29 June 2020
11:20 - Бухорода 1 июлдан бошлаб буюм бозорлари фаолияти тўхтатилади
Бухорода жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, номаълум муддатга қадар жамоат транспортлари сони ва ҳаракатланиш вақти вақтинча чекланади ҳамда буюм бозорлари фаолияти тўхтатилади.

Коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича вилоят комиссиясидан олинган маълумотга кўра, аҳоли орасида касаллик ортиб бораётгани, Бухоро шаҳри “сариқ” ҳудуд тоифасига киритилганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Кейинги 14 кун давомида аҳоли орасида касалланиш ҳолати қайд этилмаса (охирги маротаба 26 июнь куни аниқланган) комиссия қарори билан жамоат транспортлари ҳаракатланиши ва буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилиши таъкидланмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА