03 July 2020
19:28 - Даҳшат: Владимир Путин Россия Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади, энди 16 йил президент бўлади
Жаҳоннинг ҳамма оммавий ахборот воситалари Россия Президенти Владимир Путин Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармонни бугун 3 июлда имзолагани, бу фармон 4 июлдан кучга кириши ҳақида хабар тарқатмоқдалар.

Маълумки, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича овоз бериш 1 июль куни якунланди, Марказий Сайлов Комиссияси Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича умуммиллий овоз бериш натижаларини бугун расман эълон ҳам қилиб бўлган эди.

Бугун тушдан кейин Владимир Путин бу ўзгартиришлар масаласида ўзига ёрдам берган гуруҳнинг вакиллари билан видео-селектор йиғилиши ўтказди, уларга миннатдорчилик билдирди ва ўзгартиришларни имзолагани, ўзи яна 16 йил Президент бўлиб тахтда ўтиришини эълон қилди.

Хуллас, Россияда 4 июлдан бошлаб, СССР замонидан бери биринчи марта ёлғондакам Конституция кучга киради, Владимир Путин 16 йил президентлик тахтида ўтиради.