бўлган омавий ахборот воситаларида кичкинагина тўпалон ҳам бўлибди. Биринчи бўлиб бу воқеага ўз муносабатини билдирган Россия Федерацияси Таълим…

Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонга 450 миллион доллар кредит ажратармиш, бу – бир чақа пулдан бошқа нарса эмас

Осиё Тарқаққиёт Банки Қашқадарё вилоятидаги Толимаржон иссиқлик электростанциясини модернизация қилиш ва кенгайтириш ишлари учун 450 миллион доллар миқдоридаги кредит маблағини ажратмоқчи. Мазкур молия институти сайтига кўра, лойиҳа 2016 йилнинг охирига қадар ишлаб чиқилиб, маъқулланади. Лойиҳада 2020 йилгача яна иккита 450…