«Бирлик» ҳужжатлари

Абдураҳим Пўлат: АҚШ демократларининг қурултойидан ўзбеклар ҳам сабоқ олиши керак

Кеча АҚШнинг Колорадo штатининг маркази Денверда, маҳаллий вақт билан ярим кечаларда, Демократик Партиянинг сайлов олди қурултойи иккинчи иш кунини тамомлади. 4 минг атрофида делегатлар ва 15 мингдан кўпроқ партия фаоллари иштирокида ўтказилаётган бу анжуман жуда пухта ва замонавий усуллар билан…

“Бирлик” фаоли Пўлат Охуннинг ўғирланишига изоҳ берилиши керак! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 42, 21.08.2008)

Шу йилнинг 9 августида “Бирлик” партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳридаги уйидан сирли равишда ғойиб бўлди. Орадан икки кун ўтиб, Андижон вилояти ИИБнинг Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими чақирувига биноан уйидан чиққан мухолифат фаолининг давлат…

“Бирлик” фаоли, ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Муҳиддиннинг оиласига ёрдам уюштирилди

Шу йил 15 июлда сайтимизда андижонлик бирликчи Акбарали Орифнинг қаламига мансуб “Халқаро ташкилотларнинг ёрдами қандай тақсимланади ўзи?” номли мақолада ҳукуматнинг тазйиқи остидаги ўзбек демократларига ёрдам беришни ният қилган ташкилотлар Европада ҳам тузилгани, улар турли манбалардан маблағ топсалар ҳам, уни қандай…

Абдураҳим Пўлат: Холдор Вулқоннинг “муросаси” ҳам мен айтаётган “масъулият”нинг натижаси бўлсин (Ўзбек демократларига чақириқ)

“Бирлик” фаоли, ёзувчи Холдор Вулқон сайтимизда 13 август куни эълон қилинган “Ягона тўғри йўл – Муроса” номли мақоласида ҳаммани Муросаи мадорага чақиради. “Халқимиз озодлиги йўлида ўртадаги гина-кудуратларни унитиб, бир-биримизни кечирайлик!” дея хитоб қилади. Мен ўша чақириққа ёзган қисқа изоҳимда бундай…

Шошилинч хабар: Пўлат Охун ғойиб бўлди

Кеча, 9 август куни эрталаб «Бирлик» Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охунни Шаҳрихон шаҳар ИИБга чақиришди ва шундан бери унинг дараги йўқ. Қариндошлар, «Бирлик» Партияси ва «Эзгулик» жамияти фаолларининг суриштирувларига қарамай уни на топиб бўляпти, на у ҳақда бирор хабар бор.…

“Бирлик” раҳбари Юсуф Жуманинг ўғлига жавоб хати ёзди

Кечаги хабарларимизда ҳозир қамоқда ётган оташин шоир, демократ, Ўзбекистондаги режим билан омонсиз курашаётган Юсуф Жуманинг ўғли Бобирнинг “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатга йўллаган электорон хатининг матнини эълон қилгандик. Бугун “Бирлик” раҳбари Бобурга жавоб мактуби жўнатди. Қуйида у билан танишишишингиз мумкин.…

Белорусия мухолифати ичида ҳам тинчлик йўқ

Ўзбекистон, Россия, Озорбойжонда каби Белорусия демократик мухолифати ичида ҳам бирлик йўқ, ички муаммолар туфайли қизғин жанглар бор. Бутун мухолифатни қўйиб туринг, мухолифат партияларининг ичида ҳам шу аҳвол. Ўтган якшанба куни мухолифатнинг асосий кучларидан бири бўлмиш Белорусия социал-демократик “Громада” партиясининг қурултойи…

Илҳом Алиев президентиликка номзод бўлди, мухолифат партиялари сайловни бойкот қилишмоқчи

Бугун ҳокимиятдаги “Янги Озорбойжон Партияси” ўз раиси Илҳоом Алиевни бир овоздан шу йил 15 октябрда бўладиган президент сайловига номзод қилиб кўрсатди. Демократиядан узоқ бўлган бу мамлакатда сайлов қандай ўтиши ҳам маълум, демак, Илҳом Алиев яна президент бўлиб қолади. Кеча пикет…

Улуғ шахматчи Гарри Каспаров сиёсатда ҳам улуғми? У нега “Бирлик”дан ўрганмайди?

Рус сайтларида тарқатилган хабарга қараганда, собиқ шахмат бўйича дунё чемпиони, рус демократик мухолифатининг кўзга кўринган намояндаси, Бирлашган Фуқаролик Фронтининг лидери Гарри Каспаров АҚШда чиқадиган машҳур The Wall Street Journal газетсида мақола эълон қилган. У АҚШ президенлигига асосий номзод Барак Обаманинг…

Андижонда “Бирлик”нинг вилоят конференцияси ўтди, Cайиджаҳон Зайнобиддин раис бўлди

Бугун Андижон шаҳрида “Бирлик” Партияси вилоят ташкилотининг конференцияси ўтказилди. Вилоятда ҳали ҳам феълан давом этаётган фавқулодда вазият туфайли, конференцияни ихчамроқ шаклда ўтказишга қарор қилинганди. Йиғилиш партия раисининг ўринбосари Пўлат Охуннинг раҳбарлигида, туманлардан келган 7 кишининг иштирокида ўтди. Мажлиснинг куни тартибидаги…