Кечагина ўтган кунимиз

Даҳшат: Сурхондарёлик ота ўз ўғлни ўлдириб, қамалди

Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди қотил отани 15 йилга озодликдан маҳрум қилди. 60 ёшли ота ичкиликка муккасидан кетган ўғилнинг қўл-оёғига электр сим боғлаб, симнинг учини розеткага улайди. Шу тариқа уни ўлдирган ота жасадни кўрпага ўраб, бир амаллаб судраб бориб…

Ё латифа, ё масхарабозлик, ё иккаласи: Ўзбекистон судьялари халққа мурожаат қилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси судьяларининг мамлакат халқига мурожаати расмий сайтларда чоп қилинди. Унда: “… биз – Ўзбекистон Республикаси судьялари:  Биринчидан, кундалик фаолиятимизда халқ билан бевосита юзма-юз, очиқ мулоқот шаклларини кенгайтирамиз, фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишда яқиндан ёрдам бериш орқали уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаймиз…

Гамбургда G20 ташкилотининг саммити ё бошланди, ё бошланмоқчи

Гамбург шаҳрида жаҳоннинг иқтисодий жиҳатдан энг кучли 19 давлати ва Европа Иттифоқини бирлаштирувчи G20 ташкилотининг саммити расман очилгани ҳозиргина тарқатилган хабарларда айтилмоқда. Хабарлар устидан кулиш ҳам мумкин, чунки, саммит расман очилгани айтилмоқда, қатнашчиларнинг биргаликда тушган расмлари шу дақиқаларда эълон қилинди,…

Коллежлардан бўшаган бинолар Ёшлар Иттифоқига берилармиш. Бу жиноятдир, давлатнинг мулки бўлган биноларни бу ташкилотга ҳеч ким беролмайди!

Республиканинг барча туман ва шаҳарларида 11 йиллик мажбурий ўрта таълим тизимига қайта ўтиши муносабати билан бўшайдиган коллеж бинолари Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг тегишли кенгашлари ихтиёрига беғараз ўтказилади. Бу Президентнинг 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи…

Самарқандда университет декани ва талаба порхўрлиги учун ушланибди. Бу МХХнинг ишими?

Миллий Хавфсизлик Хизматининг Самарқанд вилояти бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган операция давомида Самарқанд давлат университети Филология факультети декани ўринбосари Нормухаммад Убайдулла пора олаётган пайтда қўлга олинди. У факультетнинг 3 босқич талабаси Шавкат Устемир воситачилигида 3 нафар абитуриентдан кириш имтиҳонлари ижобий…

Ўзбекистон КХШТга қайтмаслиги, тинчлипарварлик билан иши йўқлиги ва Абдулазиз Комилнинг саводсиз масхарабозлиги ҳақида

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар мамлакат ҳудуди ташқарисидаги тинчликпарвар ҳаракатларда иштирок этмайди, деб баёнот берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил. Унга кўра, бу масала Республика Парламенти томонидан қабул қилинган Ташқи сиёсат концепциясида ва Президент Шавкат Мирзиёнинг сайловдан кейинги илк маърузасида ҳам…

Бу ҳали ҳолва: Европа Парламенти Туркияни ЕИга олиш музокараларини музлатишга чақирди

Маълумки, ҳозирги Европа Иттифоқи 1951 йили “Кўмир ва пўлат бўйича Европа бирлашмаси” номли ташкилот тузишдан бошланган, 60-чи йилларда ҳозирги шаклдаги Иттифоққа айланабошлаган эди. Ҳозир ЕИнинг 28 аъзоси бор, 6 мамлакат (улардан бири – Туркия) аъзоликка номзод ҳисобланади. Туркия тахминан 50…

Қатарга қарши чиққан Араб давлатларининг ультиматуми рад этилганга ўхшайди

Эслатиб ўтамиз, роппа-роса бир ой аввал 7 араб давлати (Саудия Арабистони, Бахрейн, Миср, Бирлашган Араб Республикалари, Яманнинг суннийлар қўлидаги қисмининг ҳокимияти, Ливия ва Малдив Жумҳурияти) Қатарни террористик ташкилотларни молиявий ва бошқа усуллар билан қўллаб-қувватлаб келаётганликда айблаб, у билан дипломатик алоқаларни…

Яна бир масхарабозлик: Автомобиль ва Дарё Транспорти Агентлиги раҳбари ишдан олинибди, Шавкат Мирзиё қаерда?

Ўзбекистон президентининг расмий веб сайтида пайдо бўлган хабарга кўра, Ўзбекистон Автомобиль ва Дарё Транспорти Агентлиги Бош директори Воҳид Исмоил лавозимидан озод этилди. У бошқа ишга ўтиши муносабати билан ишдан олинган. Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг айрим комплексларининг фаолияти якунлари бўйича ўтказилган…

МХХ хизматидаги ББCнинг ўзбекча хизмати гўёки Ўзбекистонга қайтадиган бўлибди. Ҳақиқий матбуот эркинлиги бўладими?

Штаб-квартираси Лондонда жойлашган ББC радиосининг ўзбек бўлими мамлакатимизга қайтмоқда. Радио расмийлари “бир муддат танаффусдан сўнг¸ Ўзбекистондаги фаолиятини қайта бошлаш арафасида” эканликларини эълон қилдилар. Радионинг Тошкентда очиш режалаштирилаётган мухбирлик бюросига ишга олинадиган журналистлар учун танлов эълон қилди. Сайтдаги эълонда шундай сўзлар…