15 October 2020
    
        15:25 - 
        Абдулла Орипов Қирғизистоннинг янги Бош Вазири Садир Жапаровни табриклади 
    
     Ўзбекистон Бош Вазири Абдулла Орипов Садир Жапаров номига Қирғизистон Бош Вазири этиб тайинлангани муносабати билан табрик йўллади.
        Ўзбекистон Бош Вазири Абдулла Орипов Садир Жапаров номига Қирғизистон Бош Вазири этиб тайинлангани муносабати билан табрик йўллади.Табрик мактубида Қирғизистон Бош Вазири Садир Жапаровга ўзаро манфаатли ҳамкорликни барча йўналишларда кенгайтиришига, шунингдек, мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаати учун стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашига умид билдирган, дейилади Ўзбекистон ҳукумати Матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Қирғизистон парламенти Садир Жапаровни Бош Вазирликка тайинлаганди.
Унинг талаби ортидан Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков 15 октябрь куни истеъфога чиққани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
 Тошкент вақти -
 Тошкент вақти - 
 
                                                    



