Актуал мавзу - 02 January 2016
01:01 -
Юсуф Жума: Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ (7-қисм)
(Турон қаxрамони Эврил Турон (Мамадали Маxмуд) га багишлайман)
Илон Кўрим Кусхарийдан аввал ҳам бу қавм ҳавас киладиган қавм эмас эди. Жиннишоҳ даврини эслайди Шўрлик.
Гаддор Нишон жиннишоҳ ғалати фармон чиқарди. Соғлом авлод дастури ишлаб чиқилсин, авлодлар эшакдек бақувват, эшакдек соғлом бўлсин. Барча гўдаклар эшак сути билан ўстирилсин. Она сути ичиш маън этилсин.
Ғаддор Нишон – Жиннишох фармонни шарҳлаб узоқ гапирди: «Ниҳоятда доҳиона фармон, бундай фармонни на Искандар, на Чингизхон берган. Чунки уларда менинг ақлим даражасида ақли бўлмаган. Нафақат болалар, балки барча эшак сути билан озиқлансин. Бели бақувват, соғлом, чидамли авлод керак. Бу фармон амалга ошса, амалга ошмаслиги мумкин эмас, юиз куч қудрати чексиз қавмга айланамиз. Бутун дунё эшакларини сотиб олиб юртимизга олиб келамиз. Ўзимиздаги эшакларни кўпайтирамиз, эшакчилик фермалари ташкил этилсин. Авлодларимиз биздан кучли, биздан соғлом ва албатта биздан бахтли бўлишлари керак. Фармоннинг бажарилишини ўринбосарим Илон Кўрим—Илон Кўрим Ғаддор Нишоний назорат қилади». ( Бу пайтда Илон Кўрим отаси деган жойга Ғаддор Нишон деб ёздириб паспорт олганига анча бўлган эди).
Телевизорга Муҳаммад Малай Ялавоч чиқиб Ғаддор Нишон – Жиннишоҳ фармонини мадҳ этиб шеър ўқиди.
Оналар сутидан тонамиз
Эшаклардир асл онамиз.
Шеърдан сўнг бир коса эшак сутини ичди. Сўнгра Абдулла Култой янги фармонни мадх этиб ёзган достонини ёддан ўқиди:
Бузрукворим бердилар фармон
Эшак сути ичгин оломон.
Отам Ғаддор Нишон булмаса
Колмас эди қавмдан нишон…
Сунгра шоир маддоҳ Матжон Замон тўлқинланиб шеър ўқиди.
Ҳар онажон кўнглимдадир
Ғаддор Нишон кўнглимдадир.
Илон Кўрим Ғаддор Нишоний фармон бажарилиши учун бетиним ишлар эди. Аввало ўзи эшак эмишни ўрганди. Барча газеталарнинг бошида эшак эмаётган Илон Кўрим сурати эълон килинди. Ойнаи Жаҳонда эшакни эмаётган Илон Кўрим намойиш килинди. Илон Кўрим Эшак сутини эма бошлаганидан буён аввалгидаг соғлом эканини, бошқалар ҳам соғлом бўлишини исташини, эшак сутини истеъмол килишни истамаганлар давлат сиёсатига қарши саналишини уқтирди. Ҳар бир оилада эшак бўлсин, ҳар бир ватандошимиз эшак сутини ичсин буюрди Илон Кўрим. Мамлакатни эшак босиб кетди, гўдакларга эшак сути бериларди. Кўпчилик эшакни эмаётганини сувратга, видео тасмага олдирди. Давлат сиёсатига қарши бўлишни, ҳеч ким турмада ётишни истамасди. Шоира Тожи Ойдин Ғаддор Нишонга қуллуқ қилди. Тун бўйи қуллуқ қилиб чикди. «Биз не-не тунларни бедор ўтказиб бола эмизиш азобидан қутулдик. Энди бемалол дам оламиз. Болаларимиз ниҳоятда соғлом, бахтлимиз. Барча оналарнинг менга ўхшаб бир кечадан сизга қуллуқ қилишини истайман. Шунга чақираман. Бир кеча туни билан қошинггизда қуллуқ қилиш бахтига муяссар бўлдим».
Шундан сўнг оналар Ғаддор Нишонга—Жиннишохга қуллуқ қилиш учун саройга оқиб кела бошлади. Жиннишоҳ ҳолдан тойди...
Маддоҳ Али Муҳаммад бир эшакни эмиб, ойнаи жаҳонга чиқди. Эмиб бўлгач деди:
- Подшомиз дахо! Афсуски, биз бевақт туғилганмиз. Ҳозирги гўдакларга хавасим келади. Кани эди мен ҳозир туғилган бўлсам.
Кекса маддоҳ ёзувчи Пиримқул деди:
- Ҳар куни эшакни эмаяпман, соғлигим яхшиланаяпди. Очиғи кундан кунга яшараяпман. Букун кампиримга кулиб қўйдим, кўпдан буён кампиримга қарамай қўйгандим. Бу учун Ғаддор Нишон ҳазратларидан миннатдорман. Мен тарихни анча мунча ўргангандим. Кўп подшолар ҳақида ўқидим. Айримлари ҳақида романлар ёздим. Бироқ бундай дахога ўхшаган дахони тарих билмайди. – Қодир Пиримқул сўзини тугатиб эшакни эма бошлади. Бутун эл гўдак онасини эмаётгандай эшакни эмаётган Қодир Пиримқулни томоша қилди.
Ғаддор Нишонни мақташ буйича профессор Бахтиёр Назар Жиннишох фармонининг яна бир жиҳатига халқнинг диққатини қаратди:
- Гўдаклар оналарини эмиб улғайишарди. Фарзанд олдида она сути учун қарзлик бурчи бўларди. Бу фарзандлар эркинлигига хавф соларди. Мана Буюк Ғаддор Нишон ҳазратларининг фармонлари билан болалар бу бурчдан холос бўлдилар. Онани эммагач ундан қандоқ қарз бўлсин. Бу қарз балосидан ёшларни озод қилади. Ғаддор Нишон миллатнинг озодлик байроғи.
Илон Кўрим фармон тшла бажарилганини эълон қилди: «Миллат кисматида буюк инкилоб юз берди. қавмимиз дунёнинг энг улуғ қавмига айланмокда. Касалхонада касаллар қолмади, болалар соғлом. Кексалар яшармоқда. Ҳамма тунлар яхши ухлайди. қавмимиз ортикча ғам аламдан кутулди. Халқимизнинг бундай бахтини кўролмаган, бузрукворимиз, Тангримиз фармонини бажаришга қарши бўлган террорчилар ҳибсга олинди. Яшасин эшаклар! Кўпайсин эшаклар! Кўпайсин эшак сути!»
Шу ўринда бир ҳақиқатни айтиб ўтишим керак. Эшакларга бўлган талаб ортди. Гарчи мамлакатни эшак босиб кетган бўлса ҳам эхтиёж катта эди. Илон Кўрим ҳар бир хонадонда ўз эшаги бўлсин деб кўрсатма берди. Эшак нархи қимматлашди. Айниқса сут берадиган она эшаклар етишмасди. Шу боис жуда қиммат эди. Қимматлигига қарамай топилмасди. Шу боис айримлар эмиш учун эркак эшакларни сотиб олишга мажбур бўлдилар.
* * * * *
Шўрлик чиккан автобус Бошшаҳарга тунда етиб келди. Ҳаво тоза эди, дунё гўзал эди. Шўрлик Бошшшаҳар осмонига тикилди. Гарчи шаҳар осмонида тутун кўп бўлса ҳам юлдузларнинг ҳар бири Шўрликнинг кўзига куёшдек кўринарди. Шаҳар атрофида тоғлар бўлиб, тоғларни энди у тунда ҳам кўра оларди. Олам жаннатдай гўзал. Фалак бу ёруғ оламни нақадар мафтункор қилиб яратган. Ғаройиб яратган. Фалакнинг битта хатоси бор. Бу ёруг оламда шайтоний қиёфали маҳлуқларни яратган. Бутун фожеа шунда.
Бошшаҳарни тўнғиз башара девлар босиб кетган. Булар Ўликшоҳнинг миршаблари эди. Улар шайтоний қиёфаларига миршаб формасини кийиб олган эди. Форма киймаганлари ҳам бўлиб, улар Ўликшоҳнинг айғоқчилари эди. Улар белдан пасти канжик, белидан теппаси тулки ва илон бўлган маҳлуқлар эди. Бу маҳлуқларнинг Бошшаҳарда сон саноғи йўқ эди. Қанжиқ қисми думини ликкиллатиб турса, тулки қисми ҳаммани алдаб ичидаги гапни олишга уринар, илон қисми доим заҳар сочишга тайёр турарди. Бу ғалати маҳлуклар ичида эркаги йўқ эди. Бу ғалати маҳлукларнинг уч қисми ҳам урғочи эди. Бу маҳлуклар қавмга келган офат эди. Уларга Илон Кўрим бутун мамлакатни топшириб куйган эди. Чекланмаган имконият бериб барини, эр қолмай барини зиндонга ташлатган эди. Урғочи маҳлуклар аввал эрларнинг қонини ичар, сўнгра уларни ё ўлдирар, ё ҳибсга ташлатарди. Ҳозир ҳам улар эрларни ҳибсга олиш учун кеча кундуз изғишарди. Бошшаҳардагина эмас, бутун мамлакатда бу маҳлуклар изғишгани изғишган эди.
Улар беҳисоб эди. Урғочи маҳлуқлардан кам бўлмаган тўнғиз башара девлар—миршаблар қўлга тушганни тинтишар, талашар, калтаклашарди. Башаралари тўнғизга ўхшаган кетқуртлардан иборат бўлган тўнғизга ўхшарди. Девлар ниҳоятда семиз, баҳайбат ва улардан сассиқ ис анқирди. Вужудлари тўнғизга ўхшаган кетқуртлардан иборат. Кетқуртлар кеча кундуз девларга ором бермасди. Девлар оломонга ором бермайди. Бутун шахар тўнғизбашара девлардан ва ғалати урғочи махлуқлардан тўлиб тошган эди. Ҳар қадамда фуқарони текширишарди. Фуқаролар тўнғизбашараларни кўришлари билан ечиниб бошлашар, тўнғизбашаралар уларнинг ямоқли кийимларини титкилашарди. Чўнтакларида борини олишар, хоҳлашса калтаклашарди. Хоҳласалар бошқа иш қилишарди. Бечора жониворлар индамай туришар, кўкракларидаги чумчуқлар дир-дир титрарди. Ҳар бир йўловчи билан қуйидаги савол-жавоб бўларди.
- Кимсан?
- Мана хужжатим.
- Воҳобиймисан?
- Йўқ, йўқ ҳурматли командир!
- Ҳизбу-Таҳрирданмисан?
- Йўқ, йўқ ҳурматли командир!
- Башаранг айтиб турибди. Террорчисан.
- Худо ҳаққи террорчи эмасман, шаҳарга ишлашга келдим, болаларим оч!
- Бизда очлар йўқ. Парвардигоримиз, президентимиз ҳаммани тўқ қилди. Бахтиёр қилди. Сен очмиз деяпсан, демак, террорчисан. Худо ўзимиздан бўладию, юртда очлик бўладими?!
- Мен туқман жаноб Командир! Подшомиз Илон Кўрим умрлари узун бўлсин!Сизнинг ҳам жаноб командир!
- Нафас олиш солиғини тўлаганмисан?
- Тўлаганман жаноб Командир! Мана ҳужжати.
- Ҳожатхона солиғини-чи?
- Тўлаганман, жаноб командир
- Ухлаш солиғиничи?
- Тўлаганман, бошлиқ мана ҳужжати.
- Уйғониш солиғиничи?
- Тўлаганман жаноб командир.
- Нега менга гап қайтаряпсан?
- Гап қайтараётганим йўқ, саволинггизга жавоб бераяпман.
- Хотининг билан ётиш солиғини тўлаганмисан?
- Хотиним ўлган, бир этак боласи етим қолди.
- Буни текшириш керак, балки, ўлмаган, солиғидан қутулиш учун ёлгон гапираётгандирсан. Демак давлат солиғини тўлашни истамайсан, Террорчисан!
Шўрлик йўловчи, пастки қисми эшак, юқори қисми қўй бўлган жонивор тўнғизбашарага пора бериб қутулади. Бироқ беш ўн метр юрмасида яна тўнғиз башаралар галасига тўғри келар ва кийимларин еча бошарди. Тағин савол жавоб бошланарди. Бу галадан қутулар қутулмас тағин бошка галага йўлиқарди. Шу боисдан чумчуқ юраклар ялонғоч юришар, эркаги ҳам, аёли ҳам яланғоч юрарди. Қайта-қайта ечиниб кийинишдан зада бўлган оломон шундоқ йўл тутишга қарор қилган эди. Шўрлик чумчукчалар кўкрак қафасида ўзини уёқдан буёққа урарди, дир-дир титрарди. Пастки қисми эшакнинг йўлига солар, юкори кисми куйнинг йулига солар довдираб колганидан қаёққа қочишни билмасди. Эшакнинг ҳам қўйнинг ҳам юраги битта чумчуқча эди. Икки ҳайвон ва чумчуқдан яратилган бу жониворларда бош йўқ эди. На эшакда, на қўйда, на чумчуқда бош бор эди. Бошсиз ҳайвонлардан яратилган бошсиз маҳлуқлар қип яланғоч иш излаб изғишар, ўзларига ўхшаган бошсиз ҳайвонболаларига бир бурда нон топиш илинжида эдилар. Улар меҳнаткаш, бардошли маҳлуклар бўлиб, эшак қисми меҳнат ва қўй қисми итоат учун яратилган эди. Бахтиқаролар амалдорларга мардикорлик қилиб кун ўтказишарди, тирикчилик қилишарди.
Тонг отиши билан Шўрлик Кўксарой томонга ошиқди. У Уликшоҳни кўришни истарди. Чиндан ҳам аллақачон ўлган бошсиз ҳайвонлардан яратилган ва йиртқичларни бошқараётган Ўликшоҳни—Президентни кўришни истарди. Уликшоҳнинг Қонсаройига бораркан, йўл бўйлаб юраркан, фоҳишалар—учбошли аждаҳолар бехад кўпайиб кетганини кўрди. Шайтоний қиёфалари ғоятда гўзал, ҳаммани шайдо қиладиганларнинг сийрати жуда даҳшатли эди. Уч бошлари бўлиб, бошлар бошдан кўра катта ўрани эслатарди. Бу ўраларнинг ҳар бирига тоғни тиқса ҳам ютиб юборар, яна борми деб тураверарди. Бошшаҳарни Илон Кўрим Кусхарий наҳсга ғарқ қилди. Уч бошли аждаҳолардан балчиғ ҳиди келарди. Бу наҳснинг жирканч иси эди. Мана Қонсарой, атрофи танклар билан ўраб олинган, Беҳисоб миршабу айғоқчилар изғиб юришибди. Тағин солдатлар ҳам қўриқлашарди. Соат ўнларда Қонсаройга олиб келадиган барча йўллар бекитилган, яъни машиналар қатнови тўхтатилган эди. Назорат кучайтирилган. Одатда Илон Кўрим кусхарий тирик вақтлари эрталаб соат ўнларда шаҳар четидаги боғидан ишга келарди. Кусхарий ўлгандан кейин ҳам шу одат саўланиб ўолган эди. Кусхарийнинг Ўлигини тиригидан ҳам қаттиқроқ қўриклашарди, чунки сир очилиб қолишидан қўрқишарди. Гарчи шоҳ ўлганини бутун мамлакат аҳли билса хам, қўрққанидан ҳеч ким бу ҳақда оғиз очмасди. Юрт пешволари назарида бу ҳол сир саналарди. Фақат Шоир Шўрлик бу ҳақда очиқ гапирар, шеърлар ёзар, бир ўликка сиғинаётган элдан нафратланарди. Бирок уни йўқотиш қўлидан келмаган салтанат аҳли Шўрликни жиннига чикарарди. Бироқ халқ Ўликшоҳнинг тириклигига қанчалик ишонмаса, Шўрликни жинни дейишларига ҳам шунчалик ишонмасди.
Мана машиналар карвони кела бошлади. Шўрлик уларни диққат билан кузатди. Бу карвонда Уликшоҳ йўқ эди. Одатда ўнлаб ана шундай машина карвонлари ўтар, Ўликшоҳ шуларнинг қайсидир бирида бўларди. Ҳар бир машина карвони олдида халққа қурол ўқталган махсус кучлар бўларди. Улар машиналаридан автоматларини чиқариб халққа ваҳима солиб боришарди. Бир неча машина карвонлари ўтди. Бироқ уларнинг ҳеч бирида Ўликшох йўқ эди. Ниҳоят еттинчи машиналар карвонида тўрт томони машиналар билан ўралган машинада, тобутда Ўликшоҳ борарди. Тўғрироғи Ўликшоҳ ётарди. Ўликшоҳ ётган машина карвони қанчалик тез ўтмасин Шоир Шўрлик Ўликшоҳнинг сийрати сувратини кўрди. Шоирнинг нигоҳи машиналар тезлигидан кўра тез ҳаракат қиларди. Чақмоқдек тез ҳаракат қиларди Кусхарий дахшатли махлуқ эди. У кўп бошли аждаҳо эди. Бунака кўп бошли аждаҳо достону эртакларда ҳам йўқ эди. Бошлари фоҳиша аёлларнинг бошига ўхшарди. Яъни ёпилса бошга ўхшарди, очилса оғиз эди. Улкан жарлик эди. Фоҳишаларда учтадан бош бўлса, Кусхарийники беҳисоб эди. Кусхарийнинг ҳар бир ҳужайраси кетқурт бўлиб Ўликшоҳнинг битта боши эди, яъни оғзи эди. Бу оғизлар ҳамон очилиб ёпилар, дунёни ютаман дерди. Бу кет оғизлар бошка кет оғизларди фарк қилиб, еб ичиш билан биргаликда ахлат ва заҳар ҳам чиқарарди. Фоҳишаларнинг бош оғизлари заҳар чиқармасди. Бутун вужуди кет оғизлардан тузилган аждаҳони на эртак, на тарих биларди. Ўлганига кўп йиллар бўлган бўлса ҳам ҳамон нафси ўлмаган эди. Ҳамон кетоғиз очкўз, дуч келганнни ютишга тайёрга ўхшарди. Ўликшоҳ ҳам ўлими олдидан жинни булиб қолган дейишади. Бунга боис, менга ўлим йўқ деб юрган Кусхарий ўлишини билиб вос-вос бўлади: «Наҳотки шунча йиллар тўплаган ҳазиналарим қолиб кетаверади, нахотки мен ҳам ўлсам», дуч келган нарсани оғзи кўзига тиқиб, «қани енглар уларни сиз учун тўплаганман, сизлар ейсиз, мен лаззат оламан деганман», деб жазавага тушаркан.
- Кани, оғзим, тинимсиз е. Мана буни ют, мана буни шим, мана буни эм! – деб емишларни оғзи олдига қалаштириб ташлатаркан.
Кейин бурнига деркан:
- Қани енглар! Тез енглар, мана дунёнинг беҳисоб неъматлари. Енг, енг! Туну кун енг!
- Кани кўзларим, сизлар нега қараб турибсизлар?! Кўз дегани ҳам тўядими, енглар!
Бироқ Кусхарий шу даражалик молу дунё тўплаган эдику, уларни ҳатто Кусхарийдек бесаноқ кет оғизли махлуқ ҳам еб тугата олмасди...
Ўликшоҳ жасади солинган тобутни Консаройдаги кабинетига кўтариб киришди. Тахтга тобут қўйилди. Тахт тобутда Ўликшоҳ – Илон Кўрим атрофига сассиқ бўй писқитиб, заҳар ажратиб ётарди. Шоир Шўрлик ҳаммасини кўриб турарди. Афсуски, гумроҳ авом Шўрлик кўрган манзарани кўра олмасдилар. Кўрганда хам бу гумроҳ қавмдан бир ҳаракат чиқишига умид йўқ эди. Мамлакатни Ўликшоҳ номидан Шаҳват Кўрзино бошқарарди…
(Давоми бор)