Кечагина ўтган кунимиз

Москвада юртдошимиз фожиали равишда ҳалок бўлди

“Озодлик” радиоси мухбирининг воқеа жойидан уюштирган репортажига кўра, Москванинг бир неча йилдан бери қурилаётган “Москва-Сити” офис марказларидаги бинолардан бирининг 10-қаватидан қурувчиларнинг осма кажаваси қулаб тушди ва натижада ўзбекистонлик муҳожир – 21 яшар Ғуломжон Нодиржон ўғли Эркаев ҳалок бўлди. Жиддий тан…

Европада мусулмонлар учун ҳалол фоҳишахона очилган эди, ИШИД ҳалол футбол чемпионати ўтказмоқчи

Голландиянинг Амстердам шаҳрида ҳалол фоҳишахона очилиши – onislam.net сайтида хабар қилингани, бунга уч нафар имомнинг рухсати ҳам олингани ҳақида шу йил 27 майда “Бу дунё шунақа ўзи” рукни остида хабар тарқатган эдик. Ҳамма нарсанинг ҳалолини яратиш жарёнлари давом этмоқда. Ҳозир…

ИШИДга қарши коалициядаги 21 давлатнинг ҳарбий қўмондонлари Вашингтонда йиғилди, ИШИД эса Боғдодни олишга тайёрланмоқда

АҚШ Қуролли кучлари Бош штабининг бошлиғи Мартин Демпей раҳбарлигида ИШИДга қарши коалицияга кирган 21 давлатнинг турли даражадаги ҳарбий қўмондонлари кеча Вашингионда тўпландилар. Коалицияга кирган давлатларнинг рўйхати хабарларда келтирилмайди. Аммо, АҚШ Президенти Барак Обама йиғилишда қисқа нутқ сўзлагани алоҳида таъкидланади. Табиий,…

Тошкент вилоятида прокурорлар ишдан олинди

Бу ҳақдаги хабарни “Озодлик” радиоси ўз манбаларига таяниб тарқатди. Хусусан, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани прокурори Алишер Абдусаломов, Оҳангарон тумани прокурори Умид Муҳаммедовлар лавозимидан четлатилган. Радиога кўра, прокурорларнинг истеъфоси пахта сиёсати билан боғлиқ эмиш. “Ҳаракат” агентлиги суриштирувларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий…

Маҳаллий матбуот Ислом Карим Украина Президенти Порошенкони кескин танқид қилганига урғу бермоқда

“Ҳаракат” манбаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенгти девони томонидан гўё мустақил бўлган электрон оммавий ахборот воситаларига Ислом Каримнинг Минск саммитидаги чиқиши, айниқса, унинг Украина раҳбари Пётр Порошенкони танқид қилгани ҳақидаги хабарларни чоп этиш топшириғи берилган. Шу боисдан ҳам Дарё, Анҳор, Кун…

Қўшкўпирда 280 та сохта иш ўринлари яратилган, бутун Ўзбекистонда-чи?

Прокуратура томонидан ўтказилган текширишларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази 280 та янги иш ўринлари яратилгани ҳақида вилоятга сохта маълумот бергани фош этилибди. “Постда” газетасининг ёзишича, марказ ходимлари яратилмаган иш ўринларини сохта исми-шарифлар билан…

Ниҳоят ўзбеклар мағрурланадиган нарса чиқди – ярим килоли олма

Ўзбекистон ва ўзбек халқи қандай ғариб аҳволда эканини ўзбекларнинг ўзидан бошқа ҳамма билади. Масалан, Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) эндигина 50 млд доллардан ошган бўлса, аҳолиси биздан сал кам 2 баравар кам бўлган қўшни Қозоғистонда 250 млрд атрфида. Яъни киши…

Ўзбекистон Бош вазирини “Бирлик” ва “Ҳаракат” тилга киритдими?

Кечаги хабарларимизда Ўзбекистон ҳукуматининг пахта ярмаркасида 1 миллард долларлик тола сотишни мўлжаллаётгани, бу ишнинг миллат учун росмана диверсия эканини, бу ҳақда “Бирлик” 25 йилдан бери гапириб келаётганини таъкидлагандик. Буни қарангки пахта ярмаркасининг бугунги очилиши олдидан Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев…

Қамашида ота қотили 16 йилга кесилди

Турли сайтларда гайка бурагич асбоб билан уриб ўлдирилган Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги Бадахшон қишлоғи фуқароси, педагог Рустам Шоимовнинг фожиали ўлими ҳақида ёзилмоқда. Ичкиликка берилиб кетган 30 яшар ўғил Бобомурод Шоимов ўз отасининг қотилига айбаниб, суд томонидан 16 йилга озодликдан маҳрум…

Толибон ИШИДни тан олди, ўз назорати остидаги ерларни Халифаликнинг парчаси деб эълон қилди

Туркиядаги “Миллиёт” газетасининг хабарида айтилишича, Покистондаги Толибоннинг матбуот котиби Шаҳидуллоҳ Шаҳид (расмда) ёзма баёнот тарқатиб, ўзи ва ташкилотнинг 5 лидери ИШИД ҳамда унинг раҳбари Абубакир ел-Боғдодийни тан олишларини эълон қилибди. Очиқча айтилмаса ҳам, бу тан олиш – феълан ИШИДга киришга…