Актуал мавзу - 06 September 2010
06:01 -
Қани, гаплашайлик: Ўзбеклар инқирозининг иккинчи сабаби - ипак йўли ўлаётганини қўйиб туринг, ўлиб бўлганини ҳам ўз вақтида фаҳмламаганимиздир. Энди нима қилиш керак?

Инқирозимизнинг биринчи ва асосий сабаби, аввалари ҳам сайтимизда ёзилганидек, ўрта асрларда ўзбеклар Ислом динининг ривожланишида асосий роль ўйнаган бўлсалар ҳам, Қуръоннинг хато тафсирига асосланиб яшаганлари, “Оллоҳдан баракат, биздан ҳаракат” таъбирини унутиб, “Ҳамма нарса Оллоҳдан” дея ҳеч нарса қилмай қўйганлари натижасида ривожланиш тўхтаганидир.
Бундан ташқари, дунёвий ишларда ҳам катта хатоларга йўл қўйилди. Буларнинг асосийси, яъни инқирозимизнинг иккинчи сабаби – Ипак йўлининг умри битаётгани, келажак денгиз йўллари билан боғлиқ эканлигини вақтида тушуниб етмаганимиз. Айнан шу сабабдан, Амир Темир Султон Боязидни тор-мор қилиб, аслида, Еропага ёрдам бериш, Мамайни тор-мор этиб, аслида, русларнинг оёққа туришига ёрдам бериш билан машғул бўлган. Бу ҳам етмагандек, ўз империясини ўғилларига бўлиб бериб, ривожланишимиз йўлига сўнгги нуқтани қўйган.
Шу сабабли, бундан кейин ўзбеклар биронта кучли давлат яратолмадилар, техник ривожланиш йўлида Қўқон арава қилишдан нарига ўтолмадилар.
Ҳозирги аҳволимиз эса ўта дабдала. Афғонистондаги уруш туфайлигина дунё Ўзбекистон борлигини эслаб турибди. Марказий ёки Ўрта Осиёнинг ўзида ҳам ўзбеклар мавқеларни бутунлай йўқотиш арафасида. Ҳозир асосий тизгинлар қозоқларнинг қўлига ўтмоқда.
Руслар Совет замонида Марказий Осиёга “Ўрта Осиё ва Қозоғистон” деб ном беришганди. Балки, бу ҳам тасодифмасдир. Ҳозир қозоқларнинг президенти Нурсултон Назарбой Қозоғистонни Осиё ва Европани бирлаштирувчи кўприк, Остонани Евросиёнинг марказига айлантириш ғоясини кўтармоқда ва шу йўналишда улкан ишлар қилмоқда. У Ўрта Осиёни унутди дейиш ҳам мумкин. Демак, ростдан ҳам Қозоғистон Марказий Осиёдан ташқаридами? Балки, Нурсултон Назарбой қилаётган ишларнинг заминида ҳам Қозоғистон Марказий Осиёнинг таркибида эмаслигига асосланган объективлик ётгандир?
Бунинг устига, яқинда Қирғизистон жанубида қирғиз фашистлари тарафидан ўзбекларнинг қирғин қилиниши ва ўзбек миллати бунга жавоб беролмагани, ўзбекларни тарих чорраҳаларидан четга улоқтириш билан биргаликда, Марказий Осиёни бирлаштириш режаларини ҳам анчагина орқага суради.
Ҳеч шубҳасиз, келажак жараёнларида қирғизлар қозоқлар билан бирга бўладилар, мамлакат жанубини ўзбекларга қайтариб бериш ҳисобига бўлса ҳам. Москва бир маҳаллар қозоқларни қирғиз, қирғизларни қора-қирғиз деб атаб, бир йилча уларни айнан шу номлар остидаги автомномияларда яшатгани ҳам тасодиф бўлмаганга ўхшайди.
Тожиклар Афғонистон ва Эрон билан яқинлашиш йўлини танлашлари ҳам объективлик бўлса керак. Улар бу объективлик қаршисида Хўжандни Ўзбекистонга қайтариб беришга ҳам рози бўладилар.
Демак, Марказий ёки Ўрта Осиёда ҳозирги босқичда Ўзбекистон ва Туркманистон қолади. Айнан шу икки мамлакатда моҳиятан бир хил тоифадаги диктаторлик режимлари ўрнатилгани ҳам тасодиф эмасга ўхшамайдими?
Аммо, бундай Туркманистон билан қолган Ўзбекистоннинг қандай келажаги бор? Табиий бойликлар оз, аҳоли сони тезлик билан ортиб бормоқда, Орол ўлмоқда. Деҳқончилик учун сув етарсиз, унинг ҳам тизгинлари қирғиз ва тожикларнинг қўлида. Дарвоқе, табиий гази кўплигини ҳисобга олмаса, туркманларнинг ҳам муаммолари ўзимиздаги каби.
Олдимизга яна ўша савол чиқади: Нима қилиш керак? Ва бундан ҳам муҳими: Ким қилади, яъни, қайси кучлар қилади?
Иккинчи саволдан бошлайлик. Ҳозирги ҳукуматдагилар ва ўзбекнинг расмий сиёсий элитаси - эгаллаб турган курсисини сақлаб қолишдан бошқа нарсани, тўғрироғи, чўнтагидан бошқа нарсани ўйламайдиган, бурнидан узоқни кўролмайдиган одамлар тўпламидир. Дунёнинг ҳамма ерида сиёсий элитага зиёлилар синфи таъсир кўрсатолади, бизда бундай синфнинг ўзи ҳам йўқ.
Мухолифатчи? Ҳали ҳам ўрта асрларда яшайдиган, мақсади яна ҳам орқароққа кетиш бўлган исломий мухолифатни гапиришга ҳожат йўқ. Қолаверса, дунёвий давлатчилик ишларига дин аралашмаслиги кераклигини тарих исботлаб бўлган. Демак, мухолифат деганда, демократик мухолифатни назарда тутиш лозим.
Демократик мухолифатнинг бир қисми қайта қуриш замонининг романтик шамоллари, тўғрироғи, модаси таъсирида сиёсатга кириб қолганлар ва кейинчалик уларга кўр-кўрона қўшилганлардан иборат бўлиб, ҳозир бу қисм асосан мавжуд режимнинг золимликлари юзидан йиғи-сиғи қилиш ва Ислом Каримнинг қизларини бойликларини ҳисоб-китоб қилишдан нарига ўтолмайдиган мазохистларга айланган. Бу қисмдагилар мамлакатимизнинг муаммолари, минтақа ва жаҳон реалликларининг боғликлигидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг келажагига оид биронта таклиф киритишганини ҳеч ким билмайди. Бу қисмни “модачи мухолифат” деб айтиш мантиқлидир.
Фақат “Бирлик” халқ ҳаракати, кейинчалик, унинг давомчиси “Бирлик” Партияси мамлакат муаммолари, минтақа ва жаҳон реалликларининг боғликлигидан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг келажагига оид тўғри йўл кўрсатмоқда. Масалан, “Бирлик” демократия ва мустақиллик учун курашда урғуни демократияга бериб тўғри қилганини, минг афсуски, ҳамма эндигина тушуниб турибди. Демократияга урғу берилмаса, Ўзбекистонда мустақил диктатура ўрнатилишини аввалдан башорат қилган ҳам бирликчилар бўлган.
Мустақил диктатура ўрнатиб бўлингач, унга қарши курашда террор ёки исломчилар билан ҳамкорлик йўлини рад этгган ҳам “Бирлик” бўлди. Ўзбекистонда демократик жараёнларни ривжлантириш учун мамлакатимизни Ғарбдан изоляция қилиш эмас, демократик дунёга интеграция қилиш лозимлигини биринчи бўлиб айтган ва Ғарбни бунга кўндирган ҳам “Бирлик” бўлди.
Ўзбекистон олдидаги глобал муаммоларни ҳал этиш учун ҳам “Бирлик” таклиф этган йўллар қабул қилиниши керак. Қайси йўллар?
Бу қисқа лавҳада “Бирлик” халқ ҳаракатининг 2003 йил 7 майда бўлиб ўтган 6-чи қурултойида қабул қилинган резолюциялар доирасидаги таклифларни такрорлаш билан чегараланмиз. Бу резолюцияларда, Ўзбекистондаги мавжуд режимни ўзгартириш ва демократик давлат яратиш каби ўз-ўзидан маълум бўлган сиёсий қадамлардан ташқари, қуйидаги нооддий ижтимоий-иқтисодий таклифлар ўртага отилади:
- Ўзбекистон Каспий бўйи бойликларини ўзлаштириш жараёнига шерик бўлиши керак. Қўшни мамлакатларимиз бу бойликларни ўзларича хазм қилолмайдилар. Шу сабабли ҳатто узоқ мамлакатларнинг кўзи шу минтақада. Ўзбекистон ўз нуфузи, дипломатик ва бошқа турли ҳаракатлари билан бу ишга киришолади, киришиши керак.
- Ўзбекистон Россиянинг жанубий Сибирия қисмидаги табиий бойликларни ўзлаштириш ишларига ҳам шерик бўлиши керак. Демографик нуқтаи назардан ўта таҳликали аҳволда қолиб, Сибирни хитой ва японлар таслим қилиш остонасида турган руслар, Турк дунёси, хусусан, ўзбеклар билан ҳамкорлик қилишдан қочолмайдилар.
- Ўзбекистон аҳолисининг маълум қисмини давлатлараро шартномалар бўйича планли равишда ва давлатнинг ёрдами билан қўшни мамлакатларга миграция қилиш масаласини кун тартибига олиб келиш лозим.
Ўзбеклар бу ишларни қилолсагина, туркларнинг Константинополни қўлга олиб, Европага кириб бориши, Улуғ Петрнинг Санкт-Петербург шаҳрини яратиб, Европага дарча очиши билан солиштирса бўладиган оламшумул қадамлар қилади ва Ал-Хоразмий, Ал-Бухорий, Улуғбек каби аждодларига лойиқ халқ эканлигини намойиш қилган бўлади. Ўзбеклар лидерлигидаги Марказий Осиё тикланади. Акс ҳолда,...
Акс ҳолдаси бўлмайди. Зеро, ўзбеклар “Бирлик” ишлаб чиққан режаларини амалга ошироладиган миллатдир.