Кечагина ўтган кунимиз

Мана ҳақиқий ўзбек: Чилонзорда кекса йўловчи 4 кишини тунади

Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “Постда” газетаси ғайриоддий хабар тарқатди. Маълум бўлишича, пойтахтнинг Чилонзор туманида яшовчи Йўлчи бобо тўрт кишини заҳарлаб, уларнинг ашёларини ўмарган. Газетада айтилишича, Йўлчи бобо Қўйлиқ бозоридан водийга кетаётган Нексия машинасидаги тўрт кишини руҳан карахт қилувчи модда…

Минскдаги асосий воқеа МДҲ эмас, Евросиё Иқтисодий Иттифоқининг саммити бўлибди

Маълумки, Россия, Қозоғистон ва Белорусия тарафидан тузилган Евросиё Иқтисодий Иттифоқи 2015 йилдан расман фаолият бошлайди. Бу уччала мамлакатнинг парламенталри Евросиё Иқтисодий Иттифоқи тузиш ҳақидаги шартномани ратификация қилиб бўлганлар. Бугун Минскдаги йиғилишда ЕИИнинг Иқтисодий комиссиясига бу ташкилотга кирувчи давлатларнинг унга кирмайдиган…

Хабарчиликда ўзбекча масхарабозлик: Миробод туман ҳокимияти коллежларни битирганларни ишга жойлаётган эмиш

Мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири uzreport.uz сайти хабар қилишича, Миробод туман ҳокимияти матбуот конференцияси ўтказиб, профессионал колежларни битирувчиларни иш билан таъминлаш масаласидаги ютуқлари билан ўртоқлашибди. Бу йил коллежларни 2119 ўқувчи битирган экан, уларнинг 1269 нафари ишга жойланибди. Аммо, хабарда…

МДҲнинг Минскдаги саммитида Путиндан янги фикрлар чиқдими?

Одатда расмиятчилик учун ўтказиладиган саммитларнинг навбатдагиси бугун Минскда бўлиб ўтди. Бу ерда янги фикр пайдо бўлгани диққатга сазовордир. Минскдаги йиғилишда наркотикларга қарши кураш ва миграция бўйича ҳужжатлар қабул қилиниши, Россия Ҳарбий-фазовий мудофа қўшинларининг қўмандони Александр Головко МДҲ мудофаа вазирлари қошидаги…

Нью-Йорк фондлар биржаси “Ҳаракат”га қулоқ солмасдан яна талвасага тушди, хато қилди

Аввалги кунги хабарларимиздан маълумки, Нью-Йорк фондлар биржаси жаҳондаги, хусусан, Германиядаги иқтисодга оид салбий тенденциялардан талвасига тушгани сабабли, унинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси 6 октябрда 272 поғанага тушиб кетганда, “Ҳаракат” агентлиги аслида жаҳон иқтисодида бошқа кризис бўлмаслигига ишора қилиб,…

Ислом Карим келаси йили Чехияга борадиган бўлибди

Бу ҳақда Чехия президенти девонининг Ташқи ишлар бўйича департаменти директори Гинек Кмоничек маълум қилди. Бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро ташкилотлар Ислом Каримнинг шу йил Прагага ташрифини йўққа чиқаришга эришганидан сўнг, давлат ташрифининг амалга оширилишига кўпчилик ишонмаётган эди. Ўзбекистон Ташқи…

Ўзбекистонда миршаблар фоҳишабозликка қарши ўт очди

Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги қатор оммавий ахборот воситаларига фоҳишабозликка қарши кураш бошлагани хусусида хабар тарқатди. ИИВ маълумотига кўра, миршаблар Тошкент шаҳрида 334 та, Тошкент вилоятида 69 та, Самарқандда 50 та, Сирдарё ва Жиззахда 22 та, Бухорода 46 та, Навоийда…

Тошкентда яна бир йирик ёнғин: бир ўт ўчирувчи ҳалок бўлди

8 октябрга ўтар кечаси пойтахтнинг Ҳамза туманидаги темирйўл божхона омборига ўт кетди. Алангани ўчириш вақтида Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги ходими, 27 яшар Баҳром Эргашев ҳалок бўлди. Оловни ўчириш вақтида Эргашевнинг устига бостирма тушиб кетган ва у вайроналар остида қолиб…

Ислом Карим Минскка учиб кетди

Бугун тарқатилган расмий хабарларга кўра, Президент Ислом Карим Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Белорусь пойтахтига учиб кетди. МДҲ Ижроия кенгаши матбуот хизматига кўра, анжуманда сиёсий ҳaмкорлик, Ҳaмдўстлик минтaқaсидa хaвфсизликни мустaҳкaмлaш, нaркотиклaр нaзорaти, ноқонуний мигрaциягa…

ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг ўн иккинчи мажлиси Тошкентда бўлиб ўтди

Кеча шундай йиғилиш бўлиши аввалдан эълон қилинган эди, бўлиб ўтибди. Қандай масаллар муҳокама қилинди, қандай қарорлар қабул қилинди, қандай ҳужжатлар имзоланди? Буларнинг ҳаммаси номаълум. Аслида, бундай йиғилиш муҳим воқеа бўлиши керак. Чунки, дунё глобаллашмоқда, жиноятлар глобаллашмоқда. Жиноятларга қарши курашиш, жиноятчиларни…