16 January 2020
20:48 - Шавкат Мирзиёнинг юрти Жиззах вилоятида ҳам 6 нафар кадда-Сенатор сайланди, вилоят ҳокими ҳам уларнинг ичида

ЎзАнинг хабарида айтилишича, бугун Жиззахда Драма Театри биносида Сенатга аъзолар сайлаш мажлиси бўлибди. Яширин овоз бериш йўли билан қуйидагилар кадда-Сенатор бўлиб сайлангани эълон қилинди:

Эргаш Солиев – вилоят ҳокими
Холида Алимова - болалар шифохонаси бош шифокори
Назира Мухторва - хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоят ҳокими ўринбосари
Нусратулло Пардаев - касаба уюшмалари вилоят кенгаши раиси
Рисқул Сиддиқов - Ғаллаорол илмий тажриба станцияси директори
Санобар Суярова - “Умид” мактаб интернати директори

Хуллас, ҳаммаёқ масхарабозлик, сайловлар масхарабозлик, Ўзбекистон – катта масхарабозлик саҳнаси.

Расмда – бугун сайланган кадда-Сенатор Холида Алимова юксак ишонч учун қўшма мажлис иштирокчиларига миннатдорчилик билдирмоқда.