06 November 2019
22:41 - Масхарабозлик: Эртага Тошкентда МДҲ КГБчиларининг навбатдаги 47-чи йиғилиши бўлар экан, Ўзбекистон ДХХси раҳбари тиз чўкиб ваъдалар берадими?

Эртага 7 ноябрь куни Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги 47-йиғилиши бўлишини Ўзбекистон ДХХсининг Матбуот Хизмати тарқатган қисқа баёнотдан билдик.

Баёнотда айтилишича, бу йиғилиш давомида халқаро терроризм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқиш, МДҲ маконида миллатлараро ва конфессиялараро низолар келиб чиқишининг олдини олиш, транспорт коммуникациялари ва иқтисодиёт соҳасида хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда эмиш.

Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни таъминлаш доирасида Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш режалаштирилганмиш.

МДҲ Аксилтеррор Маркази раҳбари ҳамкорликдаги аксилтеррор ўқув машғулотлари якуни бўйича ҳисобот тақдим этармиш ва Марказнинг 2020 йилга мўлжалланган иш режасини маълум қилармиш.

Ҳеч шубҳа йўқки, дейди “Ҳаракат” мужбири, эртага бўладиган йиғилишда ҳозир номи Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати бўлган Россия КГБсинг раҳбари ҳаммага навбатдаги топшириқларини билдиради ва ҳамма топшириқларни бажаришга ваъда беради. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг Давлат Хавфсизлик Хизмати раҳбари ўз ваъдасини тиз чўкиб бериши ҳам шубҳасиз.