03 December 2019
07:15 - Туркияда президентликка номзодлар ичида биринчи ўрин жорийдаги Истанбул ҳокими, отатуркчи Акром Имомўғлида

Улуғ Отатурк яратган Жумҳурият Халқ Партиясининг расмий газетаси “Жумҳурият”нинг сайтида хабар қилинишича, Пиар Тадқиқот Маркази ўтказган сўровнома натижаларига кўра, “Ҳозир икки номзод иштирокида президент сайловлари бўлса, кимга овоз берган бўлардингиз?” саволига сўровномада қатнашганларнинг 44,5 фоизи Акром Имомўғлига деб жавоб берибди. Иккинчи ўринда 39,7 фоиз овоз билан жорийдаги президент Ражаб Эрдўған қолибди.

Сўровнома шу йил 19-24 ноябрь кунлари ўтказилибди, 2 минг 416 кишининг 31,9 фоизи исломчиларнинг Адолат ва Тарақиёт Партиясига, 24,7 фоизи Жумҳурият Халқ Партиясига овоз беришини билдирган.

Аммо, ҳозир президентлик сайловлари бўлса, биринчи ўрин 44,5 фоиз овоз билан Акром Имомўғлига (расмда) тегиши, Ражаб Эрдўған иккинчи ўринда қолиши ҳам аниқланибди.