Кечагина ўтган кунимиз

Туркиянинг Олий Ҳарбий Шўросида 99 полковник генераликка кўтарилди, мамлакат бўйлаб катта ўзгаришлар бўлмоқда

15-16 июлдаги исёндан кейин киритилган Фавқулодда Ҳолат доирасида Туркиядаги 358 генарал ва адмиралдан 149 нафари армиядан отилгани ҳақида кеча эрталаб хабар тарқатилган эди. Кеча тушдан кейин Президент Ражаб Эрдўғон раислигида йиғилган Олий Ҳарбий Шўросида 99 полковник (туркчаси – албай) генералликнинг…

Миллат сифатини йўқотган ўзбеклар ўзларини ҳимояланган деб ҳис қилишар экан

АҚШнинг Gallup ширкати томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари поссовет мамлакатлари фуқаролари орасида ўзини энг хавфсиз деб ҳис қилишар экан. Ширкат бу борада дунёнинг 134 мамлакати аҳолиси орасида шундай сўров ўтказибди. Сўров жиноят даражаси ва маҳаллий ҳуқуқ-тартибот ходимларининг ишончлилиги…

Қизиқ: «Ўзбектуризм» ватандошларимизни Туркияга сафар қилишдан қайтармоқда

Бугун матбуотдаги энг оммабоп хабарлардан бири “Ўзбектуризм” ширкатининг билдириши бўлди. Миллий компаниямиз Туркияга сафар қилишни режалаштираётган ҳамюртларимизга Туркиядаги ижтимоий-сиёсий вазиятни ҳисобга олиб, бу ерга бормай туришни маслаҳат берди. Шунингдек, сайёҳлик агентликларига сафар уюштиришда вазиятни ҳисобга олиш бўйича кўрсатма ҳам берилган.…

Боксчимиз Руслан Чагаев спортни бутунлай тарк этди

Мамлакатимиз тарихидаги энг номдор боксчимиз, WBA йўналишининг супер оғир вазни бўйича собиқ жаҳон чемпиони, 37 яшар Руслан Чагаев профессионал фаолиятини якунлади. Бу ҳақда унинг менежери Тимур Дугазаевга асосланиб Sportbox.Ru хабар берган. «Руслан бизга карьерасини якунлаши ҳақида маълум қилди. Бунга сабаб…

Ўзбекистон Хавфсизлик Кенгаши Ислом Карим раислигида Афғонистон билан чегарадаги вазиятни муҳокама қилди

Кеча Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши мамлакатимизнинг жанубий чегаралардаги вазиятни муҳокама қилди. Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигига кўра, Хавфсизлик Кенгаши мажлисини унинг раиси Ислом Карим бошқарган. Мажлисда мамлакатнинг жанубий сарҳадларида хавфсизликни таъминлаш, таҳдид ва хавф-хатарларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизмга қарши…

Туркия армиясидан чиқариб ташланган ҳарбийларнинг рўйхати эълон қилинди, ҳукумат истеъфога кетиши керакмасми? Керак. Акс ҳолда нима бўлади? Даҳшат бўлади!

Туркияда эълон қилинган фавқулодда ҳолат доирасида қонун сифатини ташийдиган қарорнома чиқарилди ва кеча эълон қилинди. Бундай қарорномалар ким тарафидан қабул қилиниши Фавқулодда ҳолат ҳақидаги қонунларда кўрсатилган бўлса керак, аммо, ўз-ўзидан маълумки оддий туркларнинг мутлақо кўпчилиги буни билмайди. Шундай экан, кечаги…

Шаҳрисабзга эскиси каби порахўр янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Туманга сўнгги тўрт йилда раҳбарлик қилиб келган Фахриддин Норов лавозимидан четлатилиб, унинг ўрнига Исмат Нусуров туман ҳкоими этиб тайинланди. Сессияда иштирок этган Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевга…

Ташқи ишлар вазиримиз Арабистонга борди

Бугун қатор оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилнинг Саудия Арабистонига сафар қилгани ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр билан музокаралар олиб боргани ҳақида ёзди. Маълумотларга кўра, музокаралар даврида вазирлар Ўзбекистон-Саудия Арабистони муносабатларини муҳокама қилишган.…

“Ҳунарманд” уюшмаси раҳбарлари жавобгарликка тортилади

Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмасида Адлия вазирлиги ходимлари томонидан ўтказилган текширувлардан сўнг уюшма раҳбарларига нисбатан мамлакат жиноий қонунчилигининг талон-тарожликка оид моддалари билан иш қўзғатилди. Ҳозирги кунда уюшма мансабдор шахслари Тошкент шаҳар прокуратурасида сўроқ беришмоқда. Ҳозирда ушбу…

Аҳволимиз ачинарли: Энергетика ва Автоматика Институти тугатилмоқда

Кечаги хабарларимизда Ўзбекистон Фанлар Академияси таркибида масхарбозлик билан шуғулланадиган Тарих Институти Тошкент Миллий Университетисига ўтказилаётгани, гапнинг пўст калласини айтса, феълан тугатилаётгани хусусида ёзгандик. Бугун эса Акдемиянинг Энергетика ва Автоматика Институти ҳам тугатилаётгани хусусида хабарлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, Президент қарори…