15 February 2023
14:11 - Ўзбекистондаги барча нефт-газ конларига оид эксклюзив ҳуқуқ Россияга берилгани ёлғонми ёки ҳақиқат?
Шу кунларда баъзи сайтларда, ҳатто “Озодлик” радиосининг нефт-газ соҳаси бўйича эълон қилган хабарларида Ўзбекистондаги барча нефт-газ конларига оид эксклюзив ҳуқуқ Россияга берилгани айтилмоқда.

“Эксклюзив ҳуқуқ”ни- ғайриоддий, ноёб, ўзига яраша ягона ҳуқуқ маъносида деб тушунсак, барча нефт-газ конларига оид эксклюзив ҳуқуқ, яъни ягона ҳуқуқ Россияга берилганини тан олишга тўғри келган бўларди.

Ўзбекистон Энергетика Вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва “Ўзбекнефтгаз” раиси Меҳриддин Абдуллаев журналистлар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашиб, нефт-газ соҳаси бўйича берилаётган саволлар ҳамда “Озодлик” радиосида ҳам эълон қилган суриштирувга оид саволларга жавоб беришибди.

Айнан шу учрашувда Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон барча нефт ва газ конларига тегишли эксклюзив ҳуқуқ Россияга берилгани ҳақидаги маълумотни рад этибди. Яъни, тўғрисини айтсак, Ўзбекистоннинг нефт-газ соҳаси бўйича ҳамма ваколатлари тўла Россияга берилганини рад этибди.

Мана унинг сўзлари - “Бу – умуман асоссиз, ёлғон, нотўғри талқин қилинган маълумот. Эксплуатациядаги конларнинг асосий қисми “Ўзбекнефтгаз” компаниясида”, – дебди вазир. Яъни, нефт-газ соҳаси бўйича ҳамма ҳуқуқлар Ўзбекистоннинг “Ўзбекнефтгаз” компаниясида эмиш.

Қисқа ва тўғрисини айсак , Ўзбекистон бу соҳаларда ҳам Россиянинг малайига айлангани ҳақидаги иддиоларни, яъни даъво ва чақириқларни ёлғон деб баҳолабди.

Диктаторликдаги вазирларнинг, жумладан, Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг гапларини, яъни иддиосини тўла тан олиш қийин ва ҳатто мумкинмас. Шундай экан, нефт-газ соҳаси бўйича ҳамма ҳуқуқлар Ўзбекистон тарафида қолганига ҳам ишниб бўлмайди.

Яна тахмин қилиш мумкинки, вазирларга ёлғонни гапириш ҳам Президент-диктатор-вайсақи Шавкат Мирзиёнинг буйруғи ва талаби билан давом эттирилмоқда. Нефт-газга ихтиёж айниқса бу йилги қишда ортиб кетгани, халқнинг норозиликлари ҳам ортиб бораётгани ҳисобга олсак, Шавкат Мирзиёнинг ёлғон гаплари ва бу ёлғонлар вазир тамонида халқ ичида ҳақиқатдек тарқатилиши МАСХАРАБОЗЛИКДАН бошқа нарса эмас.

Қани, вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов айтсин, нефт-газ соҳасидаги ширкатлар Ўзбекистоннинг қўлида, қайсилари Россия қўлида?

Демак, демократия нуқтаи-назаридан Шавкат Мирзиёдан бу масалалар бўйича ҳам ҳақиқатни гапиришни талаб қилиш керак.

Аммо, президент-диктатор-вайсақидан ҳақиқатни гапиришни талаб қилиш фойдасиздир. Чунки унинг халқнинг фикри қизиқтирмайди.

Демак, бу соҳа бўйича ҳақиқатни ҳозир ўртага чиқариб бўлмайди. Энг тўғри йил – бундай президент ва унинг маҳаллий югурдаклари бўлган вилот ва туман ҳокимларидан қутилишимиз керак. Ҳокимиятга демократик руҳдаги “Бирлик” каби партиялар ҳақиқий демократик сайловлар билан келиши ШАРТ. Чет элда мажбуран яшаётган демократлар, жумладан, “Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлат тезда Ўзбекистонга қайтарилиши ШАРТ. Айнан ҳозир мухолифатда бўлган партиялар ҳокимиятга келгандан кейингина фундаментал ислоҳатлар бўлади, халқни алдаш йўли тўсилади.

Лекин, ҳеч шубҳасиз, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, демократлар қайтадан оёққа турадилар, демократик руҳдаги партияларни рўйхатдан ўтишига эришишадилар, уларнинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади. Тушиниш керакки, Ўзбекистонда Ислом Карим яратган ва 10 йилча унинг малайи бўлган Шавкат Мирзиё тарафидан ушлаб турилган диктатура йўқ қилинади.

Аммо, бизда демократияни ривожлантириш масаласи умумаан тилга олинмаяпти, Шавкат Мирзиё бунга йўл ҳам бермайди. Демократия бор жойда ҳокимитга демократлар келса, жуда кўп муаммолар ҳал этилади, демократияни мустаҳкамлаш йўлида ҳамма нарса қилинади. Акс ҳолда, Ўзбекистон ҳозирги ҳароб аҳволда қолаверади, ҳатто, нефт-газ соҳаси ҳам чуқур сиёсий ва иқтисодий инқирозга тушган Россиянинг қўлида бўлиб қолаверади.

Расмда - Энергетика Вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.