Кечагина ўтган кунимиз

Кимга-кимга, бечора Атамбаевга қийин: Эрталаб вақтинча янги Бош вазир тайинлади, кечқурун Нурсултон Назарбой билан учрашди. Бу икки президентнинг ўзбекларга нисбатан сиёсати қандай бўлади?

1,5 йилдан бери Қирғизистон Бош вазири вазифасини вақтинча бажариб келаётган Жанторо Сотибалдиев 25 март куни сиёсий ўйинлар сценарийси бўйича истеъфога жўнатилди. Кеча эрталаб унинг ўрнига, яъни вақтинча Бош вазир этиб, аввалги вақтинча Бош вазирнинг ўринбосари Жўмарт Оторбаев тайинланди. Табиий, Президент…

Тошкентда Жанубий Корея университетининг филиали очилади

Президент Ислом Каримнинг бугунги Қарорида таъкидланишича, Ўзбекистонда Жанубий Кореядаги Инҳ университетининг филиали очилади. Компютер-инжиниринг соҳаси бўйича мутахассисларни етиштирувчи университетда таҳсил олиш инглизча бўлиб, талабаларни қабул қилиш шу йилнинг октябридан бошланади. Маълумотларга кўра, Жанубий Кореядаги Инх университети 1954 йилда очилган ва…

Ўзбекистон банклари “Золотая корона” пул ўтказмаси хизматини бутунлай тўхтатади

Шу йилнинг 1 апрелидан Россиядан меҳнат муҳожирларимиз энг кўп пул жўнатадиган “Золотая корона” пул ўтказмаси бутунлай тўхтатилади. Эндиликда ўзбекистонликлар мазкур тизим орқали пул ололмайдилар, шунингдек, жўнатиша олишмайди ҳам. Бунга молиявий тизимлар ўртасидаги келишувларни ўзгартириш ва янгилаш жараëни сабаб бўлган. Мардикорларимизга…

Ислом Каримнинг оиласида масхарабозлик давом этмоқда: Фуҳуша уй қаммоғида, уни калтаклашмоқда ҳам экан

Бир қатор хорижий оммавий ахборот воситаларида Президент Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи Гулноранинг Би-би-Си корпорацияси мухбири Наталя Антелавага ёзган хати эълон қилинди. Мактубда Фуҳуша ўзининг уй қамоғида ўтиргани, кундалик таҳдидлар, камера остида кузатувлар ва полиция назорати остида қолганидан нолийди. “Менга…

Ўзбекистонни МДҲнинг Эркин Савдо Ҳудудига олиш йўлида яна бир қадам

Ўрсиларнинг бир қанча ахборот воситалари Россия парламентининг юқори палатаси – Федерация Кенгаши МДҲ Эркин Савдо Ҳудуди/Зонасига Ўзбекистонни ҳам қўшиш тўғрисидаги протоколни ратификация қилгани ҳақида ёзди. Мазкур протокол ўтган йил май ойида МДҲ ҳукумат раҳбарларининг Минскдаги учрашувида имзолангани ва бир неча…

Туркияда сайловолди талвасалари: Анқара суди Твиттерни очиш керак деди, Ражаб Эрдўғон эса Фатхулла Гулен билан учрашишни истамабди

Дунёнинг диққат марказида Украинадаги воқеалар турган бўлса, туркларнинг диққат марказида 30 мартда бўладиган маҳаллий сайловлар турибди. Бу сайловлар Бош вазир Ражаб Эрдўғон ҳамда у раислик қиладиган исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси учун ҳаёт-мамот масаласига айланган. Чунки, ўтган йилнинг охирида…

Дунё лидерлари Гаагада, Ислом Карим Тошкентдаги инида. Ўзбеклар кўзингизни очинг!

Кеча Голландиянинг пойтахти Гаагада Ядровий Хвфсизлик Саммитининг икки кун давом этган 3-чи йиғилиши ўз ишини тамомлади. “Ҳаракат” Агентлиги аввалдан тахмин қилганидек, бу саммит Украинадаги аҳволни муҳокама қилиш ва Россиянинг агрессив сиёсатини қоралашга бағишланган йиғилишга айланиб кетди. Айнан шу саммит доирасида…

Эстония Ташқи ишлар вазири Тошкентга келади

27 март куни Эстония Республикаси Ташқи ишлар вазири Урмас Паэт бошчилигидаги мазкур мамлакат делегацияси Ўзбекистонга келармиш. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган хабарга кўра, эстонлар делегациясининг ташрифи чоғида икки мамлакат ҳамкорлиги истиқболларига оид масалалар, ишбилармон доиралари ўрасидаги бизнес форум ва…

“Ўзкимёсаноат”га янги раҳбар тайинланди

"Ўзкимёсаноат" давлат акциядорлик компаниясига муваққат бошқарувчи тайинлангани, бу шахснинг Нормат Ибрагимов экани ҳақида ҳукуматнинг ахборот воситалари хабар тарқатдилар. Аммо хабарчилик масхарабозликка айлантирилган Ўзбекистонда аграр мамлакат учун муҳим бўлган бу лавозимга шу пайтгача ким ўтиргани ҳақида ҳеч нарса айтилмасди. “Ўзкимёсаноат”, дейди…

“Кафолат” хўжайинининг кейинги тақдирига ҳеч ким кафил бўлмади

Ҳукумат қарори билан мамлакатдаги энг йирик ҳисобланадиган “Кафолат” суғурта ширкатининг раҳбари Икром Ҳалимов лавозимидан четлатилди. Ҳукумат қарорида Ҳалимовнинг истеъфоси бошқа ишга ўтказилгани билан изоҳланади. Аммо мухбирларимиз сўзлашган суғурта агентлари Ҳалимовнинг бир неча миллионлик талон-тарож билан терговга тортилганини айтишмоқда. Ҳозирда унинг…