Кечагина ўтган кунимиз

Ғарб Россияга қарши санкцияларни орттирмоқда, Россия Муcтафа Жамилўғлини Қримга киритмаяпти

АҚШ ва Европа Иттифоқи Қримни босиб олган Россияга қарши санкцияларни орттирмоқдалар. Ғарб ва Россия ўртасидаги алоқалар минимал даражага туширилгандан ташқари Россия G8 ташкилотидан феълан чиқариб бўлинди. Бир қатор Россия амалдорлари ва Путинга якин бўлган ўғри-бизнесменларга АҚШ ва ЕИ мамлакатларига кириш…

Гаагада Ядровий хавфсизлик бўйича саммит: Нурсултон ўша ерда, Ислом Карим инида

24-25 март кунлари Гаагада Ядровий хавфсизлик бўйича учинчи саммит бўлади. 2010 йили биринчи саммит Вашингтонда, иккинчиси 2012 йилда Сеулда бўлган эди. Саммитда АҚШ ва Россия президентлари ҳам қатнашади, айнан шу сабабли, Украинадаги воқеалардан кейин Гаагадаги саммитнинг муҳимлилик даражаси ўта юксак…

Ўтган ҳафта бироз тушган Dow Jones индеси бу ҳафта юксалишда бўлди

Ўтган ҳафтани оз бўлса ҳам асосан тушиш билан ўтказган Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси, ўтган ҳафтанинг охирида 16 минг 66 да тўхтаганди. Охирги иш куни кеча бўлган жорийдаги ҳафтада эса, Dow Jones индекси асосан ўсди ва кеча…

Жиззахда чақалоқ савдоси билан шуғулланган 15 нафар шифокор суд курсисида

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг одам савдоси, пора орлиш, мансаб сохтакорлиги, талон-тарож қилиш сингари жиноятларда айбланган 15 нафар жиззахлик шифокор устидан жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судида маҳкама жараёнлри бошланди. Жараёнларни яқиндан кузатаётган ҳамкоримиз Мунтазирга кўра, Жиззах шаҳар Акушерлик комплексининг бош врачи…

Украина ЕИга аъзо бўлиш йўлида муҳим қадам қилди, бу мамлакатдаги воқеалар ўзбекларни чуқурроқ ўйлашга чақириши керак

Бугун Европа Иттифоқи раиси Херман ван Ромпей ва Европа ҳукумати вазифазини бажарувчи Еврокомиссия раиси Жозе Мануэл Баррозу бир тарафдан ва Украина Бош вазири вазифасини бажарувчи Арсений Яценеюк (расмда) иккинчи тарафдан Украина билан ЕИнинг сиёсий ассоциацияси ҳақидаги шартномани имзоладилар. Шартноманинг иқтисодга…

“Халқ Банки”нинг туман бўлими раҳбари валютафурушликда айбланмоқда

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан “Халқ банки”нинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўлими бошқарувчиси Шуҳрат Рустамов мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш ва хориж валютасини қонунга хилоф равишда ацрибошлашда айбланмоқда. Ҳозирда Тошкентдаги 64-1-сонли тергов изолятори (Тоштурма)да сақланаётган банк бошқарувчиси…

Иссиқ сув, совуқ сув ва электрнинг нархи ошиши айтилганди, навбат табиий газга!

Шу йилнинг 1 апрелидан аҳоли учун табиий газ нархи ошади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган янги ставкаларга кўра, жорийдаги нархлар 8,9 фоизга оширилади. Масалан, 1 апрелдан эътиборан 1 кубометр табиий газ нархи 165,24 сўмни ташкил қилади. Бундан аввал 151,74…

АҚШ элчиси халқимизга “Ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деди, “Ҳаракат” бунга қарши

АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жорж Крол бугунги Наврўз тантаналари билан халқимизни қутлади. Хусусан унда: “…Мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб, Ўзбекистон Наврўз байрамининг оммавий нишонланишини қайта тиклади. Ўша пайтдан эътиборан, анъанавий шарқий янги йил Ўзбекистон бўйлаб оила ва жамоаларни баҳор…

НН Ислом Каримдан ўрганиб тинчлик ва барқарорликни байроқ қилмоқчига ўхшайди, амалда АПнинг башоратлари амалга ошади

Бугун Остонадаги “Қозоқ Эли” монументи олдида Наврўз байрами муносабати билан ўтказилаётган тантаналарда иштирок этиб, шу ерда нутқ сўзлаган Қозоғистон Президенти Наврўздан ташқари яна иккита мавзуга урғу берди. Биринчиси, шубҳасиз, Украинадаги воқеалар таъсири остида, халқлар дўстлиги, ҳеч ким миллати, тили ва…

Президент сайловлари арафасида Афғонистонда Толибон фаоллашди, Қобулда 8 киши ўлдирилди

Кеча Қобул марказида жойлашган беш юлдузли Serena меҳмонхонасига ҳужум қилган террористлар 8 кишини ўлдирдилар, дейилади жаҳон ахборот воситалари тарқатган хабарларда. Уларнинг 4 нафари чет эллик экан. Афғонистон кучлари террористларнинг ҳаммасини йўқ қилиб, меҳмонхонанини улардан тозалашибди. Бу ҳужум учун маъсулиятни бўйнига…