27 December 2022
18:08 - Юсуф Жума: ТУРОН ЭЛИ, БОТИРЛАРИНГНИ УНУТМА…

28 декабрь - Ботир Норбой тўғилган кун.

ТУРОН БОТИРЛАРИГА ТАНГРИНИНГ ОЛҚИШЛАРИ ЁҒИЛСИН, ОМИН!!!

Шовруқ Рўзмурод, Эмин Усмон, Мамадали Маҳмуд,
Шукрулло Мирсаидов, Абдуманноп Пўлат, Мурод Жўраев,
водийлик Қаҳрамонлар, Васила Иноят, улуғ Обид Асом,
Ботир Норбой… элу - юрт қайғусида
ўтган улуғларингни унутма, Турон эли.

Улар кўп эмас - аммо бу руйхат узундир, мен санамаганларни сен сана…
унутма... барча фожеа улуғларни унутишдан бошланади… ёву сотқинлар
сени қиришни - улуғларингни унутишдан бошлайди…

Номоз Ботирларни, Дукчи Яшонларни, Мадаминбекларни, Иброҳимбекларни,
Қўчқорбекларни... унуттирмадиларми, унутмадикми…

Кўҳна Туроннинг фожеаси - сотқинлик ва қарамликдир…
Тирик фидойиларингни қўлла!
Ботир Норбойни элу - юрт қайғуси ўлдирди.
Энг охирги гаплашганимизда мендан Абдураҳим Пўлатни сўради.

Ҳозир ҳам Ўзбекистонда кўп иш қилса бўлади, - деди.
Юзаки ўйлайсизлар, бу сотқинни Путин тайинлади.
Ҳатто Каримовни доғда қолдирадиган сотқин,
сотқин юртдошларинггиз фақат Ўзбекистонни эмас,
бутун Марказий Осиёни сотқинликлари билан
хонавайрон этдилар. Ўзбекнинг яроқсиз, ҳатто ўзини
эплолмайдиган мухолифати Ўзбекистон мустақил деб
Москвага ишлаяпти. Москвани ҳисобга олмайсизлар,
энди қийин - дедим. Сотқинларни сўкдим. Ва бирини сўрадим.

Пирсиёнми? 
Пирсиёнми, бошқами,ҳозир яхши ишлар қилмоқда, - деди.
Бировни ўлдириб, ўлиги устида йиғлаш, қотилни оқламайди, - дедим.

Нега Абдураҳим акани сўрадинггиз?
Ҳозир Ўзбекистонда этиш мумкин бўлган
ишларни беш - олти бет ёздим.
- “Ҳаракат”да эълон этиш керакми?
Йўқ, Пўлатов сиёсатчи, мен сиёсатчи эмасман,
ёзганларимни кенгайтирса - мухолифатнинг программаси бўлади.

Юборинг, - дедим ва соғлигини сўрадим.
Ўтган кун беҳуш бўлиб, йиқилдим, соғлигим яхши эмас.
Америкага келинг, Сизга кўп айтдим, ўғилларим даволатамиз, деяптилар,
улар соғлигинггиздан қўрқаяптилар.

Оилам бор. Ишим бор, бир оз пул йиғсам, худо умр берса, хотиралар ёзмоқчиман,
қўлимдан келганча элга ишламоқчиман.
Умрининг охирги кунлари ҳам соғлигини эмас,
элнинг ғамини сўйлади. Назарбоевни мақтади,
Чимкентни Туркистон деб отлади, Ўзбекистонни 
Турон деб ўзгартириш керак - деди.

Ботир ака ҳатто А.Пўлат билан келишмай қолган чоғларида ҳам “Абдурайим ака,ишончга лойиқ ягона,
эски дўст”дерди.

Йўқса, нега ҳозир сотқинлар билан биргасиз? - десам,
Ҳозирликча, аравани итариб турибдилар, фойдаланайлик, кучимиз бўлганда,
барини суд қиламиз - деди. 

Ботир ака соппа - соғ эди.

Ўзбекистонга бир бориб қайтди, тамом, пирсиёнлар заҳарлашди.
Абдуманноб Пўлат ҳам чинордай йигит эди…
Ўзбекистонга бир бориб келди…
Ўзбекистонга кириб чиқишдан эҳтиёт бўлинглар…

Четдаги Ўзбекистон элчихоналарига қириб - чиққанда
ҳушёр бўлинглар, Ўзбекистоннинг барча элчихоналар
ходимлари Москва КГБсининг малайлари…
Ш.М.дан Норов деган иркитгача…

Барча қилмишлар текширилади, ҳеч ким кечирилмайди, ўлганлари ҳам…
ўликларни тинч қўйиш шарт деганларнинг сўзлари инобатга олинмайди…

Ахир, Улуғ Тангри ўлди деб кечирмайдику….
Турон эли, кўзингни оч!
Кеча калтаклаб кетилган Абдуқодир Мўминовдай фарзандларингни деб оёққа тур…

Бу - террорчи Шавкат Мирзиёевнинг ва қудаларининг террори…
Газинг йўқми, сувинг йўқми, ишинг йўқми - бу сени
геносид этаётган шу сотқинлар террори…
Бошқа барчаси ёлғон…

Кремль малайлари тўккан ҳар бир туклари учун
жавоб берадилар, Тангрининг борлиги қанчалик
шубҳасиз бўлса, шунчалик шубҳасиз…

Ҳатто сен оёққа турмасанг ҳам…
Хоин Каримов билан ҳисоб - китобни сен қилмадинг…
Қилган қилди…


Етмагандек пешонамнинг шўрлари,
Пешонамда пешоналар шўрлари.
Етмагандек юрагимнинг тирлари,
Юрагимда эл юрагин тирлари.

Эр ўлса - ўз қайғусида ўлмайди,
Ўз қайғуси ўлдирган - эр бўлмайди.
Эр ўлса - эл - юрт қайғусида ўлар,
Эл - юрт қайғусида ўлган - эр бўлар.

2022 йил, 25 декабрь.


Тириклай сўйилдим, қасос оламан,
Қачон чекинганман, қачон толганман?!
Ёв, ёр шавқатидан тирик қолмадим,
Ўлимларни енгиб, тирик қолганман!

2022 йил, 25 декабрь.


Қусур санашда мен билан шайтон ҳам беллаша олмас,
Иблис нари турсин, тубан осмон ҳам беллаша олмас.
Кечир, Тангрим, ахир сенда биронта ҳам қусуринг йўқ,
Шу боис дейман: мен билан Раҳмон ҳам беллаша олмас.

2022 йил, 25 декабрь.


Ўзи дер: - Мендан қанча умр тилайсан, бей эр?
Йигит дер: - Шу гўзални шу ёшда сақлада, Бир,
Васлидан тўйгунимча ўлдирмасанг, етарли.
Тангри дер: - Сўраганинг мангуликка тенг, ахир?!..

2022 йил,25 декабрь.


Гарчи ҳар бир юртда саноқли, лекин
Дунёда топилар ўктам йигитлар.
Ўғиз милён йиллаб сўраган очун,
Қонимиздан тошган оламга ўтлар!

Эрлар ҳар бир ерда айрича - бўлак,
Эрку ҳақиқатга, очунга ташна.
Ору номус билан жўшади юрак,
У биздан - ким бўлса Тангрига ошна!

Эсиз ўзимизнинг юртда кўринмас,
Бирини топишга бир умр етмас.
Иркит гала қолган - эрк деб уринмас,
Ўчнинг - ор - номуснинг йўлидан ўтмас…

Очунда қолибди энг кенг океан -
Ўзимизда йўқдир - ўзимизнинг қон.
Бир эш тополмадим номусда теран,
Қани черик - черик юрт деб тиккан жон?!

Қул, чўри, миш-мишчи эси оғган эл,
Този, пирсиёндан урчиган тўда.
Милён хунасадан чиқмас бир ўғил,
Қўчқорсиз бўлмайди ҳатттоки пода.

Гар кучук ўстирсанг, бос десанг босар,
Гар тойчоқ ўстирсанг, ўз десанг ўзар.
Бу қандоқ улуски, жангга кирмайди,
Пирсиён тўраси ёвга кўз сузар?!

Ўзимизнинг қон бор - қайда бўлса эр,
Кимдаки бўлмаса ўзимизнинг қон,
Сен ютиб юборгин, ўзимизнинг Ер,
Қарға, ўзимизнинг Тангри - Бош Хоқон!

2022 йил.