02 July 2020
21:26 - Яхши хабар: Наманганда тўрт нафарли эгизак туғилди, уларнинг ҳаммаси ўғил
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳозиргина тарқатган хабарда айтилишича, Наманган вилояти Поп туманида яшовчи Ҳозировлар хонадонида бир йўла 4 нафарли эгизак дунёга келди. Уларнинг отаси Баҳодир Ҳозиров 31 ёшда бўлса, онаси Мадина Икрамова 30 ёшда экан. Уларнинг тўйлари 2016 йил 26 октябрда бўлиб ўтган.

Вилоят перинатал марази директори Ирода Муҳитдинова айтишича, онага туғруқ жараёнига қадар замонавий перинатал технологиялар бўйича барча замонавий ёрдам кўрсатилибди. Болаларни соғ-саломат она қўлига топшириш мақсадида тажрибалар шифокорларимиз билан туғруқ режасини тузиб олдик. Туғруқ жараёни учун барча зарур ҳозирлик кўрилди. Ҳар бир болага тўлиқ тиббий ёрдам ўрсатиш учун алоҳида мутахассислар ва аппаратлар тайёрланди. Натижада мураккаб амалиёт самарали якунига етказилди.

Хабардан маълум бўлишича, 1-бола 902 грамм, 2-бола 1360 грамм, 3-бола 1701 грамм, 4-бола эса 1400 граммни ташкил этган.

Нима ҳам дердик, табриклаймиз! Ҳаммага шунақа бахт берилса, қандай зўр бўларди.