02 March 2023
05:20 - Даҳшат: АҚШнинг Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) даҳшатли коронавирус Хитой лабораториясидан сизиб чиққан деб ҳисобламоқда экан. Хитой ўзини оқлай оладими?
Короновирус пандемиясига Хитойнинг Уҳан шаҳридаги лабораториядан коронавируснинг сизиб чиқиши сабаб бўлгани эҳтимоли юқори.

Буни АҚШ Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) директори Кристофер Рэй Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилибди. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) буни инкор этмабди, лекин бунинг эҳтимоли паст деб ҳисоблаганини билдирганмиш.

Кристофер Рэй таъкидлашича, Хитой ҳукумати АҚШ ва унинг шерикларига пандемия сабабини аниқлашига йўл қўймаслик учун “қўлидан келган барча ишни қилди ва қилмоқда. “Ва бу барча учун қайғули”, деб қўшимча қилибди у.

The Wall Street Journal (WSJ) маълумотларига кўра, Кристофер Рэйнинг сўзлари ФҚБ пандемия сабабларининг қайси версиясига ишонишини биринчи оммавий тасдиғидир. Ўтган ҳафтада 2021 йилда пандемия Уҳан лабораториясидаги сизиш оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкинлигига “ўртача ишонч” билан хулоса қилганини ёзган экан.

2021 йил март ойида ЖССТ коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳисоботини эълон қилган экан. Унда вирус одамга ҳайвонлар занжири орқали юққани ҳақидаги талқин энг эҳтимолий деб топилган экан. Уҳан шаҳридаги дастлабки эпидемияга лабораториядан вирус сизиб чиқиши сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги версияни ЖССТ экспертлари “эҳтимоли жуда паст” деб баҳолаган эканлар.

2021 йилнинг ўрталарида, текширувнинг иккинчи босқичида Хитой ЖССТ билан ҳамкорлик қилмаслигини айтиб, бунинг сабаби – бу ташкилот вируснинг лабораториядан сизиб чиқиши ҳақидаги талқинни рад этмагани эмиш.

Коронавирус пандемияси дунё бўйича миллионлаб кишиларнинг ўлимига олиб борган эди. Айтиш керакки, бу вируснинг чиқиш сабабларини аниқлаш лозимлиги ҳақидаги чақириқлар сўнгги пайтларда баландроқ янграмоқда.

Шундай экан, бу даҳшатли воқеаларнинг сабабчиси деб ҳисобланаётган Хитой ўзини оқлай олармикан? Акс ҳолда, айнан унга қарши катта санкцилар киритилиши муқаррар.