17 August 2010
04:52 - Тоҳир Йўлдош 2009 йил августида ҳалок бўлгани тасдиқланибди
ББС ўзбекча хизматининг Ўзбекистон Исломий Ҳаракати сайтига асосланиб хабар қилишича, Тоҳир Йўлдош 2009 йил 27 августида ҳалок бўлган.

Ўтган йили сентябрь ойида Покистон жосуслик хизмати мамлакатнинг шимоли-ғарбида, ҳукумат кучлари назорат қилмайдиган Вазиристон минтақасининг қавмлар ҳудудига уюштирилган учувчисиз учоқдан отилган ракета ҳужумида Тоҳир Йўлдошнинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатган, аммо бу хабар мустақил манбалар тарафидан тасдиқланмаган эди. Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг ўзи ҳам 2009 йил сентябрида Тоҳир Йўлдош ўлдирилгани ҳақидаги хабарларни рад этганди.

Ҳозир ҳам бу хабарга тўла ишониб бўлмайди. Аммо, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг сайтида Тоҳир Йўлдош вафотидан кейин, ташкилотнинг раҳбари Усмон Одил бўлгани ҳақида хабар берилган.