24 December 2022
13:18 - Юсуф Жума: Глобусдаги ва жаҳон харитасидаги бесаноқ нотўғриликлар тўғрисида…

ТАРИХ - ЎТМИШ - БУ ЁРУҒ ОЧУННИНГ ПАСПОРТИ - БОШ БИТИГИ.

Бу битикда УлуғТангрининг ёруғ ери кимга тегишли - эгаси ким очиқ -
ойдин битилгандир.
Нечун тарих бузилади?! 
Ҳар ёвуз гала дунёни ўзиники қилиб кўрсатишга бел боғлайди, гўё ота -
боболари еру - кўкни сўрагангандай…
Гарчи отлари қул сўзи билан отланса ҳам.. Ўрмонда арслонлар қирилса,
қутурган тўнғизлар ва тўнғиззодалар ўрмон бизники деб ўзгаларни топташга
тушадилар… Оламга арслонликдан дарс беришга уринадилар…
Ўзларича дунё харитасини чиздилар - ёппасига янглиш - хато…

Қора денгизни ўз тилларидаги қора бўёқ отланиши билан отлайдилар.
Қора дегани ўғизча ва катта демакдир.
Қора денгиз - катта денгиз демакдир ва ўғизларнинг денгизидир.

Қирим - Кирим эмас, суққа - соқовлар отини ҳам айтолмайди, лекин Кремлда бункерда ўтирган
чаласавод ер эгаси қирим татарларини геносид этмоқда - Украина ерини тортиб олди…
эгаларига қайтарилади…

Олтин Ўрда, Сибир хонлиги,Қозон хонлиги, Қирим хонлиги… ўғиз юртлари…
Қозоқистон ўрис ерлари эмиш…

Ўтмишни қанчалик бузмасинлар, ер юзининг туб отлари сақланиб қолган ва бари ўғизчадир.
На пирсиёнча,на хитойча, на тозича, на ўрисча…
Бу очуннинг қоқ ўртасида - белида белбоғдай - ер юзининг бир четидан иккинчи четига қадар чўзилган
турк - ўғиз ўлкалари ҳам очуннинг эгаси ким эканини эслатиб туради…

2022 йил, 23 декабрь.


Қора денгиз - қора тусли
Денгиз дейиш - янглишдир, уқ.
Қора денгиз - Катта - Тенг - ЎЗ -
Уч бор Тангри - Тенгсиз, қутлуқ !!!

Азов - Азов эмас - Азоқ -
Аз - Оқ - Ўзи - Тангри.
Икки карра БируБордир,
Не бордир Ўзидан айри?!

Касбий - Ўзи бий, меники!
Туркча - ўғизча отлардир.
Очун эмас очунники,
Қорачуқнинг кентларидир!!!

Қорачуқ - Ўғизхон юрти,
Қора - чуқ - Катта Ер - ЕР - КЎК.
Бутун ер юзининг оти,
Тағин кўкнинг оти - буюк!

Сибир - су - Бир - сув - Тангридир,
Тангри суви - Бирнинг суви -
Бутунлай сув, сермаънидир,
Ўғизча от, ўғиз эви.

Бир - қир - тоғдир, им - эм - белги,
Им - эм - даво, дам - эм - Тангри.
Қирим - менинг қирим, эмим,
Тангритоғ - Тангридан белги.

Тоғли Қорабоғдир - Тоғли
Катта боғ - Ўғизхон боғи.
Бир оёғи Қоракўлда,
Қорабоғда бир оёғи…

Океан не - океанос -
Оқ - ин - Ўз, ўғиз сўзи,
Ўзи ичидаги оқим,
Ўзи ичидаги Ўзи!!

Будунман - ЎҒИЗ элиман,
Юсуфман - Аллоқулиман.
Бутун Очун хоқониман,
Ўғизман - Ўғизхонийман!!!

Ўзидан - БоруБирийман,
Тангри - Ёр, Тангриёрийман!!!
Ўзидан - БируБорийман,
Тангри - номус - ор - орийман!!!

Дарё - дарё қон тўкмасам,
Дарёларимни бермаслар.
Ёғий хунига чўкмаса,
Дарёларимни бермаслар.

Денгиз - денгиз қон тўкмасам,
Денгизларимни бермаслар.
Ёғий хунига чўкмаса,
Денгизларимни бермаслар.

Океанлаб қон тўкмасам,
Океанлар қолар ётда.
Ёғий хунига бўкмаса,
Яшолмасман Туронюртда.

Очун - очун қон тўкмасам,
Очунимни бермайдилар.
Ёғий хунида оқмаса,
Очунимни бермайдилар.

Кўзим - кўрарим - Қорачуқ -
Қорачуғимдир - Қорачуқ!!!
Ёғий - ёвузлик - юртимдан 
Чиққин, Қорачуғимдан чиқ!!!

Будунман - Ўғиз элиман,
Юсуфман - Аллоқулиман,
Бутун очун хоқониман,
Ўғизман - Ўғизхонийман!!!

Ўзидан - БоруБирийман,
Тангри - Ёр, Тангриёрийман.
Ўзидан - БируБорийман,
Тангри - номус - ор - орийман!!!

2022 йил, 15 ноябрь.


Иброҳим кечаги гап,
Мусо ҳам кечаги гап.
Довуд ҳам, Муҳаммад ҳам,
Исо ҳам кечаги гап.

Ҳеч бири Тангри эмас,
Бари шунчаки одам.
Ўзидан бошқа ҳеч ким,
Осий Одам Ато ҳам…

Очун кечадан эмас,
БируБордан бошланган.
Ягона Бош Динимдан -
Номус - Ордан бошланган.

Менга ўлчовларингни
Тиқиштирма, одамзот.
Одамдан кўп қадимдан -
Тангридан қўйганман от!

Ўлчовим Ўзидандир,
Номус - орда ўлчайман.
Ўлчовим ўзим билан,
Ҳар бир ерда ўлчайман!

Тангри бўлса қаерда -
Ўша ер маникидир!
Ўз эвимни биламан,
Ўзга ер сеникидир.

Ўзи - ўрнагим - Ўрнак,
Нечун ўзга андоза?!
Ҳеч бир элчини билмас,
Оққуш нақадар тоза?!..

Йиғиштир сафсатангни,
Баридан авло эртак.
Тангридай Зот турганда,
Осий зотлар не керак?!

Менсимасман ҳеч қачон
Ўзидан ўзгасини.
Қани кўрсат, кўрайин
Тангридан тозасини?!

Номус - орга бўлса зид,
Мен ўчга киришаман!
Тангридан бошланганман,
Тангрига эришаман!!!

2022 йил, 20 ноябрь.