Актуал мавзу - 19 September 2009
04:01 -
Абдураҳим Пўлат: Ҳурматли Толиб Ёқубни Оллоҳ ақлдан оздирмаган, у тубан ва пасткаш одам эмас, йўлидан бироз адашиб қолган банда
1989-91 йиллари мухолифатнинг мағлубиятга учраганининг асл сабабчилари - ичимиздан чиққан хоинлар эканлиги маълум бўлгани сабабли ва кейинги мағлубиятларнинг олдини олиш учун, ўша кунги воқеаларга кескин муносабат билдириш тарафдори бўлганман ва бўлиб қоламан. Лекин, баъзибир шахсий мухолифларим зўр бериб менинг кескинлигимни қўполлик деб баҳолашаётганини ҳисобга олиб, бу ёзувимда кескин эмас, жуда нозик ифодалар ишлатиб кўрмоқчиман. Улар шунчалик нозикки, анча-мунча одамни бундай ёзув қизиқтирмаслиги ҳам мумкин.
Мен қайсибир мақоламда, 1989 йилдан бери “Бирлик” халқ ҳаракатининг ва 1996 йилдан бери ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракатининг яратилишида, бироз нокамтаринлик бўлса ҳам айтаман, менинг раҳбарлигимда яратилишида, муҳим роль ўйнаган, аммо шу асрнинг илк йилларидан нафс балосига учраб, демократиянинг тақдирини унутган собиқ сафдошимиз Толиб Ёқубнинг Оллоҳ ақлдан оздирганини ёзган эдим.
Бунга сабаб, унинг “Бирлик” Бош котиби ва “Эзгулик” раиси Васила Иноятга қарши ёзган мутлақо тутуруқсиз бир туркум мақоллари ва ўша мақолалардан бирида гўёки мен 1991 йилда “Бирлик”нинг Марказий Кенгаши мажлисида ёзувчи Жамол Камолни ҳамманинг кўз ўнгида ёқасида ушлаб урганимни ёзишлари бўлганди. “Бирлик” Марказий Кенгашининг мажлислари ҳар доим очиқ шаклда ўтарди ва уларга ҳар доим камида 100 одам қатнашарди. Бунинг устига Марказий Кенгашимизнинг ҳамма мажлислари видеофильмга олинган. Жамол Камолни ёқасида ушлаб урушни қўйиб туринг, мустақилликгача у билан биронта баҳс ҳам бўлмаган. Шунинг учун Толиб аканинг ақлдан озганини исботлаш осон.
Лекин, ҳозир мен бунақа “ақлдан озди” каби ифодалар ишлатмоқчимасман. Бунинг устига, Оллоҳ Толиб акани ақлдан оздирган бўлса, у кишининг ҳеч қандай айби ҳам йўқ. Ақлдан оздирган парвардигор-ку!
Биз ўз сайтимизда бир неча марта ҳаммани пасткашлик ва тубанлик рамзи бўлиб қолган “Янги дунё” сайти билан алоқа қилмасликка чақирдик, акс ҳолда, “қозонга яқин юрсанг” деганларидек унинг ҳолига тушиш осонлигини айтиб, огоҳлантирдик. Масалан, шоир Ёдгор Обиднинг ҳозирги аҳволи айнан шундай эканлигини яқинда мен ўзим ёзгандим.
Ҳозир “пасткашлик ва тубанлик” ифодаларини ишлатмасликка қарор қилдикми, ишлатмаймиз. Эндиги огоҳлантиришимиз бошқачароқ ва юмшоқроқдир: Ҳурматли “Янги дунё” ва унинг ҳурматли юритувчиси Юсуф Расулдан (бу ерда - тожикнинг ити демаймиз) узоқроқ туринг, акс ҳолда “Бирлик”га душманлигингиз чуқурлашиб бораверади, пасткашлик ва тубалигингиз, э... кечирасиз, ҳурматингиз тушиб кетаверади. Толиб Ёқуб билан айнан шундай бўлмоқда.
Яқинда бу ҳурматли зот ўша ҳурматли сайтда суҳбат қилиб, менинг хусусимда шундай дебди (айнан иқтибос келтирамиз):
“ЎБХҲнинг раисдошларидан бири Абдураҳим Пўлатов, гарчи ўзини буюк сиёсатчи сифатида кўрсатишга ҳаракат қилса-да, у 1990 йил апрелида «Эрк» Демократик партияси тузилганга қадар ЎБХҲ ичида сиёсий партия ташкил этишга қарши бўлиб келди. Ҳатто «Бирлик» партияси тузилгандан кейин ҳам уни давлат рўйхатидан ўтишига қарши бўлган – буни Бек ака Тошмуҳаммедов, Пўлатжон Охунов ва ўша пайтда Адлия вазири бўлган Муҳаммадбобур Маликов тасдиқлашлари мумкин. Мазкур масалада у Бек ака ва Пўлатжоннинг акс фикрини эшитгиси ҳам келмаган, яъни А.Пўлатов демократиянинг асосий тамойилларидан бири – плюрализм (кўпфикрлилик) тамойилига амал қилмаган.”
Мен ҳаққимда ҳар ким ҳар қандай фикр билдиршга ҳақли. Мени яхши дейиши мумкин, ёмон дейиши мукин, бало-баттар дейиши мумкин. Чунки бу – плюрализм. Ҳар қандай раҳбарни, хоҳ у партия раиси бўлсин, хоҳ президент, ҳамма севиши, ҳурмат қилиши шарт эмас. Лекин...
Маълумки, ҳамма нарса лекиндан бошланади, дейди халқимиз. Ҳеч кимга ёлғон гапириш ҳақи берилмаган. Айниқса, билиб туриб ёлғон гапириш, айнан мен айтётган тубанлик ва пасткашликдир, э... кечирасиз, ўз-ўзини ҳурматсизлашдир.
Менинг партияларга муносабатим ва “Бирлик”нинг партияга айланиш тарихининг ҳужжатлар билан тасдиқланадиган асосий босқичлари қуйидагича.
1. Ҳамма Совет республикаларида халқ фронтлари ва халқ ҳаракатлари яратилган пайтда, СССР конституциясида яккапартяликни қонунлаштирувчи машҳур 6-чи модда бор эди. Шу сабабли, ҳаммамиз феълан партия бўлган ташкилотларни ҳукуматни чалғитиш учунгина ҳаракат ёки фронт деб атаганмиз. 6-чи модда бор экан, ҳаракат ва фронтларни партияга айлантириш масаласи ҳеч бир республикда ва ҳеч қачон кун тартибига келмаган. Яъни, Толиб ака мени бу масалада айблаб ёлғон гапирмоқда.
2. 1990 йил 26 март куни СССР конституциясининг 6-чи моддаси олиб ташланди. Толиб ака жуда истаса, мени 27 март куниёқ мажлис чақириб, ҳаракатни партияга айлантириш масаласини кун тартибига олиб келмаганим билангина айблаши мумкин эди. Лекин, адолатли бўлиш учун шуни айтиш керакки, бошқа республикларда ҳам ҳеч ким бу ишни эртасигаёқ бошламаган.
3. 12 апрель (1990 йил) куни “Эрк“ халқ ҳаракатининг Ташаббус гуруҳи мажлис ўтказди – бу кун Косманавтика куни бўлгани учун яхши эсимда қолган. Улар “Эрк” ҳаракатининг (партиянинг эмас) Таъсис қурултойни 30 апрелда ўтказишга қарор қилишган. У бечора сиёсатчилар СССР Конституцияда 6-чи модда борлигини билишмаган, у олиб ташланганини эшитишмаган бўлса ҳам ажабланмайман.
4. 1990йил 19 апрель куни “Бирлик” халқ ҳаракати Марказий Кенгаши Ҳайъатининг мажлисида мен СССР бўйича биринчи бўлиб, ҳаракатни партияга айлантириш масаласини ўртага қўйдим. Бек Тошмуҳаммад (академик, улуғ ёзувчимиз Ойбекнинг ўғли), ҳаммага маълум Дадахон Ҳасан, укам Абдуманноб, “Бирлик” раисдоши Шуҳрат Исматуллаев ва бошқалар (мутлақо кўпчилик) “ҳаракат бўлиб туғилдик, ҳаракат бўлиб ўламиз” қабилида гапириб, таклифимга қатъий қарши чиқишди. Анча бахслашдик, кўрдимки, ўз сўзимда қаттиқ турсам, ташкилот бўлинади. Шу сабабли, демократиянинг асосий тамойилларидан бирига риоя қилиб, компромиссга бордик - “Бирлик” халқ ҳаракати таркибида партия тузиладиган бўлди.
5. Бу мажлисимиз қароридан хабар топган эркчилар, аввал ақлларига ҳам келмаган ишни қилишди ва 30 апрель куни “Эрк”ни партия сифатида қуришди, тўғри қилишди.
6. 17 июнь куни (табиий, 1990 йил) Тошкентнинг марказида, Ленинград кўчасидаги Тошкент шаҳар юридик консультация бюросининг мажлислар залида (бюронинг раҳабари фаолимиз Миролим Одилов эди) 90-100 кишининг иштирокида Ўзбекистон демократик партиясини туздик. Ўша вақтда СССР халқ депутати бўлган Пўлат Охун партиянинг бу Таъсис қурултойига раислик қилган. Мен янги партиянинг раиси, Маъфура Султонова Бош котиби этиб сайланди. Толиб ака ҳам раҳбар органларга сайланди.
7. Тез орада партиянинг “Демократик Ўзбекистон” номли газетаси чиқишга бошлади. Янглишмасам, унда Толиб Ёқубнинг ҳам мақолалари эълон қилинган.
8. 1991 йил сентябрь охири ёки октябрь бошида партиянинг иккинчи қурултойи бўлди, унинг номи “Бирлик” партияси деб ўзгартирилди. Бек Тошмуҳаммад, Дадахон Ҳасан, укам Абдуманноб, Шуҳрат Исматуллаев ва бошқалар ҳали ҳам партияга айланиш таклифига қарши эдилар, шу сабабли партия қурултойида қатнашишмаган. Қурултойдан кейин, партия аъзоларининг рўйхати ҳам бор бўлган ҳужжатлар Адлия вазирлигига расман рўйхатдан ўтиш учун топширилди. Партиямиз фаоли Толиб Ёқуб буларни жуда яхши билади ва ҳозир билиб туриб ёлғон гапирмоқда.
9. 20 ноябрь куни (1991 йил) Адлия вазирлигининг Коллегияси (унга Адлия вазири Муҳамамадбобир Маликовнинг ўзи раислик қилган) менинг ҳам иштирокимда партиямизнинг аризасини кўриб чиққан ва Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати билан “Бирлик” партиясининг номи бир хил дея бизни рўйхатга олишни рад этган. “Уларнинг номи бир хил эмас, биринчисининг номида тўртта сўз бор, иккинчисида иккита сўз, баъзи ташкилотларининг номида бир хил сўзлар бўлиши мумкин, масалан, халқ демократик партияси ва социал демократик партияларда “демократик” сўзи” бир хил-ку”, деган эътирозларим инобатга олинмаган. Маликов имзоси билан чиқарилган Коллегиянинг қарори архивларимзда бор.
10. 1992 йил 16 февраль куни Тошкентда АҚШ Давлат котиби Жеймс Бейкер мен ва “Эрк” раиси Салой Мадамин билан учрашган. Бир соатлик учрашув давомида Жеймс Бейкер Салойдан “сайловлар қандай ўтди?” деб бир савол сўраган, холос, қолган вақт асосан “Бирлик” партиясининг нега рўйхатга олинмагани тўғрисида суҳбат бўлди. Чунки, Бейкердек сиёсатчи Ўзбекистонда “Бирлик” номи остидаги партиянинг ролини жуда яхши тушунарди. Бейкер бу масалани биздан олдин у билан учрашган Ислом Карим олдига ҳам қўйганини, президентдан “Бирликчиларнинг қонун талаб қиладиган 3 минг аъзоси йўқ” деган жавоб олганини айтди. Мен унга вазирлик коллегиясининг жавобини ва ҳатто ”Бирлик” сўзидан қўштирноқларни олиб ташлаб, мана энди номлар турли бўлди дея ҳужжатларни қайта топширганимзни айтдим. Буларни эшитган жаноб Бейкер кулимсираб: “менга 3 минг аъзоингизни рўйхатини беринг, бугун Самарқандга Каримов билан учаётганда, рўйхатни унинг қўлига тутқазаман” деди. Яъни, жаноб Бейкер Ислом Каримни ҳам ўзи каби жентельмен деб ҳисоблар ва ҳақиқат исботланса, дарҳол бизни рўйхатга олишар, деб ўйлади.
11. Тузукроқ компютеримиз ҳам бўлмагани учун турли ленталарда сақланаётган рўйхатни тезда қоғозга тушириш ўша кунги имкониятлар доирасида бир неча кунлик иш эди. Шу сабабли, Бейкер ўша жойдаёқ ёрдамчиларига буйруқ берди ва АҚШнинг ҳали расман очилмаган элчихонасининг автомобили ва икки ходими бир неча соат бизга хизмат қилишди, компютер, принтер ва ҳатто қоғозгача етказиб беришди. Ҳозир бу нарсаларни тушуниш қийин, аммо у кунларда принтер, нусҳа машиналари ва бир неча юз дона оқ қоғоз топиш ҳам осон иш эмасди. Хуллас, 3,5 минг кишилик рўйхатни принт қилиб, уларга бердик ва кейин билишимизча, рўйхат самолётда Ислом Каримнинг қўлига жаноб Бейкер томонидан тутқазилган. Бир неча кундан кейин яна Адлия вазири Маликовнинг имзоси билан (у ҳам архивимизда бор) Коллегиянинг бошқа қарорини бизга беришди. Унда “рўйхатимиздаги бир неча кишининг исми сохта эканлиги сабабли партия рўйхатдан ўтказилмаслиги” айтилганди.
Солиштириш учун айтмоқчиман, Муҳаммадбобир Маликовнинг айтишича, “Эрк” партиясининг ҳужжатлари ҳеч текширилмасдан бир кунда рўйхатга олинган. Бизнинг партия атрофида эса шунча машмашалар уюштиришди. Буни Толиб Ёқуб жуда яхши билади.
12. Биз Адлия вазирлигининг биринчи рад жавоби бўйича Олий Судга шикоят аризаси бердик. 1992 йил апрель ойи кунларидан бирида бўлган суд мажлисида (менимча Толиб ака ҳам ўша ерда эди) мен икки ташкилотнинг (Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Бирлик” партияси) номи бир хил эмаслигини исботлаб бердим ва суд изоҳ учун бу ерга Адлия вазирини чақиришга қарор қилиб, бир ҳафтага танаффус эълон қилди. Талвасага тушган ҳукумат дарҳол судьяни 1 ойга касалик варақаси билан таътилга жўнатди, кейин уни алмаштирди ва кейинги мажлисни бир неча ой кейинга белгилади. Бу вақт ичида Пўлат Охун 5 йилга қамалди, менга суиқасд уюштирилди, мухолифатга қарши оммавий репрессиялар бошланди, мен мамлакатни тарк этишга мажбур бўлдим. Партияни рўўйхатдан ўтказиш масаласи узоқ йилларга кун тартибидан тушди.
13. Ҳаракатни партияга айлантириш учун 13 йил курашдим, ўз сафдошларимизга қарши курашдим. Шундай оддий нарсани Бекжон Тошмуҳаммад ва Дадахон Ҳасан каби дўстларимизга ҳеч тушунтириб бўлмади. Сиёсат партияларнинг иши эканлигини тушунишмади. Табиий, Пўлат Охун, Васила Иноят каби бир қатор сафдошлар доим мен билан бўлишда, уларнинг ичида Толиб Ёқубнинг ўзи ҳам бор эди. Аммо бу масалада якдиллик бўлмаса, “Бирлик” ичида бўлиниш бўлиши муқаррар эди.
2003 йилда ҳам ҳаракатни партияга айлантириш осон бўлмаган. Кўпчилик бунга қарши бўлган. Демократик нормаларни бироз бузадиган политехнологиялар қўллаб бу ишни амалга оширганмиз. Шу политехнологиялардан бири – ташқарида қолса бизга кўпроқ зарар келтиради деган фикрдан келиб чиқиб ва Қўқонлик сафдошларимизнинг ашаддий қаршиликларига қарамасдан, Исмоил Дадажонни ўзимга ўринбосар қилиб олганим эди. Қўқонлик дўстлар ҳозир шу нарсани менга рўкач қилиб: “бу Сизнинг хатоингиз бўлган” дейишмоқда. Мен бундай ҳисобламайман. Сиёсий дарсликларга кирадиган политехнологиям билан фахрланаман. Дадахон Ҳасан ёт деса ётадиган, тур деса турадиган Исмолни ўз вақтида жуда чиройли нейтраллаштириб қўйганмиз, қолаверса, “Бирлик” учун яхшигина ишлатганмиз ҳам. У мен учун эмас, “Бирлик” учун ишлади ва ишига яраша ҳам моддий ҳам маънавий рағбатлантирилди. Ҳеч ким унга қарз эмас, аммо у ўзи мустақил ҳеч нарса қилолмаслигини ҳозир ҳамма кўриб турибди.
* * *
Хуллас шунақа гаплар. “Бирлик”ни партияга айлантириш учун китоблар ёзса бўладиган ишлар қилдик, менинг раҳбарлигимда қилдик. Буни мухолифатчиларнинг кўпчилиги билишади.
Толиб ака мени “ўзини буюк сиёсатчи сифатида кўрсатишга ҳаракат қиладиган одам” деб кесатишга урингани қизиқ. Аслида, шундай ҳаракат қилиш ҳеч бир ерда айб ҳисобланмайди. Наҳотки, Толиб ака шуни ҳам тушунмайдиган ибтидоий даражага тушди. Чунки, биламан, авваллари тушунарди. Лекин, мен ўзимни буюк сиёсатчи қилиб кўрсатишга ҳеч қандай ҳаракат қилаётганим ҳам йўқ, ҳақиқатнинг ўзи шундай. Агар мен бўлмасам эди, романтик руҳдаги ёзувчилар томонидан тузилган “Бирлик” халқ ҳаракати, ўша пайтларда Дадахон Ҳасан ва Салой Мадаминдан ҳам популярроқ бўлган бошқа бир ёзувчи Исфандиёр тарафидан тузилган Ўзбекистон халқ фронти каби, қоғозда қолиб кетар эди. Чунки, уларнинг биронтаси ташкилотчиликда ҳеч вақони тушунишмасди.
Мен бу ерда Толиб аканинг бир иддаоси ёлғон эканлигини, у киши юмшоқроқ қилиб айтсак, оғзига келганини гапираверадиган ҳолга тушиб қолганини кўрсатиб бердим ,халос. У киши айтаётган бошқа гаплар ҳам асосан ёлғончалардан ва ибтидоий фикрлардан иборат. Махсус химатларнинг оддий бир усулини қўллаб, мен билан Пўлат Охун ўртасига низо солиш ниятида айтган гапларига эса, "офарин!" дейиш лозим.
Дарвоқе, шуни ҳам айтиб ўтиш керак, Толиб ака ҳам ташкилотчиликда анчагина саёз одам эди. Энг қийин йилларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташкилотининг ҳақиқий раҳбари ўзим бўлганим, Ўзбекистон ичидаги расмий раҳбарликни Михаил Ардзиновдан Толиб акага Васила Иноятнинг катта ёрдамида (ва Ёдгор Обид кабиларнинг қаршилигини синдириб) шахсан ўзим олиб берганим учун, бу камчиликни ҳеч ким сезмасди. Объектив сабаблар билан мен эътиборимни камайтиришим билан, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти тамом бўлиб бўлган, асосан дод-войчилик қилиш билан шуғулланадиган мазохистлар гуруҳига айланган.
Қисқа қилиб айтсак, Толиб Ёқуб оқни қора қилиб кўрсатаман дея, чегарасиз пасткашликлар қилмоқда, э... кечирасиз, озгина ёлғончалар сўзламоқда. Томчи томчи кўл бўлар, деганларидек, бу ёлғончалардан катта ёлғон чиқади.
Толиб аканинг бундай ҳолга тушишининг сабаби ҳам аниқ. Ҳар бир одамнинг имконятлари табиатан чегараланган. Ҳар бир шахс маълум бир босқичад катта ишлар қилади, аммо маълум бир босқичга келиб, инглизлар “challenge”, руслар “вызов” дейдиган янги чақириқларга жавоб беролмайди. Толиб ака ҳам ўз вақтида, яъни, мухолифат бутунлай тор-мор қилинган пайтда, ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида муҳим ишларни шараф билан бажарди. Лекин, мухолифат тикланишга бошлагандан кейин вужудга келган шароитнинг чақириқларига жавоб беролмади. Бунинг айби йўқ. Ҳамма ерда ҳамма билан шундай бўлади. Шарафли одамлар шараф билан кетади. Толиб ака буни қилолмади. Бунинг устига нафс балосига ҳам учради. Шулар сабабли, у киши алмаштирилиши керак эди Алмаштирилди ҳам. Ҳозир у кишининг жойини Васила Иноят эгаллади, Толиб ака бунга чидай олмаяпти. Бир маҳаллар Ардзинов ҳам Толиб аканинг ўртага чиқишига чидай олмагани каби. Бу ишларга мен раҳбарлик қилганим учун Ардзинов ҳам Толиб Ёқуб ҳам аламни мендан ҳам олишга ҳаракат қилиб кўришди.
Нима ҳам қилардик, булар лидер сифатида бошимга тушиши муқаррар бўлган нарсалар. Уларга ортиқча эътибор бермаса ҳам бўларди. Лекин, Толиб ака ошириб юбормоқда.
Яна вақти келгани учун айтаман, замони келиб, мен ҳам ҳозирги лавозимимдан кетаман. Ўз ихтиёрим билан кетман ёки демократик йўл билан алмаштиришади. Менда ҳам янги раҳбарга нисбатанган ҳозир Толиб акада Васила Иноятга нисбатан бўлаётгандек ғашлик туғилса керак. Лекин, ўз-ўзимга ваъда берганман, мен бундай пасткашликка, э... кечирасиз, номаъқулчилик даражасига тушмайман. Қўлимдан келса янгиларга ёрдам берман ёки жим тураман. Менга бу масалада Горбачев ўрнак бўлади. У ўзини четлаштирган Ельцинга нисбатан ўта салбий муносабатда экани маълум. Баъзи-баъзида бу кўриниб ҳам қолади. Лекин, Горбачев олижаноблик қилди ва ҳар қадамда Ельцинга осилавермади.
Масланинг яна бошқа бир томони бор. Тан олиш керак, Толиб ака бирликчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида менинг раҳбарлигим остида фаолият олиб борган йиллари кўп фойдали ишлар қилган, бир қатор мақолалар ёзган, баъзи бир муҳим тарихий воқеаларни қоғозга туширган, муҳим ҳужжатлар тайёрлашда иштирок этган. Улар “Ҳаракат“ журналида эълон қилинган, ўша мақола ва ҳужжатларда ҳақиқат ёритилган, тўғри анализлар қилинган, тўғри хулосалар чиқарилган. Чунки у ишларнинг ҳаммасини раҳбари бор эди.
Менинг бу ёзувим ҳам журналда эълон қилинади ва тарих саҳифаларига тушади. Шундан кейин, яъни Толиб аканинг ёлғонни сувдек ичадиган одамга айлангани маълум бўлгач, у кишининг ўша ёзганларига ким ишонади, билмадим. Аминманки, у киши ёзган ҳар бир воқеага бошқа манбаларнинг тасдиғисиз энди ҳеч ким ишонмайди, минг афсус.
Шу сабабли яна бир марта ҳаммани огоҳлантираман. “Бирлик”га душманлик қиламан деб пасткашлик ва тубанлик йўлини танлаган, э... яна кечирасиз, ўз сафдошларига қарши хоинлик даражасида бўҳтонлар ёғдиришни касб қилиб олган ҳурматли Толиб Ёқуб, Ёдгор Обид, Юсуф Расул кабилар ва у кабиларнинг ахлатхонаси бўлмиш Янги дунё ва Исёнкор сайтлари билан ҳамкорлик қилувчилар ҳам “Бирлик”нинг душманларига айланадилар ва уларнинг даражасига тушириладилар. Буни унутманг.
Мен эса, баҳона билан “Бирлик”нинг тарихидаги баъзи воқеалар билан ҳаммани таништирганимдан хурсандман. Бироз вақтим кетса ҳам, яхши бўлди, бу воқеалар хронологик ситемалаштирилди.
Бир халқнинг бир мақолида айтилганидек, яхшиямки пасткашлар бор, акс ҳолда, буюклигимиз сезилмасди.