03 July 2020
00:46 - Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳозиргина хабар қилишича, 2020 йил 2 июль куни мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 9078 га чиқибди
Вазирликнинг 2020 йил 2 июль соат 23:30 ҳолатига кўра тарқатган маълумотларига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 9078 га чиққанмиш.

Эслатиш керакки, Ўзбекистонда шу йил 15 мартда биринчи касаллик аниқланганди, мана ҳозир касалланганлар рақами 9078 га чиқибди. Ваҳолангки, кеча бу рақам 8781 эди. Гўёки оламдан ўтганлар сони 27 га чиққанлиги ҳам маълум эди.

“Ҳаракат” Агентлиги охирги марта бундай рақамларни кеча 1 июлда эълон қилган ва ўша куни касалланганлар сони 8781 га чиққани маълум эди. Демак, кеча тахминан сал кам 300 киши касалланибди. Ваҳолангки, 15 мартда касалланганлар сони бармоқ билан санаса бўладиган ўлчовда кам эди.

Хуллас, хулоса қилиш керакки, бизда бундай рақамлар сони ҳар куни камайтириб эълон қилинмоқда, уларга ишонадиган СОДДА одамлар сони тезлик билан КАМАЙИБ кетмоқда. Демак,ҳамма рақамларга ҳозиргидан ҳам эҳтиётлик билан ёндошиш шарт.

Жуда қисқа қилиб айтсак, Ўзбекистонимизда 2-чи коронавирус тўлқини бошланди. Шундай муҳим пайтда Президент Шавкат Мирзиё нимага Москвага бориши керак бўлиб қолди? Бунақа саволлар кўп, жавоб йўқ!!!