«Бирлик» ҳужжатлари

“Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг мажлисига етиб келолмаганларинг саргузаштлари

3 июнда ўтказилиши режалаштирилган “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг мажлиси кворум бўлмагани сабабли ўтказилмаганини илгари хабар бергандик. Бугунгача олинган маълумаотлар бирликчиларнинг ўша кунги саргузаштларинигина эмас, мамлакатимиздаги сиёсий аҳволни етарлича ёритиб беради. “Бирлик” раисининг ўринбосарлари Ҳамдам Сулаймонов (Қўқон) ва Ҳолиқназар Ғаниев (Самарқанд)…

Ўшда “Жанбуй Давра кенгаши”нинг мажлиси ўтказилди

Ўзбекистон мухолифат партиялари ва ҳуқуқ ҳимоячиси жамиятлари«Давра кенгаши»нинг жанубий минтақа ташкилоти – “Жанбуй Давра кенгаши” бугун Ўшда навбатдаги йиғилишини ўтказди. Унда “Давра Кенгашининг” ижрочи координатори, “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун, “Эрк” партияси Андижон вилояти ва Қўқон шаҳри ташкилотларининг раислари…

“Бирлик”нинг Марказий Кенгаш мажлиси олдидан махсус хизматлар оёққа турди

Самарқанддан олинган хабарга кўра, кеча эрталаб “Бирлик” Партиясининг шу вилоят ташкилоти раиси Ҳолиқназар Ғаниевнинг уйига милиция ходимлари келиб, ўзи йўқ бўлгани учун ўғилларини, бугун кечаси эса унинг ўзини шу кунларда ҳеч қаерга бормаслик хусусида расман огоҳлантирганлар. Акс ҳолда ўзига ёмон…

Киевдаги пикетнинг мавзуси: Ўзбекистон албатта ГУОМга қайтади

Кечаги хабаримизда эълон қилинганидек, бугун Украинада яшаётган ўзбек қочқинлари “Бирлик” Партиясининг Украина бўлими раҳбарлигида ГУОМ саммити ўтаётган Украина президенти қароргоҳи олдида пикет ташкил қилдилар. 22 киши қатнашган пикетда Каримовнинг ГУОМдан чиқиш қарори қораланди ва вақти келиб Ўзбекистон Каримовдан қутилиши ва…

Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг йиллик мажлиси Лондонда иш бошлади

Бугун Буюкбританиянинг пойтахти Лондонда Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) бошқарувчиларининг навбатдаги йиллик мажлиси иш бошлади. Ўзбекистон ҳукуматининг Андижондаги қонхўрлигидан кейин мамлакатимиз билан алоқаларини салкам тўхтатиб қўйган ЕТТБнинг бу мажлисига Ўзбекистон ўз вакилларини юбормади. Аммо, мажлисда Ўзбекистонлик бир қатор нодавлат…

ГУОМ кучайиб, МДҲга альтернатива бўлмоқчи

Гуржистон, Украина, Озарбайжон ва Молдовани бирлаштирувчу минтақавий иттифоқ саналган ГУОМнинг эртага Киевда бўладиган саммити олдидан, бу мамлакатлар ташқи ишлар вазилиларининг йиғилиши бугун ўтди. Унда Иттифоққа Ташкиломақоми беришга ва унинг номини “Демократия ва тарақиёт учун халқаро ташилот – ГУОМ” деб аташга…

«Эрк» сайтига хаккер оралади

«Эрк» демократик партиясининг «www.erkinfo.com» сайти хаккерлар ҳужумига дуч келди. Сайтнинг меҳмонлар китоби бўлими ҳамда янгиликлар қисмида бехаё суратлар, эротик ҳикоялар пайдо бўлди. Ҳозирда сайт уларнинг бир қисмидан тозаланиб, Интернет саҳифаларига қайта қўйилди. Сайт веб муҳаррирининг билдиришича, саҳифанинг ташрифчилар учун ажратилган…

Cамарқандда “Бирлик”нинг вилоят ташкилоти йиғилишини ўтказтирмадилар

Президент сайловлари га тайёргарлик масалаларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкентда 3 июнь куни ўтказиладиган “Бирлик” Партияси Марказий Кенгаши мажлиси олдидан вилоят ташкилотларида йиғилишлар режалаштирилганди. Бундай мажлислар бир неча вилоятда, хусусан Қашқадарёда бўлиб ўтди ҳам. Самарқанддан олинган хабарга қараганда, бу вилоят Кенгашининг…

Киевда Ўзбекистон элчихонаси олдида пикет

Тошкент вақти билан соат 14-16 лар орасида (маҳаллий вақт: 12-14) Ўзбекистоннинг Украинадиаги элчихонаси қаришисида Андижон воқеаларининг 1 йиллиги муносабати билан пикет ўтказилди. Унда қатнашган 100 дан ортиқ киши Андижондаги Каримов ҳукуматнинг қонхўрлигини қораловчи плакатлар кўтарди. Ундан ташқари “Каримовсиз Ўзбекистон” сўзлари…

«Эрк» партиясининг плакатлари ҳақида

10 майдаги хабарларимиздан бирида, Андижон воқеаларининг бир йиллиги муносабати билан ўтказиладиган пикетлар ҳақида маълумот бераркан, “Эрк” партияси фракцияларидан бирининг раҳбари тарафдорлари, бу пикетларни тайёрлашда мутлақо иштирок этмасликларига қарамасдан, пикетлардан ўз партиялари номини реклама қилишга ҳаракат қилишга уринаётганларини тилга олгандик. Редакциямизга…