16 February 2023
04:56 - Cафдошимиз НОСИР ЗОКИР юборган АЮБ ПЎЛАТОВнинг мақоласи: “Россия - Украина уруши чўзилиб кетди, миграция масаласи ҳам бош берк кўчада
Россия - Украина уруши чўзилиб кетди ва курбонлар жуда купайиб кетмоқда, афсус.
Кеча ОАВлар маълумот беришича, шу куни Россия 1000 кишидан кўп аскар йўқотган, охирги ойларда йўқотилган аскарларнинг сони кунига 400-800 дан ошгани йўқ эди, энди минглаб ҳисоб кетмоқда. Шу кунгача қурбонлварнинг сони урушнинг бошидан бошлаб 140 000 га етиб қолди.

Нима булди бу Россия халкига, бир икки авлод бирга яшадик, яхшими ёмонми унда эмас гап. Рус тили иккинчи тилимиз барча мустақил бўлган давлатларда, айникса Украинада ўз тилидан ҳам актив эди. Шунинг ўзи бизни бирлаштириб келмокда эди.

Россия нотўғри йўлдан кетди, зўравонлик йўлини танлади, мустақил давлатларни чегарасини менсимай қўйди. Энг паст йўлдан борди - миллатчилик ва шантаж. Санасангиз хатолари кўп
.
Энди бунинг ўрнига бошқа сиёсат олиб борганда эди, мисол учун:
.
Ишчи имигрантларга пенсия жамғармаси билан ишга қабул қилганда, тиббий страхованияси билан ҳам таъминласа эди, бу билан бизнинг халқларга мехр берган бўлар эди. Йўқ буни ўрнига имигрантларни ўз ватанида иш йўқлиги ва ишлашга мажбурлигини билиб туриб, қийналган қўшнисини яна қийнаб патент тўлови хам жорий килди.

Уша пропагандага сарфланган миллиардлаб маблағлар ўрнига у пулларни, бир Ўзбекистон мисолида кўрсак агар, ҳар бир вилоятга 20-30 тадан пахта соҳасида фабрикалар қурса ва у фабрикаларда 20000-25000 одамлар ишлашар эди.

Яна бошкайўналишларда ҳам, химиявий, тоғ металлургия, автомобиль, самолёт соҳаларимизга ҳам инвестиция киритиши керак эди. Самолётсозлик сохамизни синдирган хам шулар аслида.

Бу сиёсати билан шундоқ хам бир бўлиб қолар эдик, чегаралар картада қолар эди.

Шунча имкониятлари туриб замонга караб фойдаланиш ўрнига, бир гуруҳ доҳийлар энг оддий шантаж йўлини танлашди. СССР да яратилган атом бомбалар билан (аслида бизни хам пулимизга яратилган ) бутун дунёга ўзиникини ўтказаман деб хиралик қилаверди. АКШ ва Европа давлатлари билан иктисодий, илмий ва жамиятни яшаш даражасига тенг кела олмай, ёш болага ухшаб қайсарлигини кўрсатди. Дипломатия кучинский бўлиб кетди. СССР нинг обрў эътиборини талаб қилди, улар сизлар Россия СССР эмас деб бетларига айтишмади. Фақат СССР даврида йўлга куйилган ҳарбий тадбирлардан чиқиб кетишди.

Дунёдаги йўқ бўлган империялардан бири Буюк Британия иккинчи жаҳон урушидан империяликдан воз кечди, катта ерлардан китъаларидан ҳам.

Ва бундай холис, ақл билан тутилган қироллик дипломатияси ҳурматидан Австралия, Янги Зеландия, Канада ўзларига президент сайлашмайди, уларни фақат бош вазирлар бошкаради.

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги, 21 асрдаги бу уруш дунё рокировкасини буткул ўзгартириб юборди, тартибни бузди - Россия. Барча давлатлар энди халқини ризқини кийиб, тинчликга эмас, энди уриш учун бюджетдан маблағларни кўпроқ ажратишмоқда. Бизда хам шундай - Мудофа бюджети оширилади, чунки қутурган қўшнимиз бор.

Пропаганда шу даражада одамни ўз дунёсига ўраб олишига ишонгинг келмайди. Россия ТВ ларида, ижтимоий тармоқларда Россия халқини интервьюларини кўриб хайрон қоламан, ҳаммалари вахший, бутун дунё уларга душман, уларни яшашини кўролмайди.

Россияда шу урушга энг зўр вазифасини пропаганда журналистлари бажаришди, афсус. Халқига сизлар буюк миллат қолганлар паст табака, НАТО бостириб келяпти, қўшни давлатларда АКШ биологик синовлар яратмоқда ва ҳакозолар.

Ўзимнинг яқин акахонларим, дўстларим ҳам, бу ёлғон бир тарафлама олинган маълумотлар, гипнозлар қурбони.

Дўстлар, Россия тарафидаги ватандошлар, ман зулимга, тажовузга қаршиман. Россия бўлиши шарт эмас, афсуски ҳозирги кунда зулимкор Россия.

Бирлаштириш бундай булмайди, шундай обод замонда.
Зўравонга ўзига ярашаси чиқади, доимо.

Иншаллох, у тараф ҳам бу тараф ғам, муқаддас заминимиз, Ўзбекистонимизни биргалашиб азиз қилиб, шу ватан учун жон куйдирамиз, керак бўлса жонимиз фидо бўлсин дейдиган ватандошлар бўламиз. Миллатидан қатъий назар.

Айни, шу замонда ватан учун бирлашиб, вазирдан тортиб оддий ишчигача фақат мамлакат манфати учун ишлашимиз ва албатта яшашимиз лозим.

Бир булайлик, баробар булайлик!
Иншаллох.

АЮБ ПЎЛАТОВ