04 July 2020
00:26 - Даҳшат: Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳозиргина хабар қилишича, 2020 йил 3 июль куни мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 9396 га чиқибди. Шавкат Мирзиё нима дейди?
Вазирликнинг 2020 йил 3 июль соат 23:30 ҳолатига кўра тарқатган маълумотларига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 9396 га чиққанмиш. Кечагина бу рақам айни шу дақиқаларда 9078 га тенг эди.

Эслатиш керакки, Ўзбекистонда шу йил 15 мартда биринчи касаллик аниқланганди, мана ҳозир касалланганлар сони 9396 га чиқибди. Демак, охирги куни касалланганлар сони 318 га кўпайибди. Яна эслатиш керакки, 15 мартда касалланганлар сони бармоқ билан санаса бўладиган ўлчовда кам эди.

Хуллас, хулоса қилиш керакки, бизда бундай рақамлар сони ҳар куни КАМАЙТИРИБ эълон қилинмоқда, уларга ишонадиган СОДДА одамлар сони тезлик билан КАМАЙИБ бормоқда. Демак,ҳамма рақамларга ҳозиргидан ҳам эҳтиётлик билан ёндошиш шарт.

Жуда қисқа қилиб айтсак, Ўзбекистонимизда 2-чи коронавирус тўлқини бошланди. Шундай муҳим пайтда Президент Шавкат Мирзиё нимага Москвага бориши керак бўлиб қолганди? Бизда оламдан ўтганларнинг ҳақиқи й сони қанча бўлди, ҳали ҳам 27 ми? Шавкат Мирзиёнинг ўзи бу саволларга қандай жавоб беради?

Яъни, бунақа саволлар кўпайиб бормоқда, аммо жавоблар йўқ!!!