Кечагина ўтган кунимиз

Ражаб Эрдўғон кутилмаганда Қобулга бир кунлик ташриф билан келиб кетди, ўзбеклар лидери Абдурашид Дўстим билан ҳам учрашди

Туркия Президенти аввалдан эълон қилинмаган ташриф билан кеча бир кунга Қобулга бориб келди. У Қобулга эрталаб билан пешин ўртасида келди. Туркиянинг расмий давлат воситаси – Анадўлу Агентлигининг хабарига кўра, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ўз қароргоҳида Ражаб Эрдўғон шарафига расмий ҳарбий…

Кеча Чимкентда “шаҳар куни” нишонланди, нима кун бу? Ўзбек қачон миллат бўлади?

Қозоқ хабар агентликлари бу кун катта тантаналар билан нишонланганини айтар экан, нима учун “шаҳар куни” 18 октябрда нишонланаётганини тилга ҳам олмайди. Бу воқеа муносабати билан шаҳарнинг тарихини эслашдан фойда бор. Чимкент ҳар замон ўзбекларнинг шаҳри бўлган. Руслар Марказий Осиёнинг каттагина…

Минҳожиддин Мирзо Маданият ва спорт вазирлигидан кетказилибди

Бу ҳақда ҳеч қандай расмий хабар тарқатилгани йўқ. Аммо, gazeta.uz сайти бу вазирликнинг расмий сайтида вазир лавозими вакант эканлиги ёзилганини билиб қолибди. Бўлиши мумкин. Лекин, мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлмиш gazeta.uz буни билиб қолса ҳам, юқорининг рухсатисиз ҳеч…

Нью-Йорк фондлар биржаси “Ҳаракат”га қулоқ солиб, тикланишга бошлади

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси сўнгги бир ой ичида 1 мингча поғанага тушиб кетиб, 16 октябрда 16117 да тўхтаганди. Кеча 17 октябрда Dow Jones индекси кутилмаганда юксала бошлади ва жорийдаги ҳафтанинг сўнги иш кунини…

Масхарабозлик: БМТ Тараққиёт Дастури бошқарувчиси Ҳелен Кларк аввал Абдулазиз Комил, кейин Ислом Карим билан учрашди

Икки кундан бери Тошкентда бўлган БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) бошқарувчиси Ҳелен Кларк бугун Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил билан учрашди. Бу ҳақдаги қисқа хабарлар умумий гаплардан иборат. Кейин Ҳелен Кларк хоним Президент Ислом Карим билан ҳам учрашди. Бу ҳақда тарқатилган…

Украина Президент ЕИ лидерлари иштирокида Миланда Россия Президенти билан учрашди, кейин улар яккама-яка суҳбатлашдилар

Бугун эрталаб Италиянинг Милан шаҳрида ўтаётган “Осиё-Европа Форуми” саммитининг Украинадаги воқеаларга бағишланган махсус йиғилиши режалаштирилгани билдирилган эди. Кейин маълум бўлишича, ЕИ лидерлари иштирокида Украина ва Россия президентлари Петр Порошенко ва Владимир Путиннинг учрашуви назарда тутилаётган экан. Бу учрашув бугун эрталаб…

Миланда “Осиё-Европа Форуми” баҳона – Украина ғанимат

Хабарнинг сарлавҳасини кесатиш деб ҳисоблаш керакмас. Ростдан ҳам шундай, ҳозир жаҳоннинг диққат эътибори Украинада бўлаётган воқеаларда. “Осиё-Европа Форуми”да Украина мавзуси бош ўрин эгаллаётгани табиийдир. Оммавий ахборот воситалари ҳам айнан шу мавзуни диққат марказида тутишмоқда. Ваҳолангки, Украина бу ташкилотнинг аъзоси эмас,…

Ўзбекистон спорт соҳасида ҳам ғариб аҳволда, ҳамма умидларимиз паралимпиадачиларда

Бу йилги Паралимпиада Ўйинлари яқинда Осиё Ўйинлари ўтказилган Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлади. Бу Ўйинларда 27 спортчимиз иштирок этади. Кеча паралампиада қишлоғида Ўзбекистон байроғи кўтарилди. Ўйинларниннг расмий очилиши 18 пктябрга режалаштирилган, унга 41 мамлакатдан 4500 спортчи келиши кутилмоқда.. Маълумки, 19…

ПАХТА ФРОНТИ: АНТИҚА ТАҲДИД, САВОД ҒОВЛАГАН МИРШАББОШИ ВА МАЗЛУМ ХАЛҚ (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи – №37, 15.10.2014)

(Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А. Аҳмадбоев ўқимасин!) Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ҳақида”ги қонун талабига мувофиқ, уруш ҳолатлари ёки бошқа фавқулодда вазиятларда фуқароларга нисбатан оммавий сафарбарлик эълон қилиниши мумкин. Аксинча, мамлакат Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларида фуқароларга нисбатан бундай…

Баку-Тбилиси-Қарс темир йўли лойиҳасига Қозоғистон ва Афғонистон қўшилмоқчи, ҳар доимгидек Ўзбекистон йўқ

Озорбайжон оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларда айтилишича, мамлакат пойтахтида “Боку-Тифлис-Қарс” темир йўли – тарихий Ипак йўлини ривожлантиришда янги имкониятлардир” номли халқаро конференция бўлмоқда. Конференция қатнашчиларига Президент Илҳом Алиевнинг мактуби ўқиб берилди. Мактубда айтилишича, бу темир йўл Каспий минтақасининг транпорт ва…