09 January 2021
04:23 - Сенсация: Туркияда вилоятларнинг 75 фоизида Отатуркчиларнинг қўлида бўлган партиялар ҳукмронлик қилмоқда! Булар – Туркия давлатида Истанбул, Измир ва Анқарадир!
Ҳа, айнан, шундай. Кеча Туркиянинг Соғлиқ Вазири Фаҳритдин Хўжа расман билдиришича, бу мамлакатнинг энг катта шаҳарлари – Туркияда ҳукмронлик қилаётган шаҳарларнинг 75 фоизи, тўғрироғи, 4 дан 3 таси - бу мамлакатда Отатурк тузиб кетган партиялар раҳбарлик қилаётган шаҳарлардан иборат экан.

Масалан, у 4 шаҳарнинг номини тилга олди, булар – Истанбул, Измир, Анқара ва бу рўйхатга кирмаса ҳам, шу қаторда жой олган Бурса шаҳри экан.

Хуллас, кўриб турибсизки, шаҳарларнинг 4 дан 3 таси шундай шаҳарлардан иборат бўлибди. Шу сабабли бўлса керак, кечаги хабарларда Отатуркнинг асосий душмани саналадиган Ражаб Эрдўғаннинг исми умуман тилга олинмаган. Маълумки, унинг куёви - кўп йиллардан бери Туркияда иккинчи партия ролини ўйнаб келаётган Ҳазина ва Молия Вазири Берат Албайроқ - ўз лавозимидан аллақачон улоқтирилган эди.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, бу хабарга катта қизиқиш уйғонаётганини ҳамма ерда кўтариш керак! Ҳамма билсинки, Отатрукчиларнинг “Жумҳурият” Партияси ва унинг дўстлари ҳамма ерда ғалаба қозонмоқда. Кўриб турибсизки, Туркияда шу касаллик туфайли оламдан ўтаётганлар сони тўхтовсиз ортиб бормоқда эди, мана, ҳозир гўёки Ўзбекистонимизда касаллар сони ўта камайганлиги билдирилмоқдаки, аҳвол янада ёмонлашаётгани шубҳасиздир.

Худди шуларни мисол қилиб, ҳаммага тушунтириш керакки, агар ҳеч нарса ўзгармаса, келажакда биз ҳам шу аҳволга тушишимиз шубҳасиздир!

Ҳозирча, Туркиядаги Отатуркчиларнинг партиясига, яъни, “Жумҳурият ” Партиясига раҳматлар айтишимиз керак! Ўзбекистоннинг расмий идоралари “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг расмий органи бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг таклифларига қулоқ солиб, керакли хулосалар чиқаришга бошлагандилар. Бундай таклифлар қўллаб-қувватланиши лозим. Ҳурматли ўқувчиларимизни ҳам шундай чақириқлар қилишга чақирамиз.