03 December 2019
13:46 - Шавкат Мирзиё Ўзбекистон ва Тошкентни иссиқлик билан таъминлашни янада ривожлантириш бўйича қоғозда қолиб кетадиган қарорлар чиқарибди. “Бирлик” ва “Ҳаракат” нима дейди?
Бугун ЎзА ва бошқа қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президенти, айни замонда, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиёнинг бутун Ўзбекистонда ва жумладан Тошкентда Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорларини эълон қилдилар.

Бу қарорларни ҳозир эълон қилишдан мақсад – 22 декабрда бўладиган сайловлар арафасида халқни алдаш ва лақиллатишдир. Чунки, бундай қарорлар чиқариш Президентнинг иши эмас. Президентнинг иши – ҳаромий Ислом Карим президент, Шавкат Мирзиёнинг ўзи Бош вазир бўлган йиллари Ўзбекистон ва унинг халқини ўзлари туширган ғариб ва аянчли аҳволдан олиб чиқиш мақсадида ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш устида ишлашдир. Акс ҳолда Ўзбекистон ўлим йўлидан кетаверади ва ўлади. Ҳозир Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлиги 100 доллар атрофида эканлигини ҳисобга олсак, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.

Аммо, ҳозир Ўзбекистонда “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигидан бошқа ҳеч ким Ўзбекистоннинг ғариб аҳволи, бу аҳволдан чиқиш учун ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш кераклигини гапираётгани йўқ.

Ваҳолангки, Ўзбекистонимиз ҳозир ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий-молиявий ислоҳотларга муҳтож. Унутмайликки, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни, ҳукуматни, оммавий ахборот воситаларини янгилаш, ҳақиқий ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

ФУНДАМЕНТАЛ молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

22 декабрда Ўзбекистонда "Бирлик"нинг иштирокисиз сайловлар ўтказиш навбатдаги масхарабозликдир.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг! Бунақа президент ва унинг тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Халқ майдонларга чиқиши ва мавжуд режимдан ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиши керак.

Мамлакатимизни ўлимдан қутқариб қолиш ва ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз МАВЖУД РЕЖИМНИНГ ЎЗИ ҚИЛОЛМАГАН ва ҚИЛОЛМАЙДИ. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши ШАРТ.