Кечагина ўтган кунимиз

Мюнхендаги террорист эрон асллик мусулмон йигит бўлиб чиқди

Мюнхен шаҳридаги “Олимпия” савдо марказида атрофдагиларни ўққа тутган террорист асли эронлик бўлган 18 ёшли Германия фуқароси бўлиб чиқди. Унинг ўқларидан ўлганларнинг сони ҳозиргача 9 га чиқди. Ярадорларнинг ичида 3 киши оғир аҳволда эканлиги ҳам айтилмоқда. Террорист ўзини ҳам отиб ўлдирган,…

Туркия: Президентни қўриқлайдиган гвардиянинг бир қисми ҳибсга олинди, онамухолифат партияси ўз митингига 1 млн одам кутмоқда

Асосий вазифаси давлат президентини қўриқлаш бўлган Президент Гвардиясининг 300 га яқин офицер ва аскари ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларда ҳам ҳамма нарса аралаш-қуралаш. Баъзи хабарларда 283 киши ҳибсга олингани айтилса, бошқаларида ҳибсга олинганлари сони 300 дейилади. Аммо, бу гвардиядагиларнинг умумий сони…

Терроризм (ишқилиб, исломий бўлмасин) Германияга ҳам етиб келди: Мюнхендаги отишмада 6 киши ҳалок бўлди

Мюнхен полицияси расмийларига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бугун кечқурун шаҳарнинг савдо марказларидан бирида номаълум одам ёки одамлар атрофдагиларни ўққа тутиши натижасида 6 киши ҳалок бўлди. Полиция буни террористик акт деб баҳолабди. Террористлар қочиб қолишган, ҳозир улар қидирилмоқда. Шаҳарнинг яна бошқа…

Қизиқ: Туркиядаги онамухолифат партияси Истанбул марказида “Отатурк, Жумҳурият ва Демократия митинги” ўтказмоқчи

Туркияда энг кучли мухолифат партиясини “онамухолфат партияси” деб аташади. Ҳозир Туркияда ҳокимиятда исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси экан, онамухолифат партияси бир вақтлар Отатурк раҳбарлигида қурилган Жумҳурият Халқ Партиясидир. Бугун тарқатилаётган хабарларга кўра, онамухолифат партияси келаётган якшанба куни, яъни 24 июлда…

“ЭЗГУЛИК” ФАОЛЛАРИ ЗАРАФШОНДАГИ КОЛОНИЯДА МУҲАММАД БЕКЖОН БИЛАН УЧРАШИШДИ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи – № 13, 21.07.2016)

Шу йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/48-муассаса (Навоий вилояти Зарафшон шаҳри)да жазо муддатини ўтаётган Муҳаммад Бекжон билан учрашди. Учрашув жараёни…

Туркияда оддий одамларнинг давлат тўнтариши уринишига муносабатини биринчи сўровнома натижаларидан кўринг

“Жумҳурият” газетаси StreetBees номли мустақил тадқиқот марказининг Туркияда 15-чидан 16-чи июлга ўтар кечаси уюштирилган давлат тўнтариши уринишига оддий одамларнинг муносабатини аниқлаш ниятида ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди. Газетада айтилишича, 15-17 июль кунлари ўтказилган сўровномада 2 минг 832 кишининг фикри ўрганилган.…

На севере Таджикистана осуждены девять имам-хатибов за членство в «Салафия»

На севере Таджикистана задержаны и осуждены к различным срокам лишения свободы девять имам-хатибов мечетей городов и районов области за членство в запрещённом в стране религиозном течении «Салафия». Об этом 20 июля, в ходе пресс-конференции по итогам первого полугодия 2016 года…

Таиландда банк ҳисобларидан пул ўғирлаган ўзбекистонлик ушланди

АҚШ Федерал Қидирув Бюросининг сўрови билан Таиландда 25 яшар Ўзбекистон фуқароси Ольга Комова ҳамда 44 ёшли жазмани, Россия фуқароси Дмитрий Украинский қўлга олинди. Сайёҳлар учун яхталарни ижарага беришни йўлга қўйган икковлон бир неча мамлакат фуқароларининг банк ҳисобларидан 28,5 миллион доллар…

Takilant ширкатининг 135 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағи мусодара қилинди, уларни ўзбек халқига қайтариш кунлари ҳам келади

Кеча Амстердам шаҳар суди Ўзбекистон президентининг Фуҳуша лақаби билан танилган тўнғич қизи Гулнорага алоқадор Takilant ширкатининг хориж банкларидаги 135 миллион доллар пулини мусодара қилишга қарор чиқарди. Мусодарадан ташқари Takilant ширкати 1¸6 миллион евро жарима тўлайди. Оммавий ахборот воситаларига кўра, мазкур…

Дунёвий Туркия давлатининг Президенти Эрдўғон тўлиқ масхарабозлик йўлига ўтди: Анқара масжидида у азон ўқиди

Бугун тонгда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Анқарадаги Миллий масжидда намозхонларни бомдод намозига чақириб, азон айтган. Бу ҳақда хабар қилган турк агентликларига кўра, Президент Саройи яқинида жойлашган бу масжидга келганлардан бири муаззин Эрдўғоннинг видеосини интернетга жойлаштирган. Табиийки, видео жамоатчиликда катта…