02 July 2020
00:14 - Даҳшат: Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги хабар қилишича, мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони сал кам 500 га ортиб, 8781 га чиқибди
Вазирликнинг 2020 йил 1 июль соат 23:30 ҳолатига кўра тарқатган маълумотларига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 8781 га чиққанмиш.

Эслатиш керакки, Ўзбекистонда шу йил 15 мартда биринчи касаллик аниқланганди, мана ҳозир касалланганлар рақами 8781 га чиқибди. Ваҳолангки, кеча бу рақам 8305 эди. Гўёки оламдан ўтганлар сони 27 га чиққанлиги ҳам маълум эди.

“Ҳаракат” Агентлиги охирги марта бундай рақамларни кеча 30 июнда эълон қилган ва ўша куни касалланганлар сони 8305 га чиққани маълум эди. Демак, кеча тахминан сал кам 500 киши касалланибди. Ваҳолангки, 15 мартда касалланганлар сони бармоқ билан санаса бўладиган ўлчовда кам эди.

Хуллас, хулоса қилиш керакки, бизда бундай рақамлар сони ҳар куни камайтириб эълон қилинмоқда, уларга ишонадиган СОДДА одамлар сони тезлик билан КАМАЙИБ кетмоқда. Демак, ҳамма рақамларга ҳозиргидан ҳам эҳтиётлик билан ёндошиш лозим.