01 July 2020
16:24 - Мамлакатимизда хабарчилик масхарабозликдан бошқа нарса эмас: Танзила Норбоева ва АҚШ Халқаро Тараққиётни Молиялаштириш Корпорацияси раҳбари учрашгани ҳақида
Бугун, 1 июль куни Олий Мажлис Сенати раиси кадда-Сенатор Танзила Норбоева ва АҚШ Халқаро Тараққиётни Молиялаштириш Корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Адам Болер бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтгани Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди.

Нимамиш, бу учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дипломатик муносабатлар ва турли йўналишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш хусусида мулоқот олиб борилганмиш. Бош кадда-Сенатор Танзила Норбоева аввалги хабарларимизда ҳам кўп марта қайтарилганидек, Ўзбекистондаги аҳволни ўта чиройли қилиб кўрсатиш билан шуғулланибди.

Жаноб Адам Болер эса, биздаги ислоҳотлар шиддатини эътироф этганмиш ва шундай сўзлар ишлатганмиш: “Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг шиддати бизни ҳайратга солади. Пандемия даврида салбий хабарлар кўпайиб кетганига қарамай, бу мамлакатда бўлаётган ижобий ўзгаришларни муваффақият сифатида баҳолаш мумкин”.

Шунингдек, Болер Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчликни таъминлаш бўйича қилаётган ҳаракатларини алоҳида қайд этиб, шундай дегенмиш: “Афғонистонда тинчликни таъминлаш бўйича қилинаётган ишларда Ўзбекистоннинг ролини юқори баҳолаймиз. Бу мамлакатда фаровонликни таъминлаш, афғон аёлларининг ҳимояси бўйича Ўзбекистон астойдил ҳаракат қилмоқда”.

Хуллас, бу хабарни - хабар ҳам деб бўлмайди. Ўзбекистондаги хабарларнинг сал кам ҳаммаси оддий масхарабозликдан бошқа нарса эмас.

Бу хабарга илова қилинган расм Олий Мажлис Сенатининг Ахборот Хизматидан олингани алоҳида урғуланган.