Кечагина ўтган кунимиз

Украина Қозоғистонга норозилик нотаси берди, Ўзбекистонга ҳам берган бўлса керак

Норозилик нотаси берилгани ҳақида махсус хабар бўлгани йўқ. Аммо, қозоқларнинг Казинформ агентлиги ўз мамлакати Ташқи ишлар вазирлиги вакили Э.Усеновнинг украинлрнинг нотасига ҳайрон қолгани ҳақидаги сўзларини келтиради. Вазирлик вакили Қозоғистон ҳар доим Украинадаги муаммоларни тинч йўллар билан ҳал этиш тарафдори бўлганини,…

Интернетдаги ҳужумлар туфайли Туркия Бош вазирининг томоғи бўғилди, ўзбекларнинг эса Интернет билан ҳам иши йўқ

Туркияда 30 март куни бўладиган маҳаллий сайловларга тайёрланиш кампанияси доирасида ҳар куни 2-3 вилоятдаги митингларда қатнашаётган Бош вазир, айни замонда, исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партиясининг лидери Ражаб Эрдўғоннинг томоғида бир неча кундан бери муаммолар борлиги сабабли, микрофонларга унинг овозини…

Эрон, Афғанистон ва Тожикистон президентлари Қобулда учрашди, сўнгра Покистон президенти ҳам уларга қўшилди

“Наврўз” байрами тантанларида қатнашиш учун Қобулга келган Эрон ва Тожикистон президентлари Ҳасан Руҳони ва Имомали Раҳмон Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан кеча учлик йиғилиши ўтказдилар, дейилади Эроннинг Mehr News агентлигига асосланиб тарқатилган хабарларда. Улар Эрон, Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги алоқаларни…

БМТнинг Бош Ассамблеяси Қримдаги референдумни тан олмади, Ўзбекистон қандай овоз берди?

Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси Қримда Россияга қўшилиш масаласида ўтказилган референдумнининг қонуний кучи йўқлиги ҳақида қарор қабул қилди. Украинанинг ҳудудий бутунлигини ҳурмат қилишга, ҳамма давлатлар, халқаро ташкилотлар ва махсус муассасаларни Қрим ва Севастополнинг мақомини тан олмасликка чақирган қарорда, жумладан,…

Туркиянинг талвасалари давом этмоқда: Twitter очилди, Youtube бекитилди. Эрдўғонга зарбани ким тайёрламоқда?

Бу мамлакатнинг Ташқи Ишлар вазирлигида вазир Аҳмет Довутўғли раҳбарлигида Суриядаги урушга оид масалалар муҳокама қилинаётган юқори даражали мажлисдаги гаплар Интернетнинг Youtube тармоғида бугун тарқатилди. Ғазабга тушган Туркия ҳукумати дарҳол бу мамлакатдан Youtube тармоғига кириб бўлмайдиган тўсиқлар қўйди. Туркия расмийлари давлатнинг…

Ўзбекистон мафкурачиларига Ғарб маданиятини танқид қилиш таъқиқланди

Кеча Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Маънавият тарғиботи маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ва қатор ташкилотлар етакчилари учун махсус мажлис ўтказилиб, маънавият тарғиботи масаласида Ғарб маданиятини танқид қилиш тенденцияси қораланди. Хусусан, оммавий ахборот воситаларида…

Меҳмонхонадаги “қулоқ”чилик қонунлаштирилмоқда

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги меҳмонхоналар, меҳмонхона типидаги пансионатлар, муавққат турар жойлар маъмурларига хориж фуқароларини рўйхатга олишнинг янги тартиб-қоидалари хусусида топшириқ берди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар қилган. Хабарда Ўзбекистонг Ички ишлар вазирлиги махсус семинар ўтказиб, хориж фуқароларини меҳмонхоналарда…

“MDS-Service” клиникаси ёпилиши мумкин

Шу йилнинг 12 мартидан буён фаолият кўрсатмаётган кўп тармоқли “MDS-Service” клиникаси ёпилиши мумкин. Бу ҳақда мухбирларимиз Тошкент шаҳар прокуратураси қошидаги Департаментнинг номини очиқлашни истамаган ходимига асосланиб хабар бермоқда. Маълум бўлишича, клиника маъмурлари ҳозирги кунда ноқонуний даромадларни легаллаштириш, солиқлардан бўйин товлаш…

Санкт-Петербургда йилига юзлаб юртдошларимиз жонига қасд қилмоқда, “Озодлик” радиосига нима?

Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳар полиция бошқармаси маълумотига кўра, шу шаҳарнинг ўзида 24-26 март кунлари 4 нафар ҳамюртимиз ўз жонига қасд қилди. Полицияга кўра, 25 мартга ўтар кечаси Санкт-Петербургнинг Седов кўчасида жойлашган бизнес-марказ ҳовлиси, 24 март куни шаҳарнинг Малий проспектидаги маъмурий…

Ўзбекча масхарабозлик: Собиқ Ўзкомпартия Марказий Кенгашида устувор вазифалар муҳокама қилинибди

Ўзбекистоннинг бош масхарабоз-хабарчиси ЎзА мустақилликдан кейин отини Ўзбекистон Халқ демократик партияси деб ўзгартириб олган собиқ Ўзкомпартияниннг Марказий Кенгаши кенгайтирилган йиғилиш ўтказиб, “партиянинг устувор вазифаларини белгилашда бунёдкорлик йўлидаги янгиланишларни давом эттириш, иқтисодиётни модернизациялаш, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифати изчил ўсишини таъминлаш,…