15 June 2022
17:33 - Бор-йўғи 3 ой ичида имтиёзли дастурларнинг камида 23,5 млрд сўми талон-торож қилинганига ишонасизми? “Ҳа, ишониш керак”, демоқда “Ҳаракат” журналистлари!
Йилнинг биринчи чорагида банк ходимлари “Ҳар Бир Оила – Тадбиркор” дастури бўйича 20 млрд сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилган. “Ёшлар – келажагимиз” дастури доирасида эса 3,5 млрд сўм маблағ жиноий схемалар орқали ноқонуний ўзлаштириб юборилган. Аввалроқ Марказий Банк раиси имтиёзли кредитлаш коррупцияга йўл очишини айтгани ҳам сўзсиз тўғридир.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузган рейтинг натижаларига кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида банк ходимлари 128 та коррупцион жиноят содир этиб, Ўзбекистонда таълим соҳасидан КЕЙИНГИ 2-ЧИ ЎРИННИ эгаллаган.

Бу ҳақда агентлик директори Акмал Бурҳонов 14 июн куни Коррупцияга Қарши Курашиш Тошкент Шаҳар Кенгаши мажлисида маълум қилибди.

Унга кўра, бир қанча ҳолатларда аҳолини қўллаб-қувватлаш учун турли ижтимоий лойиҳаларга мўлжалланган бюджет маблағлари айрим банк мансабдор шахслари томонидан талон-торож қилинган.

Масалан, “Ҳар Бир Оила – Тадбиркор” дастури бўйича 20 млрд сўмдан ортиқ маблағ банк ходимлари томонидан талон-торож қилинган. Талон-торож қилинган маблағлар Миллий Банкда 1,3 млрд, Микрокредитбанкда 2,4 млрд, Халқ Банкида 3 млрд, Агробанкда 12,3 млрд сўмни ташкил қилибди.

Шунингдек, “Ёшлар – Келажагимиз” дастури доирасида ҳам 3,5 млрд сўм маблағ ёшлар бандлигини таъминлашга йўналтирилмасдан, жиноий схемалар орқали ноқонуний ўзлаштириб юборилгани ҳам маълум бўлибди.

Коррупцияга қўл урган банк ходимларининг 5 нафари республика, 74 нафари вилоят ва 597 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги банкларда фаолият юритган. Мазкур жиноятлар оқибатида 354,2 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган.

Мана энди кўраверинг, Ўзбекистонимизда қанча ўғрилик давом этмоқда. Мана сизга ЎҒРИЛИК нимадир?!