Кечагина ўтган кунимиз

Туркиянинг Суриядаги урушга кириши Ғарбни севинтирди, Путиннинг ғазаби ичида, аммо Туркиянинг фойдасига бўлмаган ноаниқликлар кўп

Туркия Суриянинг рухсатисиз унинг ҳудудлари ичидаги урушга киришди ва бу қадами билан Башар Асад режимини тан олишдан воз кечаётган ва асосий мақсади ИШИД билан бирга Башар Асаддан ҳам қутилишни ўйлаётган Ғарб тарафида эканлигини очиқча кўрсатгандек бўлди. Ваҳолангки, сўнги кунларда Эрдўғон…

Мусулмонларга кети ёмон хабар: Франциянинг Ницце шаҳрида мусулмон аёллар буркинида пляжга чиқоладилар, Канадада эса, ҳижоб кийиб полицияда ишлай оладилар

Франциядаги Ницце шаҳар ҳокимияти тарафидан чиқарилган мусулмон аёлларнинг буркинида пляжларга келишини тақиқловчи қарор бу мамлакатдаги маъмурий судларнинг юқори даражалиси бўлган Давлат Кенгаши тарафидан кеча тўхтатиб қўйилди. Тўхтатиб қўйилди, аммо бекор қилинмади. Демак, вақтинча, бу масалада узул-кесил қонунлар қабул қилинмагунча, мусулмон…

Қаёққа қараманг, масхарабозлик: РИО-2016 Олимпиада ўйинларида медаллар сони бўйича 1-чи ўринни Тожикистон, 2-чи ўриннни АҚШ, 18-чи ўринни Ўзбекистон олибди

Тожикларнинг мавжуд режимдан ростакам мустақил бўлган Asia-Plus Агентлиги АҚШнинг энг таниқли Нью-Йорк Таймс газетасига асосланиб хабар беришича, яқинда Бразилиянинг пойтахти Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган XXXI Олипиада ўйинларида медаллар сони бўйича ростдан ҳам Тожикистон 1-чи, АҚШ 2-чи, Косово, Иордания ва Озорбайжон 3-чи,…

Истанбул бўғозида учинчи кўприк – Ёвуз Султон Салим кўпригининг расмий очилиши бўлди

Бугун Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон, унинг хотини ва бир қатор майда-чуйда давлатларнинг раҳбарлари иштирокида дунё “Босфор бўғози” деб атайдиган, аммо турклар қисқа қилиб “Бўғоз” деб айтадиган сув устида 3 йил ичида қуриб битирилган янги кўприк тантанали равишда очилди. Маълумки, узунлиги…

Ўзбекистон Олий Хўжалик Суди таркибига ўзгартириш киритилибди, демократия йўқ мамлакатда суд таркибининг роли бўлармиди?

Кеча ниҳоясига етган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Суди таркибига ўзгартиш киритилди. Сенатнинг “Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Давлетова Кароматжон Худайбергановна Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Судининг судьяси этиб…

Ўзбекистонда икки металлургия комбинати бирлаштирилади, улар қачон хусусийлаштирилади? Ўзбек халқининг кўзи қачон очилади?

Мамлакатимиздаги металлургия саноатининг икки ишлаб чиқариш корхонаси – Чирчиқдаги Ўзбек зич қотишмали ва иссиққа чидамли металлар ишлаб чиқариш бирлашмаси Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатига қўшилмоқда. Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, мазкур бирлашув масалалари бўйича ҳукуматдан топшириқ бўлган, акциядорларнинг ҳукумат истагини…

Футболчиларимиз мадҳияга жўровоз бўлолмагани Мираброр Усмонов исмли аҳмоқнинг ғазабини қўзғатибди

Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов ўзбек футболчиларининг давлат мадҳиясини қониқарли даражада айта олмагани учун ғазаб отига минди ва мажлисда: “Нега футболчилар Гимнни бу қадар суст айтишди? Улар Гимнни билмас экан, деган таасурат пайдо бўлади. Бабаян (терма жамоанинг бош мураббийси)…

Ниҳоят Ўзбекистон овоз чиқарди: “Унгуртепа Ўзбекистонники, қирғизларники эмас!”

Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган баёнот каби хабарда, табиий, Ўзбекистон давлатининг фикри ўз аксини топган. Унга кўра, Қирғизистон тарафидан баҳсли экани айтиб келинаётган Унгартепа шубҳасиз Ўзбекистонга тегишлидир. Мазкур ҳудуд Наманган вилояти Чортоқ тумани тасарруфида бўлиб, қирғизлар уни ўзиники ҳисоблаб…

Туркия учун оддий воқеа: Курд террористларининг Ширнак вилоятидага операцияси натижасида 9 полиция ходими ҳалок бўлди, 64 нафари ярадор бўлди

Ҳа, бундай воқеалар, минг афсуски, сал кам ҳар куни Туркиянинг биронта вилоятида юз бермоқда. Бу мамлакатдаги ахборот воситалари хабар қилишича, бугун эрталаб Туркиянинг Ироқ ва Сурия билан чегаралари кесишган нуқтага ёпишган Ширнак влояти туманларининг биридаги хавфсизлик хизматига оид бинолардан биридан…

Собиқ Франция Президенти Саркози: Яна президент бўлсам, мамлакат бўйича мусулмонларнинг буркинисини тақиқлайман

Франция ва Европанинг бошқа мамлакатларида исломий терактлар даҳшатли даражага чиқар экан, мусулмонларга нисбатан салбий муносабат юқори критик нуқтага яқинлашмоқда. Критик нуқтата етиб борилса, антиисломий терактлар ўртага чиқиши, охир-оқибат фанатик руҳдаги мусулмонлар бутунлай Европадан, ҳатто бутунлай Ғарбдан ҳайдалиши мумкин. Икки кун…