Кечагина ўтган кунимиз

G20 саммити икки кунлик ишини расман бошлади, икки тарафлама учрашувлар кечадан бери бўлмоқда, яна бўлади

Бугун Хитойнинг энг шарқий қисмида жойлашган Ханчжоу шаҳрида дунёнинг энг бой ва ривожланган 20 мамлакати раҳбарларининг ҳар йили G20 cаммити номи остида ўтказиладиган йиғилишларининг навбатдагиси ўз ишини бошлади. Саммитнинг расмий мавзуси “Инновацион, соғлом, изчил ва инклюзив бўлган дунё иқтисодиётини яратиш”…

Путин ва Эрдўғон бугун бошланадиган G20 саммитида қатнашиш учун Хитойнинг Ханчжоу шаҳрига келиб, кеча кечаси учрашдилар, Ислом Карим ва Ўзбекистонга тупирдилар

Бугун Хитойнинг энг шарқий қисмида жойлашган Ханчжоу шаҳрида дунёнинг энг бой ва ривожланган 20 мамлакати раҳбарларининг ҳар йили G20 cаммити номи остида ўтказиладиган йиғилишларининг навбатдагиси бўлади. Аввалги хабарларимизда ҳам айтилгани каби, бундай йиғилишларнинг ҳеч қандай муҳим жиҳати йўқ, аммо бу…

5 сентябрдан бошлаб Тошкентдан водий вилоятларига поездлар қатнови йўлга қўйилади, аммо бу йўл ўзбекларни тўла қониқтиролмайди

Шу йилнинг 5 сентябридан бошлаб, Қамчиқ довони орқали Тошкентдан Андижонга тезюрар поезд қатнови мунтазам йўлга қўйилади. “Ўзбекистон Темир Йўллари” ширкати томонидан тарқатилган хабарда айцтилишича, 60/59-сонли тезюрар поезд пойтахтдан Андижонгача бўлган масофани 6 соатда босиб ўтади. Яъни, Тошкентдан эрталабки соат 08:05…

Тошкентда кўнгилочар гўшалар Ислом Каримга тутилган мотам туфайли ёпилибди, бу – катта хатодир

Бугундан эътиборан пойтахт ва вилоятлар марказлари, туман ва шаҳарларда кўнгиочар масканлар президент Ислом Каримнинг муносабати билан эълон қилинган 3 кунлик мотам туфайли ёпилди. Хусусан, пойтахтдаги йирик Samarqand Darvoza, Parus, Next, Mega Planet ва Vega сингари кўнгиочар гўшалар вақтинчалик фаолиятини тўхтатди.…

Ислом Каримнинг сафдошлари уни бир тепиб мозорга улоқтирдилар, буёғи нима бўлади? Нима бўларди, “Бирлик” ва “Ҳаракат” айтгандек бўлади!

Ўзбекистонда сўнги йилларда сал кам иккинчи худога айлантирилган Ислом Карим ўлишга ҳам улгурмасдан ўз сафдошлари тарафидан бир тепиб четга улоқтирилди. Унинг касаллиги ҳақидаги биринчи хабар Вазирлар Маҳкамаси тарафидан эълон қилинишиданоқ маълум бўлдики, ҳокимият мавжуд қонунларги хилоф равишда айнан шу Маҳкаманинг…

Россияда 4 нафар ҳамюртимиз автоҳалокат қурбони бўлди

Россиянинг Саратов вилояти Петров туманида ўзаро тўқнашиб кетган Ford автомашинаси ва MAN юк автоулови ҳалокати натижасида 4 нафар ҳамюртимиз вафот этди. Тошкентда мустақиллик тантанлари бошланган палллада – маҳаллий вақт билан соат 6:40 да содир бўлган автоҳалокат қурбонларининг барчаси ўзбеклардир. Ҳозирда…

Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг касаллиги ва вафоти сабаблари тўғрисида тиббий хулоса

Бемор И.А.Каримов, 78 ёшда, 27 август куни эрталаб соат 09.00 да ҳушсиз ҳолатда зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт-санитария бирлашмасининг Марказий клиник шифохонасига олиб келинди. Ўтказилган текширувлар, жумладан, бош мия компьютер томографияси беморда бош мия қон айланиши ўткир…

Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Бошимизга Лубянка томонидан ўтқазилган Ислом Карим ниҳоят ўлди, унинг ифлос хоки ҳам муқаддас тупроқларимизда ётмаслиги керак

Бир неча кундан бери дунё ахборот воситалари Ўзбекистон Президенти Ислом Карим вафот этгани ҳақида ўз манбаларига асосланиб турли масхарабозлик руҳидаги хабарлар тарқатаётгандилар. Фақатгина тожик аслли Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими аввалига унинг касаллигини айтса ҳам, ўлим хабарини…

Ислом Карим инида, Нурсултон Назарбой Пекинда Хитой раҳбари билан учрашди, кейин G20 cаммитида қатнашмоқчи

1 сентябрь куни кечқурун ишчи ташриф билан Пекинга келган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой бугун Хитой Халқ Республикасининг раҳабари Си Цзиньпин билан учрашди. Хабарларга кўра, учрашув расмиятчилик учунгина бўлган. Нурсултон Назарбойнинг асл мақсади айнан Си Цзиньпиннинг меҳмони сифатида 4-5 сентябрь кунлари…

Ҳақиқий ўзбекча масхарабозлик: Мустақиллик байрами халқ сайллари кўринишида нишонланди. Аслидачи?

Бугун мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги тантаналари пойтахтнинг қатор истироҳат боғларида халқ сайллари кўринишида нишонланди. Ташкил этилган саҳналарда хонандалар, сўз усталари ва жамоат арбоблари томошалар кўрсатдилар. Санъаткорлар чиқишлари олдидан бундай фаровон кунлар рўёби учун президент Ислом Каримга мақтов сўзлари айтиб, унга…