16 January 2020
22:42 - Россия Президенти Владимир Путин Михаил Мишустинни ҳукумат раиси, Дмитрий Медведевни Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари этиб тайинлади
Русларнинг оммавий ахборот воситалари хабар беришича, бугун Россия Президенти Владимир Путин Михаил Мишустинни ҳукумат раиси этиб тайинлади. Бунинг олдидан Давлат Думаси уни бош вазирлик лавозимига тасдиқлаган эди. Очиқ овоз бериш йўли билан Михаил Мишустин Давлат Думасида 383 овоз олибди, қаршилар йўқ, 41 киши овоз бермабди.

Путиннинг бу ҳақдаги Фармони эртага кучга куради ва Михаил Мишустин ўз ҳукуматини шакллантириш билан шуғулланашни бошлайди.

Бугуноқ Владимир Путин Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари лавозимини таъсис қилиб, бу лавозимга аввалги Бош вазир Дмитрий Медведевни тайинлабди.