Актуал мавзу - 23 April 2012
06:01 - Хатқутимизга келган Шaйx Муҳaммaд Юсуфни ҳимоя қилувчи аноним хат ва унга қисқа жавоб
Исмини кўрсатмаган ўқувчимизнинг хати:

Шaйx Муҳaммaд Юсуфгa oтaётгaн тoшлaринг, юрaгимгa тeгди. Сeнлaр ҳaли oллoҳни oдaмлaргa тaнитиш йўлидa У киши қилгaн ишни 100 дaн бирини ҳaм қилмaгaн бўлсaнг, уни ўрнигa фaқaт митинг митинг дeсaнг янa oрқaлaрингдaн xaлқни эргaштирмoқчи бўлaсaн. Лeкин oдил ҳукмни xaлқ бeрaди, ўшa xaлқ гaрчи oми бўлсa ҳaм кимни oрқaсидaн эргaшишни билaди. Чунки кўзи бoр "Aрaб бaҳoри"ни кўрa oлaди, фикрлaш қoбилияти бoр Қирғизистoндaги вoқeaлaрни oқибaти ҳaқидa фикр юритa oлaди. Инсoнни ўз қўллaри билaн ярaтгaн Aллoҳ, ўзи ярaтгaн инсoн учун нимa фoйдa-ю нимa зaрaр экaнлигин AНИҚ билaдигaн Aллoҳнинг инсoнлaргa юбoргaн oxирги ҳaқ буйруқлaри жoйлaшгaн Қурoн "Митинг ёки уруш" дeгaн сўз билaн эмaс, бaлки ўқи дeгaн сўз билaн бoшлaнaди. Тaк чтo дўкoн oчсa ўзини xисoбидaн oчгaн сeнлaргa ўxшaб тилaнчилик қилмaгaн.

Эркaк бўлиб тaн oлинглaр, тaриx тaриx бўлиб oртдa қoлди, ҳoзир Шaйx Муҳaммaд Юсуф билaн иккoвингни oлсaк, У кишини тaнигaн oдaм бoрки унгa эргaшaди, сeнлaрни тaнигaн oдaм бoрки сeнлaрдaн қoчaди.

Гaпимгa жaвooб, сeнлaр энди ҳeч қaчoн Ўзбeкистoн ҳукумaти бoшқaрувигa кeлa oлмaйсaн. Aгaр Xaлқ билмaгaн xoлдa вaтaнгa xизмaтлaринг сингaётгaн бўлсa Oллoҳ сизлaрдaн қиёмaтдa рoзи бўлсин, зeрo у ҳaммa нaрсaни кўргувчи вa билгувчи Aдoлaтли ҳукм чиқaрувчидир.

“Ҳаракат” таҳририятининг жавоби:

Биринчидан, ўқувчимиз мутлақо тўғри айтганидек, адолатли ҳукм чиқарувчи Оллоҳдир. Биз ишонамизки, У ўз ҳукмини бизнинг фойдамизга чиқаради, Муҳaммaд Юсуф фойдасига эмас.

Иккинчидан, биз у кишига тош отганимиз йўқ. Беайб парвардигордир, дейилади. Демак, бандалари хато қилишлари муқаррар. Биз Оллоҳнинг бандаси бўлмиш Муҳaммaд Юсуф қилган хатоларни гапирмоқдамиз, холос. Юз йиллаб мусулмонлар чала муллаларнинг гапига индамай кириб келдилар, натижада, Ислом дунёси ибтидоийликда қолиб кетди. Қуръонда айтилмаган деб, ҳар қандай техник ва технологик янгиликларни кўрмай келдик, митинларни ҳам. Ҳозир мусулмонлар бу нарсаларни кеч бўлса ҳам кўришга ва уларни қабул қилишга бошлаганиниг ягона сабаби – биз каби реформатор ва ислоҳотчилар ўртага чиққанидир.

Учинчидан, 1989 йил СССР парламентига бўлган сайловларда Абдураҳим Пўлатнинг йўлини тўсиш учунгина парламент нималигини ҳам билмайдиган Муҳaммaд Юсуфни коммунистлар депутат қилиб қўйишганини у киши билмасмиди? Биларди. Билиб туриб алданганди. Абдураҳим Пўлат сайтимизда ҳам бор хотираларидан бирида Истанбулда Муҳaммaд Юсуф билан бир мажлисда бўлиб қолганини тафсилотлари билан ёзар экан, Муҳaммaд Юсуфнинг “Каримовга алдаманган фақат Сиз қолдингиз” деган сўзларини келтиради. Имони бор Муҳаммад Юсуф ҳозир у сўзларидан воз кечолмайди, аммо “эсимда йўқ” дейиши мумкин. Шундай қилса, ёлғоннинг жавобини ҳам Оллоҳ олдида беради. Бу зот депутат сифатида ҳам ҳеч нарса қилмагани, нима қилишни ҳам билмайдиган одамлигини ҳамма тушунса керак. Депутатлик - дунёвий иш.

Халқ Муҳаммад Юсуф кабиларнинг кетидан эмас, “Бирлик” ва Абдураҳим Пўлат кабиларнинг кетидан кетишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Буни жуда ҳам яхши билган Ислом Карим бизни халқ олдига чиқармайди. Чиқарсин, кўрасиз нима бўлишини.

Тўртинчидан, у киши ўзининг қайси ҳисобидан дўкон очибди? Ёки у киши кетмон чопиб, деҳқончилик билан шуғулланадими? Айнан биз каби садақа олади. Аммо, саводли одамлар буни ҳайрия дейишади.

Бешинчидан, Муҳаммад Юсуфнинг билими ҳақида. У киши эркак ўз хотинини талоқ қилаётганда нечта гувоҳ бўлиши кераклигидан бошқа нарсага изоҳ беролмайди. Банкчиликнинг ҳаром ёки ҳароммаслиги ҳақидаги саволдан у киши қандай қочгани устида сайтимиздаги хабарларда кулганмиз. У киши муқаддас китоблардаги “рибо” билан замонавий иқтисоднинг мотори бўлган банкчиликдаги фоизнинг фарқини тушунмайди ҳам.

Айнан бизнинг сайтимизда, Ер думалоқ бўлгани сабабли, Каъбанинг горизонтидан ташқарида, Қуръоннинг ҳозирги тафсирида айтилаётгандек, Каъбага қараб номоз қилиб бўлмаслигини, демак, мусулмон дунёси иккиюзламачиликда яшаётгани ёзилди. Иккиюзламачиликдан чиқиш учун Қуръонни янгидан тафсир этиш ва Каъбага қалб билан қараб намоз қилиш лозимлигини, географик йўналишнинг фарқи йўқлигини биз ёздик. Қани, Муҳаммад Юсуф бизнининг ёзаётганлари хато деб айтишга кучи етадими? Етмайди, етса эди, аллақчон бизни шарманда қилган бўларди.

Исломнинг 5 та фарзи (масалан, Имон ва Закот) тенг кучли бўлолмаслигини, асосий фарз сифатида Имонни тушуниш кераклигини, Ер юзининг шундай нуқталари борки, у ерларда кун чиқишидан ботишигача 5 маҳал номоз қилиш шарти маъносини йўқотишини биз биринчи бўлиб айтдик. Қани бу масалада Муҳаммад Юсуфнинг шарҳи?

 

Имондан бошқа 4 фарз - бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ бўлмаган амалиёт эканлигини биз тарихда биринчи бўлиб ёздик. Ислом дунёвийлик/секуляризм принципини тан олиши кераклигини биз ёздик. Мутлақо ҳақ ёздик. Қани, Муҳаммад Юсуф муқаддас китобларга асосланиб, бизнинг хатоимизни кўрсатиб берсинчи. Кўрсатолмайди. Чунки биз ҳақмиз.

Хуллас, ҳурматли аноним ўқувчимизга маслаҳат бермоқчимиз. Сайтимиздаги ҳар бир гап, ҳар бир фикр ўйлаб ёзилган, уларни ҳурмат қилинг ва қабул қилинг. Бизга қўшилиб Қуръонни қайтадан тафсир қилишни талаб қилишни бошланг. Акс ҳолда, Ислом дунёси қолоқликдан чиқолмайди.

Дарвоқе, агарда биронта хатоимизни Сиз, Муҳаммад Юсуф ёки Обиджон Назар кабилар кўрсатолишса, айблариимзни тан олиб, жамоатчилик фаолияти саҳансини бутунлай ташлаб чиқиб кетамиз.