23 July 2022
20:00 - Энергетика Вазирлиги электр таъминотидаги вақтинчалик чоралар КЕНГ КЎЛАМЛИ муаммоларнинг олдини олишга чақирибди, ҲАММАГА чора билан мурожаат қилибди!
Энергетика Вазирлиги истеъмолчилар эътиборини жорий ҳафтада ҳарорат меъёрдан ошиб кетиши туфайли электр узатиш тармоқлари ҳаддан ташқари қизиб кетиши қайд этилаётгани, бу тармоқда жиддий носозликларга олиб келиши мумкинлигига қаратиб, ҳаммага мурожаат билан қарор чиқарганига нима дейсиз?

Вазирлик маълумотига кўра, асосан очиқ қуёшда жойлашган электр узатиш тармоқлари бугунги кунда улар ишлаши учун мўлжалланмаган ҳароратгача ҚАТТИҚ ҚИЗИБ КЕТИШИ мумкин экан. Жуда юқори ҳарорат кўрсаткичларига қўшимча равишда, айниқса кундузи, электр узатиш тармоқлари носозлик ҳолатига электр энергияси истеъмоли фавқулодда ўсиши таъсир қилармиш.

Қайд этилишича, энергетика тизимида кенг кўламли муаммолар юзага келишининг олдини олиш учун диспетчерлик хизматлари электр узатиш тармоқларидаги юкламани камайтириш учун зарур чоралар кўрилар эмиш. Маълум кўрсаткичлар критик даражага яқин бўлган ҳолда, айрим турар жой бинолари ва саноат объектларини электр таъминотидан вақтинча узиб туриш керак бўлиши ҲАМ айтилганмиш.

Билдирилишича, кўрсаткичлар нормаллаштирилмагунча, диспетчерлик хизмати ушбу объектларни дарҳол электр таъминотига улаб туриш билан ШУҒУЛЛАНМОҚЧИ ЭМИШ. Ғайритабиий юқори ҳароратнинг яхшиланиши барқарор электр таъминотини нормаллаштиришга ёрдам бериши ҲАМ таъкидланганмиш.

“Шу муносабат билан, истеъмолчилар тармоқдаги кенг кўламли носозликлар олдини оладиган, вазиятни анча узоқроқ тузатишни талаб қиладиган бундай чоралар зарурлигини тушунишлари муҳим ҳисобланади”, дейилади Вазирликнинг Электр Энергияси Таъминотидаги Узилишлар бўйича берган изоҳида.

Хуллас, ҳаммаёқ масхарабозлик! Қани энди, ҳамма ЖОЙДА шароит шундай бўлса, ҳамма жойда бир ҲИЛ НАРСАЛАР юз бериб турса! Ҳаммани бизга телефон орқали боғланиб, воқеаларни БИЛДИРИБ ТУРИНГ!!!