Кечагина ўтган кунимиз

XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ёпилди

Кеча маҳаллий вақт билан кечқурун Рио-де-Жанейродо XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари тантанали равишда ёпилди. Спортчиларнинг каттагина қисми ўз мамалакатларига қайтиб кетиб бўлгани сабабли, ўйинларнинг бекитилиш маросимида иштирок этган спортчилар унчалик кўп эмасди. Муҳим бўлгани, ўйинлар вақтида ҳеч қандай фавқулодда ҳодисалар, очиғини…

Илҳом Алиев фатхулла-гуленчиларга қарши кураш баҳонасида демократик мухолифатга босимини кучайтирмоқчи

17 ва 19 августдаги хабарларимизда Озорбайжонда фатхулла-гуленчиларга қарши уруш байроғи остида демократик мухолифатнинг асосий кучи бўлган Озорбайжон Халқ Жабҳаси Партияси (ОХЖП), жумладан, унинг раиси Али Керимлига ҳужумлар бошланганини билдирган эдик. Бу мамлакатдаги демократик мухолифатга яқинлиги билан танилган Сontact.az агентлигининг сўнги…

Рио-2016: Олимпиячиларимиз олтин медаллар сони бўйича қозоқларни ортда қолдириб, муштлашишдаги олтин медаллари бўйича жаҳонда биринчи ўринга чиқдилар

Боксчиларимиз Фазлиддин Ғоибназаров (расмда) ҳамда Шаҳобиддин Зоировларнинг кеча финалдаги ғалабаларидан сўнг олтин медалларимиз сони 4 тага чиқди. Икки курашчимиз Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимов кураш бўйича бронза медаллари олганини ҳисобга олсак, медалларимизнинг умумий сони 13 тага етди. Шундай қилиб, Ўзбекистон…

“ЭЗГУЛИК” ФАОЛЛАРИ ЖАСЛИҚ ҚАМОҚХОНАСИДА АЪЗАМ ФАРМОНОВ БИЛАН УЧРАШИШДИ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи – №16, 21.08.2016)

2016 йилнинг 19 август куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова ҳамда жамият фаоли, журналист Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли (Жаслиқ посёлкаси) муассасасида мамлакат фуқаролик жамияти вакилларидан бири Аъзам…

Эрдўғончи-гуленчиларнинг ўзаро уруши давом этар экан, Абдураҳим Пўлат башорат қилганидек, Туркия исломий терроризм марказига айланмоқда, кеча бир тўйда 30 киши ўлдирилди

Туркияда эрдўғончи-гуленчилар ўзаро уруш билан овора экан, пайшанба ва жума кунлари курдларнинг Ғарб тарафидан ҳам террористик деб тан олинган ПККси мамлакат шарқидаги икки вилоятда уюширган терактлари натижасида ўнлаб полициячилар ва тасодифан ўша ердан ўтаётган оддий одамлар ҳалок бўлгани, яралангаларнинг сони…

Ўзбекистонда йил охиригача 128 та, мустақиллик кунигача 58 та ижтимоий дорихона очилади. Бу яхшими, ё ёмон?

Ўзбекситон Миллий Ахборот Агентлиги мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан мамлакатда 58 та, йил охиригача эса 129 та ижтимоий дорихона очилиши ҳақида хабар тарқатди. Қадамма-қадам мамлактдаги 157 та туманининг барчасида шундай дорихоналар очилиши режалаштирилгани ҳам айтилмоқда. “Дори-дармон” ширкати томонидан ташкил қилинаётган…

АҚШдаги президентлик пойгасида Клинтон ва Трамп орасидаги камайиб бораётган фарқ яна ошди, аммо Трампнинг шанси ҳали кўпроқ

2-3 ой аввалги хабарлармизда республикачилар ва демократлар партияларининг номзодлари ўртасидаги пойгада Ҳиллари Клинтон олдинда кетаётгани, Reuters Агентлиги ўтказган сўровнома натижаларига кўра, Ҳиллари Клинтонга овоз бериш тарафдорлари Доналд Трамп тарафдорларидан 13 фоиз кўплигини билдирган эдик. Кейин, бу фарқ камайишга бошлади ва…

Рио-2016 олимпиадасида яна бир ўзбекистонлик муштлашувчи кумуш медали олди

Бир оз аввал ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев 75 килограммгача бўлган вазн тоифаси бўйича финалда кубалик Арлен Лопесга ютқазиб, кумуш медалли бўлди. Бундан ташқари, каноэчиларимиз Герасим Кочнев ва Серик Мирбеков ҳамда боксчиларимиз Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаров финалга чиққанлар. Демак, камида…

Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг: Қирғизистонда ўзбек милиционерига нисбатан жиноят иши очилибди

Қирғизистон Бош вазирининг ўринбосари Женишбек Разақовнинг матбуотга билдиришича, Ола-Буқа тумани ҳудудида Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбланиб, ҳибсга олинган Ўзбекистон ички ишлар тизими вакили тергов қилинмоқда. Маълум бўлишича, шу йилнинг 13 августида Қирғизистоннинг “Чаён” махсус хизмати ҳарбийлари қирғиз-ўзбек чегарасидаги “Дамба-5”…

Ўзбекистонда саратон чекинмоқда, аммо жазирама чекинмаяпти

Ёз ойларининг тугаб бораётганига қарамай мамлакатни жазирама тарк этмаяпти, дейди мухбиримиз. Масалан, метеорологларимизнинг хабарига кўра, эртага Тошкент ҳаво ҳарорати Селсий шкаласи бўйича +39 даражагача кўтарилади. Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятлари, мамлакат жанубида +40 даражагача иссиқ бўлади.