30 November 2019
16:28 - Яна масхарабозлик: Ўзбекистоннинг масхарабоз сенаторлари Давлат Бюджети прогноз эмас, қонун эканлигини ҳам билмайдиларми? “Ҳаракат”: Давлатимиз ўлиб бўлди!
Мамлакатимизда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА хабар қилишича, бугун Ўзбекистон Сенатида бундан аввал Қонунчилик Палатасида тасдиқланган Давлат Бюджети тасдиқланибди. Хабарда айтилишича, “2020 йил учун Давлат Бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасида Давлат Бюджети даромадлари 128 трлн. 460 млрд. сўм, харажатлари эса 131 трлн. 104 млрд. сўм ёки Ялпи Ички Маҳсулотга нисбатан 0,4 фоиз миқдорида тақчиллик билан прогноз қилинмоқда.

Қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз, Давлат Бюджети Қонунчилик Палатаси тарафидан 21 ноябрда тасдиқланганини хабар қилар экан, шундай таҳлил берган эдик: “Давлат Бюджетининг ДАРОМАД ва ҲАРАЖАТ қисмлари қанча эканлиги умуман тилга олинмаган. Ваҳолангки, Давлат Бюджетининг айнан ДАРОМАД ва ҲАРАЖАТ қисмлари ҳаммани қизиқтиради.”

Бу танқидимиз нишонга бориб тегди шекилли, ЎзАнинг бугунги хабарида Давлат Бюджетининг ДАРОМАД ва ҲАРАЖАТ қисмлари қанча эканлиги айтилган. Аммо, бу муҳим қонуний кўрсатгичлар “прогноз” деб баҳоланган.

Яна эслатиш керакки, 2019 йил учун Давлат Бюджетининг ДАРОМАД ва ҲАРАЖАТ қисмлари умуман эълон қилинмаган эди. 2018 йил учун эса, Давлат Бюджетининг ДАРОМАД ва ҲАРАЖАТ қисмлари 62,229 трлн сўм, яъни 7,69 млрд доллар ва 62,17 трлн сўм, яъни 7 млрд 677 млн доллар, Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 290,6 трлн сўм, яъни 35 млрд 869 млн қилиб тасдиқланган эди. Бу рақамлар Бош Вазир ўринбосари, айни замонда, Молия Вазири Жамшид Қўчқоров тарафидан тақдим этилибди.

Кўриб турибмизки, Ўзбекистонимизнинг Давлат Бюджети 2020 йилда 2018 йилдагидан 2 бараварча кўпайибди. БУНАҚА БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС. Бутун дунёда Давлат Бюджетлари ҳар йили бир неча фоизга ортади ёки камаяди. Аммо, Ўзбекистонда каби 2 баравар, яъни 100 фоиз ортиш ҳақида ҳеч гапирилмайди ҳам.

Демак, ҳеч шубҳасиз, 21 ноябрда Қонунчилик Палатасида, бугун Сенатда қабул қилинган Давлат Бюджети, тўғрироғи, унинг ДАРОМАД ва ҲАРАЖАТ қисмлари масхарабозликдан бошқа нарса эмас.

Биз Ўзбекистон ўлим йўлидан кетаётганини, Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир ва мана энди 3 йилдан бери президентлик қилаётганда, мамлакатимизни ўлимга судраш билан шуғулланаётганини гапирмоқдамиз. Бу хабаримиздаги рақамлар кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон давлат сифатида ўлиб бўлди.

Фақат вилоятларда эмас, ҳатто пойтахт Тошкентда ҳам электр ва газ етишмай қолаётгани бизнинг ташхис/диагноз тўппа-тўғри эканлигини яна бир бор тасдиқламоқда.

ЎзАнинг бугунги хабарига биз ҳам илова қилаётган биттагина расм қўйилган. Расмда биринчи қаторда энг чапда ўтирган одам – 2017 йил 23 декабрда Олий Мажлисда Шавкат Мирзиё “каламиш” деб ҳақорат қилган Молия Вазири Жамшид Қўчқоровдир.