Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекистонда нарх-навони барқарорлаштириш жамғармаси тузилди

Ўзбекистонда эълон қилинган “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида”, деб номли ҳужжатга кўра, энди мамлакатда нарх-навони стабиллаштиришга қаратилган жамғарма тузилади. Ўзбекистон Молия Вазирлигининг 100 миллион АҚШ долларига тенг бирламчи…

Яхши хабар: Европа Инвестиция Банки Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи

Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги хабарига кўра, вазирликда Европа Инвестиция Банки (ЕИБ) вакиллари билан телеконференция ўтказилган. Тадбир давомида Ўзбекистон ҳудудида ЕИБнинг фаолияти тўғрисидаги битим лойиҳаси мутахассислар томонидан моддама-модда кўриб чиқилибди. Муҳокама якунларига кўра мазкур Битим лойиҳасини келишиш учун давлат ички жараёнларини…

АҚШнинг ахборот воситалари Трампнинг тирноғи остидан кир қидиришда яна ақлдан оздилар, нега “Ҳаракат” орқада қолиши керак?

Совет замонининг машҳур «Мистер Икс» фильмида ҳамманинг ҳам эсида қолавермайдиган бир эпизод бор. Кўнгилочар программалар кўрсатиш билан ҳам шуғулланадиган машҳур рестораннинг зодагон эгаси бўлган аёл циркга кетаётганини айтиб, шундай қўшимча қилади: “Циркдаги янги мўъжиза -Мистер Иксни кўрмоқчиман. Бутун шаҳар ақлдан…

Халифаликнинг Ироқдаги пойтахти озод қилингани аниқ бўлди, аммо Халифа ўлгани аниқ эмас

Ўзини Халифалик деб эълон қилган ИШИДнинг Ироқдаги пойтахти деса бўладиган Мосул шаҳрига 9 июлда Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абади келди (расмда) ва шаҳар террористлардан бутунлай озод қилинганини айтди. Авваллари ҳам шаҳар озод қилингани ҳақида кўп марта расмий баёнотлар берилса ҳам,…

Брюсселда имомларнинг “Мусулмонлар террорга қарши” номли юриши бўлди. Қандай террорга?

Эгаси Алишер Усмонов бўлган Gazeta.ru сайти Бельгияда француз тилида чиқадиган Le Soir (Оқшом) газетасига асосланиб хабар қилишича, кеча Бельгиянинг пойтахти Брюссель шаҳрида 63 нафар имом (“Оқшом” газетаси 63 имом деган, аммо Gazeta.ru сайти 60 дебди) “Мусулмонлар террорга қарши” номли юриш…

Хитойдан Ўзбекистонга юк поезди қатнай бошлади

Хитойнинг Цзянси вилоятидан Ўзбекистонга янги юк йўналиши очилди. Синьхуа агентлиги хабарига кўра, янги йўналиш Хитой-Европа темирйўл орқали юк ташувлари лойиҳаси доирасида йўлга қўйилган. Тошкентга 12 кунда етиб келадиган поездга 1,8 миллион долларлик кийим-кечак, истеъмол моллари каби юклар ортилган. Айни пайтда…

Собиқ сиёсий маҳбус Рустам Усмон очлик акциясини тўхтатди

Шу йилнинг 13 февралида 19 йиллик қамоқ муддатини ўтаб, уйига қайтган андижонлик Рустам Усмон (Рустамбанк асосчиси) 3 кун муқаддам эълон қилган очлик акциясини бугун тўхтатди. У Ўзбекистон Миллий Банки унинг талабларини бажармаса, яна очлик эълон қилмоқчи. Гап шундаки, Ўзбекистон Ташқи…

11 яшар тошкентлик Убай Яҳё математикадан дунё олимпиадаси ғолиби бўлди, энди буёғи нима бўлиши муҳим

Болгариянинг Несебр шаҳрида ўтган "Чегарасиз математика-2017" халқаро олимпиадасида тошкентлик Хўжа Аламбардор масжиди имом-хатиби ноиби Ҳусайнхон қори Яҳё Абдулмажиднинг 11 ёшли ўғли Убай Яҳё ғолиб бўлди. “Қақнус медиа” нашриёти директори Мубашшир Аҳмадга кўра, Убай 11 мамлакатдан келган 1200 нафар кучли математиклар…

Сенсация: Ўзбекистон ўз фуқароларнинг хорижга чиқишига рухсат берувчи визани бекор қилмоқчи

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил бошчилигида ўтган йиғилишда чиқиш визасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинган. “Ўзбекистон фуқароларининг чиқиш визаларини олиш билан боғлиқ кўп сонли муаммолари борасида турли вариантлар, хатто уларни тўлиқ бекор қилиниш ҳақида мулоҳазалар билдирилди”,…

Янги йилдан хусусий нотариуслар фаолияти тикланиши мумкин

Ўзбекистоннинг ҳаромий президенти Ислом Карим 2010 йилда фирибгарлик ва қаллобликлар кўпайгани боис хусусий нотариуслар фаолиятига чек қўйиб, соҳани давлат монополиясига олганди. Бу эса ўтган давр оралиғида ундан ҳам катта муаммоларни келтириб чиқарди. Ўзбекистон Адлия Вазирлигига кўра, 2018 йилнинг 1 январидан…