13 May 2022
20:36 - Фақат ўтган апрел ойида Ўзбекистонга 1 млрд доллардан ортиқ пул ўтказмалари келиб ТУШГАНМИШ! Шунга ишонадиган ўзбеклар борми, бу дунёда!

2022 йилнинг дастлабки 4 ойида транcчегаравий пул ўтказмалари 2,54 млрд долларни ташкил қилганмиш. Биргина апрел ойида 1,07 млрд доллардан ортиқ пул ўтказмаси келиб тушганмиш.

Марказий Банк 2022 йилнинг 4 ойида трансчегаравий пул ўтказмалари ҳақида МАЪЛУМОТ БЕРГАНМИШ.

Рақамлар 2022 йил январ-апрел ойларида республикага келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари 2,54 млрд долларни ташкил этганини кўрсатмоқдамиш. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 27 фоизга (548 млн доллар) кўпроқ ДЕГАНИМИШ.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, апрел ойининг ўзида 1,07 млрд доллар пул ўтказмаси келиб тушган (ўтган йилнинг апрел ойида 57 млрд доллар). Марказий Банк 2022 йилнинг 3 ойида 1,47 млрд доллар пул ўтказмалари амалга оширилгани ҳақида маълумот БЕРГАН ЭКАН.

Шунингдек, валюта айирбошлаш операциялари ҳам сезиларли даражада ОШГАНМИШ.

Жорий йилнинг январ-март ойларида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан жами 3,27 млрд доллар микдорида ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 53 фоиз (1,1 млрд доллар) кўп хорижий валюта сотиб олинибди.

Тижорат банклари орқали жисмоний шахсларга жами 2,23 млрд доллар микдорида ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 64 фоизга (872 млн доллар) кўп хорижий валюта СОТИЛГАНМИШ.

Эслатиш КЕРАКМИШКИ, 2021 йил давомида Ўзбекистонга 8,1 млрд доллар пул ўтказмалари юборилиб, янги тарихий максимум қайд ЭТИЛГАН ЭКАН.

Хуллас, давлат банкининг кириш ва чиқиш ПУЛЛАРИ шу йилнинг апрел ойида БИР МИЛЛИАРД долларга ортганмиш. Шунга ишонадиган СОДДА ЎЗБЕКЛАР борми?

ЙЎҚ, бундай ўзбеклар ЙЎҚ. Демак, сайловлардан олдин ФАҚАТ ЁЛҒОН хабарлар тарқатилган бўлса, ҳозир ҳамма нарса эски йўлга, яъни СОВЕТ замонига қайтмоқда. Мана, Шавкат Мирзиёнинг катта ўйинлари! Уят жаноб ШАВКАТ МИРЗИЁ, бунақа йўл билан ҲЕЧ КИМНИ УЗОҚ ВАҚТ алдай олмайсиз!